Rodeziya
| Родезия Тан олинмаган давлат; доминион (1970-йилгача) | |||||||||
| |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| |||||||||
| Шиори лотинча: Сит Номине Дигна | |||||||||
| Мадҳия Рисе, О Воиcес оф Рҳодесиа | |||||||||
| Пойтахти | Салисбурй | ||||||||
| Тил(лар)и | инглиз | ||||||||
| Пул бирлиги | Родезия фунти (1970-йилгача) Родезия доллари (1970-йилдан кейин) | ||||||||
| Майдони | 390 580 км² | ||||||||
| Аҳолиси | 6 930 000 (1978-йил) | ||||||||
| Бошқарув шакли | Конституциявий монархия (1965–1970) Парламентар республика (1970–1979) | ||||||||
| Президент | |||||||||
| - 1970–1975 | Cлиффорд Дупонд | ||||||||
| - 1976–1978 | Жоҳн Wратҳалл | ||||||||
| - 1978–1979 | Жаcк Питҳей | ||||||||
| - 1975–1976, 1978–, 1978–1979 | Ҳенрй Эверард | ||||||||
| Бош вазир | |||||||||
| - 1965–1979 | Иан Смитҳ | ||||||||
| Тарих | |||||||||
| - 1965-йил 11-ноябр | Мустақиллик | ||||||||
| - 1970-йил 2-март | Республиканинг эълон қилиниши | ||||||||
| - 1979-йил 1-июн | Тугатилиши | ||||||||
Родезия (инглизча: Рҳодесиа [роʊˈдиːʒə]) – 1965-йилдан 1979-йилгача мавжуд бўлган ва Жанубий Африка ҳудудидаги Жанубий Родезия колонияси ҳамда ҳозирги Зимбабве ҳудудида жойлашган тан олинмаган мамлакат.
Жанубий Родезия 1964-йил бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра 1965-йилда Буюк Британиядан мустақиллигини эълон қилади. Даставвал колония Буюк Британиянинг мустақил доминиони бўлишга умид қилади, лекин 1970-йилда, Буюк Британиянинг жаҳон ҳамжамиятига Родезиянинг мустақиллигини тан олмаслиги ҳақидаги мурожаатномасидан кейин ўзини республика деб эълон қилади. Янги мамлакатнинг ҳокимиятида Иан Смитҳ бошчилигидаги Родезия фронти оқлар партияси турган.
1979-йилда, узоқ йиллик фуқаролар урушидан сўнг ҳокимиятга туб қора танли аҳоли бошчилигидаги ҳарбийлашган гуруҳлар келди. Давлат номи дастлаб Зимбабве-Родезияга, кейинчалик эса Зимбабвега ўзгартирилади. Шунингдек барча давлат рамзлари ҳам алмаштирилган. Буюк Британия ва бошқа давлатлар 1980-йилда Зимбабве мустақиллигини тан олган.
Родезия ўз номини Cеcил Рҳодес – инглиз бизнесмени шарафига олган.
Тарихи
Родезия 1965-йилда Буюк Британиядан мустақиллигини эълон қилган. Бунга асосий сабаб бош вазир Иан Смитҳ бошчилигидаги Родезия ҳукумати умумий овоз бериш ҳуқуқи ҳақидаги қонунга қарши чиққанлиги эди. Дастлаб колония мустақил доминионлик ҳуқуқини олишга умид қилган, лекин 1970-йилда, жаҳон ҳамжамияти Родезия мустақиллигини тан олишни рад этгандан сўнг референдум натижасига кўра у Родезия республикаси деб эълон қилинган.
1979-йилда Смитҳ ҳукумати оппозиция билан ички келишув имзолашга мажбур бўлди. Унга кўра, умумий сайлов ўтказилган ва унинг натижаларига кўра епископ Абел Музореwа ғалаба қозонгач, давлат номи Зимбабве-Родезияга ўзгартирилган.
Буюк Британия ҳукумати янги сиёсий ҳокимиятни тан олмади. Британия ҳукумати, Родезия ҳукумати ва радикал оппозиция етакчилари ўртасида имзоланган Ланcастер Ҳоусе келишуви натижасида Родезия вақтинчалик колониал империя таркибига қайтарилган. Колониал империя ҳукумати янги сайлов ўтказган ва ушбу сайловларда сўл-радикал Зимбабве Африка миллий бирлик ҳаракати (инглизча: Зимбабwе Африcан Натионал Унион; қисқартмаси – ЗАНУ) ва унинг етакчиси Роберт Мугабе ғалаба қозонган.
Родезия давлати мавжуд бўлган даврда жанубда Жанубий Африка Республикаси (ЖАР), жануби-ғарбда Боцвана ва Жанубий-ғарбий Африка (сўнггиси ЖАР бошқаруви остида), шимолда Замбия (собиқ Шимолий Родезия), шарқда бўлса Португалия Мозамбики (1975-йилдан сўнг Мозамбик) давлатлари билан чегарадош бўлган. Чет давлатлари билан расмий дипломатик алоқалари мавжуд эмаслигига қарамай (БМТ хавфсизлик кенгашининг 216-резолюцияси хавфсизлик кенгашига аъзо барча давлатларни Родезия ҳукумати билан дипломатик алоқалар ўрнатишини тақиқлаган), Родезия кўплаб мамлакатлар билан норасмий тарзда сиёсий ва савсо-сотиқ алоқаларини олиб борган:
Буюк Британия, Лондон
АҚШ, Вашингтон
ГФР, Бонн
Португалия Мозамбики, Лоренсу-Маркиш
Португалия, Лиссабон
ЖАР, Претория
Япония, Токио
Маъмурий-ҳудудий бўлиниши

Родезия марказлашган ҳукуматга эга бўлиб, 7 та провинсия ва мақоми жиҳатидан провинсияга тенглаштирилган 2 та шаҳардан иборат эди. Ҳукумат бошқаруви ҳар бир провинсиядаги провинсия пойтахтидан туриб амалга оширилган.
| Провинсия | Пойтахти |
|---|---|
| Маниcаланд | Умтали |
| Шимолий Машоналанд | Салисбурй |
| Жанубий Машоналанд | Салисбурй |
| Виcториа | Форт Виcториа |
| Шимолий Матабелеланд | Булаwаё |
| Жанубий Матабелеланд | Булаwаё |
| Мидландс | Гwело |
Аҳолиси
| Шаҳар | Европаликлар | Туб аҳоли | Бошқа миллатлар | Умумий |
|---|---|---|---|---|
| Солсбери | 96,420 (25.07%) | 280,090 (72.84%) | 8,020 (2.09%) | 384,530 |
| Булаваё | 50,090 (20.40%) | 187,590 (76.38%) | 7,910 (3.22%) | 245,590 |
| Мутаре | 8,340 (17.93%) | 36,220 (77.88%) | 1,950 (4.20%) | 46,510 |
| Гверу | 8,390 (18.23%) | 36,880 (80.12%) | 760 (1.65%) | 46,030 |
| Кве кве | 3,160 (9.62%) | 29,250 (89.01%) | 450 (1.37%) | 32,860 |
| Кадома | 1,880 (8.97%) | 18,770 (89.55%) | 310 (1.48%) | 20,960 |
| Хванге | 2,160 (10.72%) | 17,980 (89.28%) | ---- | 20,140 |
| Звишаване | 1,560 (9.87%) | 14,170 (89.63%) | 80 (0.51%) | 15,810 |
| Форт Виктория | 2,530 (22.29%) | 8,470 (74.63%) | 350 (3.08%) | 11,350 |
Аҳоли таркиби (1969-йил 20-март ва 29-апрелдаги аҳолини рўйхатга олиш ҳолатига кўра)
| Раса | Количество, чел. | % |
|---|---|---|
| Туб аҳоли | 4 846 930 | 95,05% |
| Европаликлар | 228 296 | 4,48% |
| Осиёликлар | 8 965 | 0,18%[2] |
Европаликлар келиб чиқиши бўйича
| Мамлакат | Сони, киши. | % |
|---|---|---|
| Родезия | 92 934 | 40,71% |
| ЖАР (асосан Жануби-Ғарбий Африка) | 49 585 | 21,83% |
| Буюк Британия | 52 468 | 22,98% |
| Африканинг бошқа мамлакатлари (асосан Замбия) | 12 556 | 5,50%[2] |
Тили
Родезияда яшовчи европаликларнинг асосий қисми инглиз тилида, оз қисми африкаанс тилида, мамлакат туб аҳолисининг 2/3 қисми шона тилида, қолганлари ндебеле тилида сўзлашади[3]. Мамлакатда истиқомат қилувчи ҳиндлар гужарот ва ҳинд тилларида сўзлашади.
Зимбабве Республикаси (1980)
1980-йил 18-апрелда мамлакат Зимбабве Республикаси номи остида Миллатлар ҳамдўстлиги таркибидаги мустақил давлатга айланди. Унинг пойтахти ҳисобланган Салисбурй шаҳри 2 йилдан сўнг Харере деб қайта номланган.
Манбалар
- ↑ Пахтон Ж.. Тҳе Статесман'с Еар-Боок 1971-72: Тҳе Бусинессман'с Энcйcлопаэдиа оф алл натионс. Спрингер, 2016. ИСБН 9780230271005.
- ↑ 2,0 2,1 Годwин П., & Ҳанcоcк И. 'Рҳодесианс Невер Диэъ: Тҳе импаcт оф wар анд политиcал чанге он Wҳите Рҳодесиа, 1970—1980-йиллар. Жоҳаннесбург: Пан Маcмиллан Соутҳ Африcа, 2013. 400-бет.
- ↑ „Ндебеле“. Этҳнологуэ. 2018-йил 25-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-январ.