Роҳал Фақир
Сўфий Роҳал Фақир (1734 – 1804; синдҳи: صوفي روحل فقيرصوفي روحل فقير) – авлиё шоир ва тасаввуфчи, софистик фалсафа намояндаси. Каста жиҳатидан Зангежа, дини сунний Қодирий мусулмон ва амалиёти сўфий бўлган Роҳал Фақир Синдда қайта туғилган улуғ авлиё шоир Кабир деб ҳисобланган. Роҳал машҳур Кандри Шариф қабилалари шоирлари ва тақводор инсонларнинг аждоди эди. У тасаввуфнинг юксак чўққисига машҳур шаҳид, сўфий донишманд Шоҳ Иноятнинг дуолари билан эришган. Шеъриятида у манманлик ва нафратдан воз кечиб, муҳаббат йўлига эргашиш ҳақидаги даъватини ифодалайди[1]. Сўфи Роҳал биринчи бўлиб ведантик ғояларни мусулмон тасаввуф тушунчалари билан уйғунлаштирди[2]. Ҳозирда унинг зиёратгоҳи Суккур вилоятининг Роҳри туманидаги Кандри Шарифда жойлашган.
Сўфи Роҳал Фақир | |
|---|---|
صوفي روحل فقير | |
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | 1734-йил (ҳижрий 1124-йил) |
| Вафоти |
1804-йил |
| Дини | Ислом |
Манбалар
- ↑ Паникер, чиэф эд. К. Айяппа. Медиэвал Индиан Литературе: Ан Антҳологй, Волуме 2, 1. публ., Неw Делҳи: Саҳитя Академи, 1997 — 507-бет. ИСБН 8126003650.
- ↑ Салеэм Акҳтар, Муҳаммад. Ислам ин Соутҳ Асиа. Университй оф Мичиган,УСА: Ҳисториcал анд Cултурал Ресеарч, 1993 — 245-бет.