Роберто Беллароса (1994-йил 23-августда туғилган) – белгиялик қўшиқчи. Беллароса „Тҳе Воиcе Белгиқуэ“ танловининг биринчи ғолиби сифатида шуҳрат қозонди. Шунингдек, у 2013-йилги Эуровисион қўшиқ танловида Белгия шарафини ҳимоя қилиб, 71 балл билан 12-ўринни эгаллади.

Роберто Беллароса
Bellarosa 2013-yilda
Беллароса 2013-йилда
Умумий маълумот
Таваллуди 1994-йил 23-август (1994-08-23) (32 ёш)
Жанрлар Поп
Фаолият йиллари 2012–ҳозиргача
Лейбллар Сонй Мусиc Энтертаинмент

Биографияси

Роберто Беллароса 1994-йил 23-августда Белгиянинг Wанзе шаҳрида, келиб чиқиши Италиянинг Апулиа ҳудудининг жанубий минтақасидаги Виcо дел Гаргано қишлоғидан бўлган футболчилар оиласида туғилган. Тўққиз ёшида унинг ота-онаси Ҳуй шаҳридаги мусиқа мактабига олиб боришган. Хор дарслари пайтида ўқитувчиси унинг овозини эшитгандан сўнг ота-онасига ёш Белларосани қўшимча қўшиқ дарсларига ҳам қўйишни маслаҳат берган.

Керераси

2011–12: Тҳе Воиcе Белгиқуэ

2011-йилда Беллароса Жон де Мол томонидан олиб бориладиган „Тҳе Воиcе“ танловининг Валлония версиясида („Тҳе Воиcе Белгиқуэ“) иштирок этган.

Онлайн ариза топширгандан сўнг, Беллароса кастингда қатнашган ва у ерда Жамес Моррисоннинг „Ёу Гиве Ме Сометҳинг“ қўшиғини куйлаган. Ҳакамлар ҳисобланган Қуэнтин Мосиманн, Лио, Жошуа ва Беверлй Жо Сcоттларнинг барчаси стулларини унга ўгириб, Беллароса охир-оқибат ёрдамчи мураббий Тара МcДоналд билан Қуэнтин Мосиманн жамоасига қўшилишига қарор қилишган[1][2].

2012-йил 10-апрелда, 16 ҳафталик мусобақадан сўнг, Беллароса Сонй Мусиc лейбли билан шартнома тузиб, мухлисларнинг 57% овозларини қўлга киритиб, ғолиб деб топилган[3].

„Тҳе Воиcе Белгиқуэ“ лойиҳасида ижро этилган қўшиқлари рўйхати

Босқич Сана Қўшиқ Қўшиқ эгаси Изоҳ
Мухлислар баҳоси 3-январ 2012-йил „Ёу Гиве Ме Сометҳинг“ Жамес Моррисон
Дуэл 31-январ 2012-йил „Мêме Си“ Грéгорй Лемарчал & Луcиэ Силвас Даниэла Синдаcога қарши дуэлда ғалаба қозонган
Жонли ижро 28-феврал 2012-йил „Апологизе“ ОнеРепублиc
Жонли ижро 13-март 2012-йил „Wиcкед Гаме“ Чрис Исаак
Жонли ижро 27-март 2012-йил „Ле блуэс ду бусинессман“ Cлауде Дубоис
Жонли ижро 3-апрел 2012-йил „Жуст тҳе Тwо оф Ус“ Билл Wитҳерс Леониэ Wъасукулу билан дуэт ижро этган
„Ас“ Стевиэ Wондер
Жонли ижро 10-апрел 2012-йил „Фиреwорк“ Катй Перрй Ренато Беннардо, Гиусй Пиccаррета ва Даисй Ҳерманс билан дуэт
„Ёу Гиве Ме Сометҳинг“ Жамес Моррисон
„Вивре поур ле меиллеур“ Жоҳннй Ҳаллйдай
„Жеалоус Гуй“ Жоҳн Леннон Ғолиб бўлган

2012-13: „Ма воиэ“ албоми ва Эуровисион қўшиқ танлови

2012-йилда Беллароса Белгия бўйлаб 11 нафар бошқа иштирокчилар билан бирга „Тҳе Воиcе Белгиқуэ“ номли жонли гастрол сафарида иштирок этган. 2012-йил 6-июлда Беллароса ўзининг „Тҳе Воиcе Белгиқуэ“ лойиҳасидаги мураббийи Қуэнтин Мосиманн ва ёрдамчи мураббийи Тара МcДоналд билан биргаликда ишлаб ўзининг биринчи „Же Cроис“ синглини чиқарган. Унинг биринчи албоми „Ма воиэ“ 2012-йил 21-сентябрда, иккинчи сингли „Аппрендс-мои“ эса 2012-йил 26-октябрда чиққан.

2012-йил 16-ноябрда „Радио Тéлéвисион Белге Франcопҳоне“ (РТБФ) томонидан Беллароса Швециянинг Малмö шаҳрида бўлиб ўтадиган Эуровисион 2013 қўшиқ танловида Белгия шарафини „Лове Киллс“ қўшиғи билан ҳимоя қилиши эълон қилинган[4]. У танлов финалига чиққан ва якунда 12-ўринни эгаллаган[5].

Дискографияси

Албомлари

Номи Албом маълумотлари Чартларда эгаллаган ўринлари
БЕЛ
(WАЛ)

[6]
Ма воиэ
  • Чиқарилган санаси: 21-сентябр 2012-йил
  • Лейбл: Сонй Мусиc Энтертаинмент
  • Формат: Рақамли юклаш, CД
11
Суис та роуте
  • Чиқарилган санаси: 2015-йил

Сингллари

Йил Сингл Чартларда эгаллаган ўринлари Албом
БЕЛ
(ВЛ)

[7]
БЕЛ
(WАЛ)

[6]
ГЕР
[8]
НЛ
[9]
2012-йил „Жеалоус Гуй“  – 4  – – Ма Воиэ
„Же Cроис“  – 37  – –
„Аппрендс-мои“  –  –  – –
2013-йил „Лове Киллс“ 15 6 90 71 ТБА
2021-йил „Ле Ремеде“ – – – – ТБА
„–“ чартга киритилмаган ёки чиқарилмаган синглни билдиради.

Бошқа қўшиқлари

Йил Қўшиқ Чартларда эгаллаган ўринлари Албом
БЕЛ
(WАЛ)

[6]
2012 „Апологизе“ 3 Тҳе Воиcе Белгиқуэ Ливе Шоw 1

Манбалар

  1. ↑ [1] (Wайбаcк Мачине сайтида 8 Марч 2012 санасида архивланган)
  2. ↑ „Рéсумé ЛИВЕ Тҳе Воиcе => Тҳе Воиcе Белгиқуэ : Блинд аудитионс 3 => Де бонс таленц, Лио плутôт гоурманде... пар Л'ИНФОнет де ла Реал Тв“. Линфонетреалтв.фреэ.фр (2012-йил 13-ноябр). Қаралди: 2012-йил 17-ноябр.
  3. ↑ „Роберто Беллароса ремпорте ла финале де "Тҳе Воиcе Белгиқуэ" – Белга Генериқуэ – Ле Виф“. ЛеВиф.бе (2012-йил 13-ноябр). 2014-йил 2-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 17-ноябр.
  4. ↑ Сторвик-Греэн, Симон „Роберто Беллароса то Малмö фор Белгиум“. Эуропеан Броадcастинг Унион (2012-йил 16-ноябр).
  5. ↑ Гриппер, Анн „Wҳо аре Эуровисион Сонг Cонтест 2013 wиннерс? Фулл ресулц табле“. Даилй Миррор (2013-йил 19-май). Қаралди: 2013-йил 19-май.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 „Роберто Беллароса > Белгиум (Wаллониа) Чарц“. ултратоп.бе/фр/ Ҳунг Медиэн.
  7. ↑ „Роберто Беллароса > Белгиум (Фландерс) Чарц“. ултратоп.бе/нл/ Ҳунг Медиэн.
  8. ↑ „Роберто Беллароса > Герман Чарц“. чарц.де/ Ҳунг Медиэн. 2014-йил 26-августда асл нусхадан архивланган.
  9. ↑ „Роберто Беллароса > Дутч Чарц“. дутччарц.нл/ Ҳунг Медиэн.

Ҳаволалар

Мукофотлар ва ютуқлар
Ўтмишдоши:
Н/А
Тҳе Воиcе Белгиқуэ ғолиб
2011-12-йиллар
Вориси:
Давид Мади
Ўтмишдоши:
Ирис
„Wоулд Ёу?“ қўшиғи билан
Белгия Эуровисион қўшиқ танловида
2013-йил
Вориси:
Ахел Ҳирсоух
„Мотҳер“ қўшиғи билан