Roh Tae-woo
Роҳ Таэ-ву (1932-йил 4-декабр — 2021-йил 26-октабр) Жанубий Кореянинг олтинчи президенти (1988—1993) эди. У кореялик генерал ва сиёсатчи эди. Ханахой аъзоси Роҳ собиқ генерал ва президент Чун Ду Хваннинг вориси бўлган. Бу 1987-йилда Сеул ва бошқа шаҳарларда демократия тарафдори бўлган катта митингларга сабаб бўлди. Роҳ демократик президентлик сайловларини ўтказишга рози бўлиб, ўзини кейинги сайловга номзод қилиб кўрсатди. Мухолифат овозларни Ким Ён Сам ва Ким Даэ Жунг (кейинчалик иккаласи ҳам президент бўлган) ўртасида бўлиб ташлади. Бу Роҳни ҳарбийлар мамлакатни бошқарган вақтдан кейин биринчи сайланган президентга айлантирди.
| Роҳ Таэ-wооРоҳ Таэ-wоо | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
4-декабр 1932-йил[изоҳ 1] Тацужō-гун, Таикйū, Кеишōҳоку-дō, Чōсен (ноw Донг-гу, Даэгу, Нортҳ Геонгсанг Провинcе, Соутҳ Кореа) |
| Вафоти |
26-октябр 2021-йил (88 ёшда) Сеоул, Соутҳ Кореа |
| Сиёсий партияси | Индепендент |
| Турмуш ўртоғи |
Ким Ок-сук (турм. 1959) |
Роҳ ҳукмронлиги 1988-йилда Сеул Олимпиадасига мезбонлик қилиш ва унинг ташқи сиёсати билан ажралиб турарди.
1993-йилда Роҳнинг вориси Ким Ён Сам коррупцияга қарши кураш кампаниясини олиб борди, унда Роҳ ва Чун Ду Хван порахўрлик учун судга тортилди. Икки собиқ президент 1979-йилги давлат тўнтариши ва 1980-йилги Гванжу исёнида иштирок этганлик учун қўзғолон ва хиёнатда айбланган.
Иккаласи ҳам 1996-йил август ойида давлатга хиёнат, исён ва коррупцияда айбдор деб топилди. Чун ўлимга ҳукм қилинди, кейинчалик умрбод қамоқ жазосига ўзгартирилди. Роҳнинг 22 ярим йиллик қамоқ жазоси 17 йилга қисқартирилди. Иккаласи ҳам 1998-йил бошида қамоқдан озод қилинган, ўша пайтдаги президент Ким Даэ Жунг томонидан авф этилган.
Роҳ 2021-йил 26-октабрда Сеулдаги Сеул миллий университети касалхонасида 88 ёшида вафот этди[2]
Манбалар
- ↑ „노태우 전 대통령 '별세' 향년 89세···굴곡진 생애“. СЕ Даилй (26-октабр 2021-йил). Қаралди: 26-октабр 2021-йил.
- ↑ Ча, Сангми; Смитҳ, Жош. „Соутҳ Кореа'с формер пресидент Роҳ Таэ-wоо диэс ат 88 - ҳоспитал“ (инглизча). Реутерс (26-октабр 2021-йил). 26-октабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган.
Изоҳлар