Робия Қодир (уйғурча: رابىيە قادىر‎‎; анаънавий хитой ёзувида: 熱比婭·卡德爾; Пинйин: Рèбǐйà Кǎдé'ěр; 1946-йил 15-ноябр, Олтой шаҳри, ХХР) – асли Хитойга қарашли Шинжон-Уйғур вилояти (Шарқий Туркистон)дан бўлган ва уйғур халқининг инсоний ҳуқуқлари учун курашиб келаётган уйғур фаолларидан бири. 2005-йилдан буён АҚШда истиқомат қилиб, Уйғурларнинг овозини дунёга ёйиш учун ҳаракат қилиб келмоқда.

Робия Қодир
رابىيە قادىر
热比娅·卡德尔
Таваллуди 1946-йил 21-ноябр (1946-11-21) (79 ёш)
Олтой шаҳри, ХХР
Фуқаролиги Xitoy bayrogʻi ХХР
AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Турмуш ўртоғи Абдуреҳим Тоҳти (]]1962]]—1977)
Сиддиқ Рўзи (1981)
Болалари 6 нафар (Абдураҳим Тоҳтидан)
5 нафар (Сиддиқ Рўзидан)
Мукофотлари Тинчлик бўйича Нобел мукофотига 5 маротаба номзод.
Веб-сайти Дунё Уйғурлари Қурултойи

2006-йилда Дунё Уйғурлари Қурултойи (WУC)га раҳбар этиб сайланган. Робия Қодир бу лавозимда 2017-йилга қадар фаолият кўрсатиб келди[1].

Ҳаёти

Робия Қодир 1947-йил 21-ноябр куни Шинжон-Уйғур мухтор вилоятининг Олтой шаҳрида туғилган. Камбағал оилада туғилиб ўсган Робия ўрта таълимни Олтойда олган. 1965-йили 18 ёшга тўлган Робия оила қуриб, вилоятнинг бошқа бир шаҳри бўлган Агсуга кўчиб ўтади. Хитой Халқ Республикаси ҳукумати томонидан ўша йилларда амалга оширилган маданий инқилоб даврида турмуш ўртоғ билан диний кийим-кечак савдоси билан шуғулланган. Робия Қодир бу каби бизнес билан шуғуллангани туфайли ҳукуматда ўтирган юқори доирадаги шахслар томонидан душман ва чайқовчи деб эълон қилинган. Бунинг натижасида кейинчалик эри билан ажрашишга мажбур бўлган[2].

1981-йилда Робия Қодир олим Сиддиқ Рўзи билан турмуш қуради. Бу никоҳдан кейин эр-хотин Шинжон-Уйғур мухтор вилоятининг марказий шаҳри бўлмиш Урумчига кўчиб ўтади. Аллақачон тадбиркор сифатида ўзини намоён қила бошлаган Рабия Урумчида уйғур миллий маҳсулотлари сотиладиган универсал дўкон очади. 1985-йилда Рабия Қодирга тегишли бўлган савдо марказининг майдони 14 000 квадрат метрни ташкил этган. Ишини тобора кенгайтириб олган Робия Қодир имкониятлари ортиб боришига параллел равишда кўплаб уйғурларни иш билан таъминлаб, уларнинг таълим-тарбиясига ҳам эътибор қаратгани айтилади. Рабия мусулмон аёлларни Урумчи шаҳридаги меҳнат фаолиятига жалб қилиш учун „Минг оналар ҳаракати“ лойиҳасини ҳам амалга оширган[3][4]. Хитой ҳукумати узоқ йиллар давомида Робияни этник озчилик халқлар орасидан чиққан Хитойдаги энг муваффақиятли аёл сифатида кўрсатиб келган[5].

СССР парчаланган йилларида Робия Қодир ўша пайтгача йиғиб олган 200 миллион юан билан ўз савдосини янада кенгайтириб олади. Бир неча йил ўтгач, уйғур тадбиркор Хитойнинг энг бой 5 кишисидан бирига айланган. Муваффақиятли бизнес карерасини йўлга қўйган Робия Қодир „миллионер аёл“ лақабини ҳам олган. Робия Қодир Хитой, Россия ва Қозоғистон билан савдо алоқаларини ўрнатувчи 8 компанияни ўз атрофида бирлаштирган холдинг компанияга асос солган[6]. Робия Қодир тадбиркорлик фаолияти ҳақида гапирар экан, бу йўлда давлатдан бир тийин ҳам ёрдам олмаганини таъкидлаб келади. Бизнес ҳаётига кир ювиш бизнеси билан қадам қўйган Робия Қодир ўз бизнесини супермаркетлар тармоғи билан янада ривожлантириб олган.

Оиласи

Икки маротаба турмуш қурган Робия Қодирнинг 11 нафар фарзанди бўлиб, ҳозирда АҚШнинг Виргиния штатига қарашли Фаирфакс шаҳрида истиқомат қилади.

Сиёсий фаолияти

1994-йил Хитойнинг энг бой еттинчи одами саналган Робия Қодир 1997-йилгача депутатлик фаолиятини олиб борган. 1997-йилда депутатлик мандатидан маҳрум қилинган ва қамоққа олинган. 8 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган Робия Қодир қамоқхонада инсон ҳуқуқлари бўйича кураш олиб борган ва шу сабабли кўплаб нуфузли халқаро мукофотларга сазовор бўлган. АҚШ ва халқаро ташкилотлар босими остида Хитой ҳукумати 2005-йилда Робия Қодирни озод қилишга мажбур бўлган. 2006-йилда Тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзоди кўрсатилган Робия Қодир Қўшма Штатларга кўчиб ўтди.  2005-йилдан буён Америкада яшаб, уйғурларнинг овозини дунёга етказишга ҳаракат қилиб келмоқда.

2006-йилда Дунё Уйғурлари Қурултойи (WУC) раҳбари этиб сайланган.

2007-йил июн ойида немис ёзувчиси Александра Кавели Робия Қодир ҳаёти ва ижоди ҳақида китоб ёзди. Китобнинг номи „Буюк ғояли аёл“дир.

Шинжон-уйғур мухториятидаги уйғур халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Робия Қодир ўз интервюларида барча уйғур ташкилотлари тинчлик учун курашаётганига ишонишини қайта-қайта таъкидлаб келади.

Робия Қодир 2007 йили Чехия Республикаси пойтахти Прага шаҳрида бўлиб ўтган демократия ва хавфсизлик бўйича халқаро конференсияда иштирок этди.

2009-йил июл ойи бошида Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятида икки уйғурнинг ўлдирилиши ортидан ҳукумат полицияси ва уйғурлар ўртасида тўқнашувлар бошланган. Робия Қодир бу тўқнашувларда Хитой полицияси 1000 дан ортиқ уйғурни ўлдирганини айтиб келади. Хитой ҳукумати, ўз навбатида, Шинжондаги воқеаларда Робия Қодирни айблаб чиққан.

Манбалар

  1. ↑ „Леадершип оф тҳе Wорлд Уйгҳур Cонгресс“. Уйгҳурcонгресс.орг. 2006-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2005-йил 10-июл.
  2. ↑ Басу, Арин „И Wант то Маке мй Фигҳц Интернатионал: Ребия Кадеэр“. Интервиэw. Радио Фреэ Асиа. 2011-йил 15-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 13-декабр.
  3. ↑ „Профиле: Ребия Кадеэр“. ББC (2005-йил 17-март). Қаралди: 2010-йил 4-январ.
  4. ↑ „Профиле: Ребия Кадеэр“. ББC (2005-йил 17-март). Қаралди: 2010-йил 4-январ.
  5. ↑ „Филмс "Леавинг Феар Беҳинд" анд "Чина'с Публиc Энемй Но. 1 – Ребия Каадеэр"“. Онлине Артиcле абоут а Мовиэ. Cитй оф Тублин. Қаралди: 2011-йил 14-декабр.
  6. ↑ Чан, Ройстон. „Чина то демолиш Кадеэр буилдингс ин рестиве Урумқи“. Реутерс (2009-йил 8-сентябр). Қаралди: 2015-йил 24-декабр.