Родион Валентинович Толмачёв (1978-йил 30-июл, Андижон,Ўзбекистон ССР) — россиялик фаготчи, Мариинск театри симфоник оркестри яккахони (солисти). Халқаро ва бутунрус танловлари совриндори[1][2].

Родион Валентинович Толмачёв
русча: Родион Валентинович Толмачёв
Таваллуди 1978-йил 30-июл (1978-07-30) (48 ёш)
Жанрлар классик мусиқа
Касби мусиқачи
Гуруҳлари Мариинск театри
Фуқаролиги

SSSR bayrogʻi СССР

Rossiya bayrogʻi Россия

Таржимайи ҳоли

Родион Толмачёв 1978-йил 30-июл куни Андижон вилояти, Андижон шаҳрида таваллуд топган. 6 ёшидан бошлаб мусиқа билан шуғуллана бошлайди. 1993—1996-йилларда Андижон мусиқа билим юртида фортепиано ва фагот йўналишида таҳсил оган. 1996—1997-йилларда Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон давлат консерваториясида фагот йўналишида ўқишини давом эттирган. 1998-йилда Санкт-Петербургга кўчиб ўтганидан сўнг, Николай Андреевич Римский-Корсаков номидаги Санкт-Петербург давлат консерваториясида профессор Кирилл Соколов қўл остида мусиқадаги ўқишин давом эттиради. 2003-йилда ушбу консерваторияни тугатади[1][2].

2004—2006-йиллари Ҳочсчуле фüр Мусик, Тҳеатер унд Медиэн Ҳанновер (таржимаси „Ганновер мусиқа, театр ва медиа олий мактаби“) да профессор Даг Женсен (талаффузи: Даг Енсен) қўл остида стажировка ўтайди[2][3]. 2008—2011-йилларда Санкт-Петербург давлат консерваторияси ассистент стажировкасини ўтаган.

2003-йилдан Мариинск театри симфоник оркестри солисти, шунигдек, Мариинск театрининг духовой квинтети иштирокчиси ҳамда 2020-йилдан Санкт-Петербург давлат консерваториясида ўқитувчи бўлиб фаолият кўрсатади[4].

2010-йилда Валерий Гергиев дирижёрлигидаги „Wорлд Орчестра оф Пеаcе“ (таржимаси „Халқаро тинчлик оркестри“) аъзолигига таклиф қилинган[3]. Родион Толмачевнинг яккахон репертуарлари барокко консертлари, ХХ асрнинг виртуоз композицияларини ўз ичига олади[4].

2014-йилда Буюк Британияга қилган гастрол сафарида Лондондаги „Барбиcан Ҳалл“ (талаффузи: Барбикан зали) да чиқиш қилган. 2012-йилда Германиянинг „Добринген унд Гримм“ овоз ёзиш фирмаси Толмачёвнинг франсуз композиторларининг мусиқий асарларини фаготда ижро этган мусиқий дискини чиқаради[1].

2017-йилдан бери Толмачёв Россия миллий ёшлар симфоник оркестри ва „Тҳе Орчестра оф тҳе Америcас“ билан ҳамкорлик қилиб, мураббий сифатида маҳорат дарслари ўтиб келмоқда[4].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Родион Толмачёв“ (рус тилида). 2022-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-июн.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 „Толмачёв, Родион Валентинович“ (рус тилида) (2021-йил 26-феврал). 2023-йил 24-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-июн.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Родион Толмачёв“ (рус тилида). 2022-йил 15-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-июн.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 „Толмачёв Родион“. 2021-йил 18-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 24-июн.