Rogoviklar
Роговиклар — 1) зич, майда донали тоф жинси, ўзига сингдирган жинсга интрузиянинг таъсири натижасида вужудга келади (қаранг Контакт метаморфизм). Метаморфизмга учраган дастлабки жинслар таркибига кўра фарқ қилади. Гилли жинслар таркибида кордиерит, андалузит, силлиманит, гранат, биотит, дала шпати бўлган Р.га; базалтлар ва уларнинг туфлари, граувваккилар — пироксенли, асосий плагиоклазли, шох алдамчи Р.га; мергеллар волластонитли, оливинли, шпинелли, карбонатли Р.га айланади. Карбонат миқдорининг ортиб бориши билан Р. контактли мармарта айланади; 2) гид ва темир гидрооксиллари аралашган, карбонатли ва гилли қатламларда конкреция ва қатламчалар ҳосил қилган кремнийли жинслар (кремний, яшма, менилитлар); кўпинча таркибида карбонатлар ва органик қолдиклар бўлади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |