Родриго Мартинс Гомес (2003-йил 7-июлда туғилган) – португалиялик футболчи, қанот ҳимоячиси. Англиянинг Wолверҳамптон клуби ва Португалия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Родриго Гомес
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Родриго Мартинс Гомес
Таваллуд санаси 2003-йил 7-июл (2003-07-07) (23 ёш)
Таваллуд жойи Повоа де Варзим, Португалия
Бўйи 1.74 м
Амплуаси Қанот ҳимоячиси
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Wолверҳамптон Wандерерс
Рақами 19
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2011–2012 Пóвоа Ланҳосо
2012–2014 Прозис Аcадемй
2014–2020 Брага
2016–2017 → Палмеирас Брага (ижара асосида)

Клублардаги фаолияти

Брага

Пóвоа де Варзим шаҳрида туғилган. Брага академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. 2020-йил 3-октябр куни Тондела клубига қарши ўйинда (4:0) Франсéргио ўрнига майдонга тушган[1]. 14-декабр куни Брага Португалия кубогининг тўртинчи раундида Олíмпиcо до Монтижо клубини 7-0 ҳисобида мағлуб этган ўйиннинг 69-дақиқасида Лури Медеирос ўрнига майдонга тушган[2].

2021-йил 19-июлда Гомес клуб билан шартномасини 2026-йилгача узайтирган ва унинг товон пули 35 миллион этиб белгиланган[3]. Ўринбосарлар таркибидаги бир мавсумдан сўнг, асосий жамоа таркибига ўтган. 2022-йил 21-августда Эстáдио Муниcипал де Брага стадионида Маритимо жамоасига қарши ўтказилган баҳсда жамоа сафидаги илк голини урган. Мазкур ўйин Браганинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган[4].

2023-йилнинг 4-августида Брага Гомесни Эсторил Праиа клубига бир мавсумга ижарага берганини эълон қилгна[5]. Тўрт кундан сўнг Эсторил футболчини ижарага олганини расман эълон қилган[6]. Эсторилда Родриго, асосан, ўнг қанот ҳимоячиси позициясида ўйнаган[7].

Wолверҳамптон Wандерерс

2024-йил 12-июн куни Брага президенти Антóнио Салвадор клуб Родриго Гомеснинг трансфери бўйича Премер-лига вакили Wолверҳамптон билан келишувга эришганини тасдиқлади[8]. Клуб ва футболчи ўртасида 2029-йилгача шартнома имзоланган. Шартнома қиймати 12,7 миллион фунт стерлинг эканлиги маълум қилинган[9].

Терма жамоалардаги фаолияти

Португалиянинг 16, 17 ва 18 ёшгача бўлган терма жамоалари таркибида тўп сурган[10].

Манбалар

  1. ↑ „ДИРЕТО Тондела-Брага“ (Португуэсе). О Жого (2020-йил 3-октябр). Қаралди: 2022-йил 16-сентябр.[сайт ишламайди]
  2. ↑ Соарес, Рафаэл. „Родриго Гомес э а поссибилидаде де чегар à финал да Таçа: "É ум сонҳо э ум обжетиво"“ (Португуэсе). Реcорд (2020-йил 14-декабр). 2022-йил 22-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-сентябр.
  3. ↑ „ОФИCИАЛ: Сп. Брага анунcиа реноваçãо де Родриго Гомес“ (Португуэсе). Маис Футебол (2021-йил 19-июл). Қаралди: 2022-йил 16-сентябр.
  4. ↑ „Абел Руиз э Родриго Гомес энтрарам э марcарам на голеада ао Марíтимо“ (Португуэсе). О Жого (2022-йил 21-август). 2024-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-сентябр.
  5. ↑ „Родриго Гомес cедидо ао Эсторил Праиа“ (пт-ПТ). Спортинг Cлубе де Брага (2023-йил 4-август). Қаралди: 2023-йил 10-август.
  6. ↑ „Офиcиал: Родриго Гомес пор эмпрéстимо атé финал да éпоcа (Эсторил)“ (пт). А Бола (2023-йил 8-август). 2023-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 10-август.
  7. ↑ „Эсторил: Родриго реcуоу но террено э прогредиу… на cарреира“ (пт-пт). А Бола (2023-йил 11-ноябр). Қаралди: 2023-йил 11-декабр.
  8. ↑ „СC Брага: Антóнио Салвадор cонфирма а венда де Родриго Гомес ао Wолверҳамптон“ (пт). А Бола (2024-йил 12-июн). Қаралди: 2024-йил 12-июн.
  9. ↑ Машитер. „Wолвес сеал Гомес сигнинг фром Брага“. ББC Спорт (2024-йил 12-июн).
  10. ↑ „Родриго Гомес“ (пт). ФПФ.пт.