Википедияда исми Роҳат ва фамилияси Ғайбуллоевна бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Роҳат Ғайбуллоевна Сафарова (1958-йил, Ўзбекистон ССР) — ўзбекистонлик олима, педагогика фанлари доктори, професор.

Роҳат Ғайбуллоевна Сафарова
Таваллуди 1958-йил
Ўзбекистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Касби педагог
Соҳаси педагогика
Илмий даражаси педагогика фанлари доктори
Илмий унвони профессор
Мукофотлари

Биографияси

Роҳат Сафарова 1958-йилда Ўзбекистон ССРда туғилган. 1988-йилдан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институтида кичик илмий ходим, катта илмий ходим, етакчи илмий ходим, бўлим ва илмий лаборатория мудири лавозимида фаолият олиб борган. Ҳозирда институтнинг „Узлуксиз та’лим педагогикаси ва психологияси“ бўлими мудири[1].

Илмий фаолияти

Роҳат Сафарова 2003—2021-йиллар давомида Ўзбекистонда ўзбек синфлари учун мунтазам тарзда чоп этилаётган „Алифбе“ дарслиги ҳамда „Ўқитувчи китоби“ методик қўлланмаси, махсус мактаблар учун Брайл ёзувидаги „Алифбе“ дарслиги, 18 та монография, 20 та методик қўлланма, 5 та ўқув дастури, 3 жилдли „Педагогика“ энсиклопедияси, „Алифбе“ дарслиги асосида хорижий тилларни ўрганиш бўйича 2 та мултимедиали қўлланма муаллифи[1].

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Ўзбекистоннинг таниқли олимлари энсиклопедияси, 1-том (ўзбекча), Тошкент: Сcиэнcе анд Инноватион, 2022 — 342-бет.