Robiya Sulton begim
Робия султон бегим (ХВ аср) — Улуғбекнннг 7-қизи. Абулхайрхоннинг хотини. Абулхайрхон 1450 й. Султон Абу Сайд билан иттифоқлашиб Самарқандни эгаллаган ва Р.Робия Султон бегимга уйланган. Уларнинг никоҳидан Суюнчхўжахон, Кўчкунчихон ва Оқ Бурун султонлар туғилган. Суюнчхўжахон ва Кўчкунчихонлар шайбонийлар орасида катта нуфузга эга бўлиб Туркистон, Тошкент ва Мовароуннаҳрни идора этганлар. Кўчкунчихон Муҳаммад Шайбонийхон вафотидан кейин Шайбонийлар давлатини бошқарган. Ўша давр одатига кўра тахтга бевосита Шайбонийхоннинг авлодлари эмас, балки, ёши катта Шайбоний яъни Муҳаммад Шайбонийхоннинг отаси Шоҳбудоғсултоннинг укаси яъни Муҳаммад Шайбонийнинг амакиси Кўчкунчихон ўтқазилган. Р.Робия Султон бегим Аҳмад Яссавий мақбараси ёнида дафн этилган.[1]
| Робия Султон бегим | |
|---|---|
|
Туркистон шаҳридаги мақбара |
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |