Рогер Мартин ду Гард (1881.23.3, Нёйи-сюр-Сен — 1958.23.8, Беллем) — франсуз ёзувчиси, драматург. Дастлабки асари — "Шаклланиш"да ўз тарихи — ёзувчиликка интилиб, арзигулик бир нима ёзолмаган одам тарихи тасвирланган. Кейинги "Жан Баруа" (1913) романи Мартин ду Гардга шуҳрат келтирган. Асар ўша вақтлар учун янги бўлган диалог ва тарихий ҳужжатларни чоғиштириш усулида ёзилган. Энг йирик асари — "Тибо оиласи" (1922—40. 8 ж.ли) ўзининг тафсилотлари, бош персонажларининг рангбаранглиги билан ажралиб туради. Асар оилавий солнома (оила тарихи) тарзида бошланиб, ксй-ин ХХ аср бошларидаги Франсия ҳаётининг кенг ҳаққоний манзараси тасвирланган сиёсий романга айланиб кетган. Мартин ду Гард бу асари билан оилавий сол-нома жанрини бошлаб берган ("Кулранг дафтар", 1922; "Ахлоқ тузатиш колонияси", 1922; "Туш пайти", 1923; "Шифокорлар куни", 1928; "Сингилчам". 1928; "Отамнинг ўлими", 1929; "1914-йил ёзи", 1936; "Хотима", 1940). Мартин ду Гард 1940-йилдан ксйин "Полковник Момора" эпо-пеяси устида ишлагаи, лекин асар якунланмай қолган. Нобел мукофоти лауреати (1937)[1][2].

Рогер Мартин ду Гард

Манбалар

  1. ↑ "Мартен дю Гар Роже" ЎзМЕ. М-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Нобел мукофоти