Робия ал-Адабия (арабча: رابعة العدوية القيسية البصرية‎‎); Робиъа ул-Адавия деб ҳам ёзилади; 713/714 — 801) — зоҳидликнинг илк вакиласи. Қашшоқ араб оиласида туғилиб, чўри қилиб сотилган. Кейинчалик художўйлиги ва зоҳидларга хос турмуш тарзига ихлос билан риоя этгани сабабли озодликка чиқарилган. Бир неча йил саҳрода ёлғизликда кун кечирган, кейин Басрада яшаган. Робия ал-Адабия Аллоҳни севишдан бошқа жамики нарсаларни рад этиш тарафдори бўлган. Аллоҳдан ҳеч бир та'ма — манфаат кўзламай, уни мутлақ севиш — инсон маънавий ҳаётининг моҳияти эканини зоҳидлардан биринчи бўлиб таъкидлаган. Унинг ғоялари кейинги авлод со'фийлари орасида кенг тарқалиб, Бистомий, Халлож, Ибн Фарид, Ибн Арабий ва бошқа со'фийлар таълимотининг асосини ташкил этган. Робия ал-Адабия тақводорлик, Аллоҳни севиш намунаси деб билиниб, авлиё сифатида улуғланади. Робиятул Адавия оиладаги то'рт қизнинг со'нггиси бо'лади. Исломни қабул қилган, Роббисига итоаткор отаси ва онаси ҳам қулликдан озод қилинган бо'лишади. Робиятул Адавиянинг оиласи фақир бо'лади. Робия Басра шаҳрида туг'илиб, туг'илиши биланоқ бутун Басра аҳлига қувонч олиб келади, келган чақалоқ о'з баракаси билан келган бо'лади. Бутун умрини Аллоҳга баг'ишлаган Робиятул Адавия, султондан совчи келганида ҳам, Аллоҳга ибодат қилиш ё'лида чалг'ишдан қо'рқиб турмушга чиқмади. Унга қанча мол-мулкни таклиф қилишди, лекин у Басра шаҳрининг бир кичик кулбасида нафси билан бо'лган курашда г'олиб бо'лди. Унинг бутун ҳаёти ва Аллоҳга ошиқлиги ҳақида Са'дия Эрол Айкачнинг "Мен Робия" китобидан батафсил билишингиз мумкин.[1]

Робиъа ул-Адавия
Шахсий маълумотлар
Дини Ислом
Эра Ислом олтин даври (Дамашқ ва Бағдод халифалиги)
Асосий қизиқиш(лар)и Тасаввуф, зоҳидлик
Машҳур фикр(лар)и Илоҳий ишқ

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар