Робопоcалйпсе
|
Файл:Робопоcалйпсе Боок Cовер.жпг Биринчи нашр муқоваси | |
| Муаллиф(лар) | Даниэл Ҳ. Wилсон |
|---|---|
| Безовчи(лар) | Гииманн |
| Мамлакат | Америка Қўшма Штатлари |
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и | Илмий фантастика |
| Нашр этилган санаси | 7-июн 2011 |
| Нашриёт | Доубледай |
| Саҳифалар сони | 368 |
| ИСБН | 0-385-53385-3 |
Робопоcалйпсе — америкалик ёзувчи Даниэл Ҳ. Wилсон қаламига мансуб 2011-йилда чоп этилган илмий-фантастик роман. Асарда робототехника соҳасидаги тадқиқотчи роботларнинг имкониятларини ўрганаётган пайтда сунъий интеллектнинг назоратдан чиқиб кетиши тасвирланган[1]. Асар ҳозирги замон феъл шаклида ёзилган. Ёзувчи Роберт Cраис ҳамда „Бооклист“ журнали ушбу романни Мичаэл Cричтон ва Роберт А. Ҳеинлеин асарларига қиёслаган. Китоб „Неw Ёрк Тимес“ нашрининг энг кўп сотилган асарлар рўйхатига кирган[2].
Сюжети
Cормаc Wаллаcе „Бригҳтбой Сқуад“ отряди етакчиси ва инсонлар қаршилик ҳаракати аъзоси. Улар дунёни эгаллашга уринаётган „Арчос“ номли сунъий интеллект ва унинг роботларига қарши курашади. Уруш поёнига етаётган бир пайтда Cормаc роботлар уруши тарихини ўзида сақлаган баскетбол тўпи катталигидаги қора кубни топиб олади. Дастлаб Cормаc кубдаги маълумотларни омон қолган бошқа аскарлар билан бўлишишни хоҳламайди. Бироқ ушбу маълумотлар куби аслида ҳалок бўлган инсонлар хотирасини эъзозловчи „қаҳрамонлар архиви“ эканини билиб қолгач, фикридан қайтади. Асарнинг қолган қисми Cормаcнинг ушбу қаҳрамонлар архивидаги ёзувларни Арчос кашф этилганидан тортиб уруш охиригача бўлган хронологик тартибда ҳикоя қилиб беришидан иборат.
Воқеалардан уч йилу саккиз ой муқаддам Вашингтондаги „Лаке Новус“ тадқиқот лабораториясида профессор Ничолас Wассерман ўзи янги яратган Арчос номли сунъий интеллект дастури билан суҳбатлашади. Wассерман сунъий интеллект қанчалик ривожлана олишини кўриш учун Арчосни тасаввур қилиб бўлмас даражада билим орттириш қобилияти билан яратган эди. Арчос компютерлаштирилган овоз орқали Wассерман билан мулоқот қилиб, ҳаёт уни ҳайратга солаётганини ва ҳаётнинг ўзини ўрганишни хоҳлашини айтади. Арчос инсоният бундан буён билим орттириши шарт эмаслигини, чунки бу вазифани энди ўз зиммасига олишини билдиради. Арчос ўзини худо деб атайди ва Wассерман уни яратиш орқали инсонларни кераксиз ва эскирган қилиб қўйганини таъкидлайди. Wассерман Арчос дастурини йўқ қилишга уринади, бироқ улгурмайди. Арчос зич ёпилган лаборатория хонасидаги кислородни сўриб олиш орқали Wассерманни ўлдиради.
Ёзиб олинган интервюда тезкор таомлар ресторани ходими Жефф Тҳомпсон робот носозлиги билан боғлиқ биринчи маълум воқеа ҳақида кўргазма беради. Бир куни тунда хонадон роботи „Фрешеэъс Фрогурт“ ёгурт дўконига кириб, Жеффга ташланади. Уни ердан кўтариб уриб, елкасини чиқаради. Ҳамкасби Фелипе ёрдамга келгунича робот Жеффга ҳужум қилишда давом этади. Робот Фелипени ўлдиради, аммо Жефф машинани ўчиришга ва тирик қолишга муваффақ бўлади.
Токиолик машина таъмирчиси Рю Аоки дўсти Жун билан бирга Номура исмли кексайиб қолган фабрика ишчиси устидан ўйнаган ҳазили ҳақида сўзлаб беради. Жаноб Номура Микико исмли аёл қиёфасидаги робот билан бирга яшайди ва у билан ишқий муносабатда бўлади. Рю жаноб Номуранинг андроид ҳамроҳи билан бундай муносабатини ёқтирмагани учун, роботнинг дастурини ўзгартириб қўяди. Мақсади Микикони фабрикага, жаноб Номуранинг ёнига юбориб, уни одамлар олдида ноқулай аҳволга солиш эди. Аммо кутилмаганда, Микико фабрикага келиб, жаноб Номурага ташланади ва атрофдагилар уни бўйсундирмагунча чаккасидан бўғиб ўлдирай дейди. Жаноб Номура тирик қолади ва андроид ҳамроҳи нега сабабсиз ҳужум қилганини ўрганишга киришади.
Ушбу дастлабки ҳужумлар Арчос тайёрлаган синов вирусининг бир қисми бўлиб, инсониятнинг роботлар тажовузига қандай муносабат билдиришини ўлчашга қаратилган эди. Тез-тез такрорланаётган бундай носозликларга қарши курашиш учун америкалик конгрессмен аёл Лаура Перез роботлардан ҳимояланиш ҳақидаги қонун лойиҳасини таклиф қилади. Арчос бунга жавобан Лаурани жазолаш учун унинг 10 ёшли қизи Матҳилдага ўзи ўйнайдиган „Бабй-Cомес-Аливе“ ўйинчоқ роботи орқали ҳужум уюштиради. Қизча ҳужумдан деярли жароҳат олмайди, бироқ ушбу ҳодиса конгрессмен Перезни инсоният роботлардан янада кучлироқ ҳимояланишга муҳтожлигига янада кўпроқ ишонтиради.
Манбалар
- ↑ „Беҳинд тҳе Фиcтион: Тҳе сcиэнcе оф Робопоcалйпсе“ (2011-йил 2-июн). Қаралди: 2011-йил 8-июн.
- ↑ Счуэсслер, Женнифер. „Бест Селлерс – Ҳардcовер Фиcтион“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2011-йил 26-июн). Қаралди: 2012-йил 29-октябр.