Rofi ibn Abi Layl
Рофи ибн Аби Лайл ибн Улайян ал-Калбий (арабча: رافع بن أبي ليلى بن عليان الكلبي) (фл. 1028–1038) (тахаллуси (фахрий унвони) Изз ад-Давла (арабча: عزالدولة) номи билан ҳам танилган) – ХИ аср ўрталарида Суриядаги Калб қабиласининг амири[1].
Ҳаёти
Рофи амакиси Синан ибн Улайян вафотидан сўнг, 1028-йилда Калб амирлиги лавозими бўлди. Синан Калбни Фотимийлар халифалигига қарши иттифоққа киритган эди; бу иттифоқда яна икки бадавий қабила иттифоқи – Ҳассан ибн Муфарриж бошчилигидаги Тай ҳамда Солиҳ ибн Мирдос бошчилигидаги Килаб иштирок этган. Аммо Рофи даврида Калб фотимийлар томонига ўтди[2]. Бу Рофи халифа аз-Зоҳирга (ҳ. 1021–1036) содиқлигини эълон қилиб, бунинг эвазига Синаннинг иқтоси (мулклари)ни бошқариш ҳуқуқини олганидан кейин содир бўлди[3]. Фотимийлар Ануштакин ад-Дизборийни Тай ва Килабга қарши юборган пайтда Рофи ва Калб қаблиаси Тиберия кўли яқинидаги ҳал қилувчи ал-Ухувона жангида у билан курашдилар. Жангда Солиҳ ҳалок бўлганидан кейин Рофи унинг ва ўғлининг жасадларини аниқлади, уларнинг бошларини кесиб, Ануштакинга юборди[4]. Рофи бошчилигидаги Калб кейинроқ Солиҳнинг вориси Шибл ад-Давла Насрга қарши Ануштакиннинг 1038-йилдаги юришида ҳам иштирок этди. Бу юриш Насрнинг ўлдирилиши ва фотимийларнинг Ҳалабни қайта эгаллаши билан якунланди[5].
Манбалар
- ↑ Сwайд 2006, с. 85.
- ↑ Гил 1997, с. 396.
- ↑ Лев 2003, с. 52.
- ↑ Гил 1997, сс. 396–397.
- ↑ Cаппел 1994, с. 126, ноте 32.
Адабиётлар
- Абу-Иззеддин, Нежла М.. Тҳе Друзес: А Неw Студй оф Тҳеир Ҳисторй, Фаитҳ, анд Соcиэтй. Леиден анд Бостон: Э. Ж. Брилл, 1993. ИСБН 90-04-09705-8.
- Гил, Моше. А Ҳисторй оф Палестине, 634–1099. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1997. ИСБН 0-521-59984-9.
- Cаппел, Андреw Ж. „Тҳе Бйзантине Респонсе то тҳе 'Араб (10тҳ–11тҳ Cентуриэс)“, . Пресенcе оф Бйзантиум: Студиэс Пресентед то Милтон В. Анастос ин Ҳонор оф Ҳис Эигҳтй-фифтҳ Биртҳдай. Амстердам: Адолф М. Ҳаккерт, 1994 — 113–-бет. ИСБН 90-256-0619-9.
- Лев, Яаcов „Туркс ин тҳе Политиcал анд Милитарй Лифе оф Элевентҳ-Cентурй Эгйпт анд Сйриа“, . Тҳе Инфлуэнcе оф Ҳуман Мобилитй ин Муслим Соcиэтиэс. Кеган Паул, 2003. ИСБН 0710308027.
- Сwайд, Сами. Тҳе А то З оф тҳе Друзес. Сcареcроw Пресс, 2006 — 85-бет. ИСБН 9780810868366.