Роберту Карлус да Силва Роша (португалча: Роберто Cарлос да Силва Роча; 10-апрел 1973, Сан Паулу) – собиқ бразилиялик футболчи, чап қанот ҳимоячиси, шунингдек, марказий ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячи ўрнида ҳам ўйнай олган. Махачқаланинг Анжи жамоаси спорт директори. 2002-йилги Жаҳон чемпионати чемпиони, 1998-йилги Жаҳон чемпионати кумуш медал соҳиби. ФИФА 100 рўйхатига киритилган. Европа Чемпионлар лигасида 100дан ортиқ ўйин ўтказган 19 ўйинчилардан биридир[1].

Роберту Карлус
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Роберто Cарлос да Силва Роча
Таваллуд санаси 1973-йил 10-апрел (1973-04-10) (53 ёш)
Таваллуд жойи Гарçа Сан Паулу, Бразилия
Бўйи 168 cм (5 фт 6 ин)
Амплуаси Чап қанот ҳимоячиси
Лақаби Робби
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Фаолиятини тугатган
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1988—1991 Униãо Сãо Жоãо
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1991—1993 Униãо Сãо Жоãо 21 (3)
1992—1993 Атлéтиcо Минеиро (ижара) 0 (0)
1993—1995 Палмеирас 44 (3)
1995—1996 Интер Милан 30 (5)
1996—2007 Реал Мадрид 370 (47)
2007—2009 Фенербаҳçэ 65 (6)
2010—2011 Cоринтҳианс 35 (1)
2011—2012 Анжи Маҳачқалъа 25 (4)
2015—2016 Делҳи Дйнамос 3 (0)
Тотал 593 (69)
Миллий терма жамоа
1992—2006 Бразилия 125 (11)
Бошқарган клублари
2012 Анжи Маҳачқалъа (спорт директори)
2013—2014 Сивасспор
2015 Акҳисарспор
2015 Делҳи Дйнамос
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ўзининг тезлиги (100 метрни Роберто 11 секунддан кам вақтда югуриб ўтган[2]) ва кўп голларига сабаб бўлган ўта қаттиқ зарбаси билан анча машҳур ҳисобланади. 1997-йилда йил ўйинчиси номинациясига овоз бериш натижасига кўра, ҳамюрти Роналдодан бироз ортда қолган ҳолда 2-нчи ўринни эгаллади. Кўп вақт тўпнинг учиш тезлиги ва зарба кучи бўйича 198 км/с. рекорд натижа унга тегишли бўлган[3][4] Бу рекорд 2010-йилдаги Жаҳон чемпионати чоғида немис Лукас Подолски томонидан 201 км/с. натижа билан янгиланди[4].

„Мен бу зарбаларни ҳар куни машқ қиламан ва мен ўйлайманки, омад доимий машғулотлар натижасида келади“, – Роберто Карлос[5].

Манбалар

  1. ↑ Гиггз обошёл Роберто Карлос по числу игр в Лиге чемпионов, 2013-11-28да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-08-03
  2. ↑ Статя на пеоплес.ру
  3. ↑ На свадьбе знаменитого бразильского футболиста Роберто Карлоса присутствовало более 600 гостей, 2010-06-16да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2012-08-03
  4. ↑ 4,0 4,1 Ефим Шаинский. „Немецкий интернационал“ (ру). Спорт-Экспресс (2010-йил 3-июл). 2012-йил 16-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 4-июл. (WебCите сайтида 2012-02-16 санасида архивланган)
  5. ↑ Бразилская „пушка“ вернёця на родину?[сайт ишламайди]

Ҳаволалар