Роданидлар, тиоцианатлар — роданид кислотанст ҳосилалари. Умумий формуласи РСCН (Р — бир валентли металл ёки органик радикал, СCН — родан ёки тиоциан ион). Анорганик Р. — тузлар, Мас, калий роданид, аммоний роданид. Кўпчилик Р. сувда яхши эрийди. Р. сианидларга олтингугурт қўшилиши натижасида ҳосил бўлади. Кокс газини тозалашда ҳам кўпгина миқдорда Р. ажралади. Анорганик Р. аналитик кимёда, органик Р. инсектицид, фунгицит, бактерицид ва гербицидлар сифатида ишлатилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил