Роиа Замани афғонистонлик таэквондочи бўлиб, у 2002-йилда Жанубий Кореянинг Пусан шаҳрида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида бронза медалини қўлга киритгани билан машҳур. Бош кийими остида рўмол ўраган Замани 72 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган. Афғонистонликлардан ягона медал соҳиби Замани бўлган. Қолган спортчиларнинг ҳеч бири саралаш босқичидан кейинги босқичга ўта олишмаган, шу вақтга қадар афғон спортчилари ўрта вазн тоифасидаги таэквондо бўйича бирорта ҳам мусобақада ғалаба қозонишмаган.

Роиа Замани
رویا زمانی
Спорт
Мамлакат Афғонистон
Қайси спорт Таэквондо

Шахсий ҳаёти

1996-йилда Толибон назоратни қўлга киритгач, Заманийнинг оиласи Афғонистондан қўшни Эронга кўчиб ўтишган. Замани оиласи билан олти йил давомида Эронда қочқин сифатида яшаб, у ерда таэквондо билан шуғулланган. 2002-йилда Замани ўз ватанига қайтиб, Кобулда инглиз тили ўқитувчиси бўлиб иш фаолиятини бошлаган[1]. Яқин Шарқдаги бошқа мусулмон спортчилар сингари, Замани мусобақаларда бош кийим остида рўмол ўраган ҳолда қатнашган[2].

2002-йилги Осиё ўйинлари

Афғонистонда давом этаётган уруш даврида Толибон ҳукумати қулаганидан кейин Афғонистон Осиё ўйинларига қайтган[3]. Афғонистон делегацияси қирқ нафар эркак ва тўрт нафар аёл спортчидан иборат бўлишган. Ушбу тўрт нафар аёл спортчидан учтаси таэквондо бўйича иштирок этган, бу мусобақаларда 10-13-октябр кунлари турли Осиё давлатларидан жами 70 нафар аёл иштирок этган[3][4].

Ўша пайтда 23 ёшда бўлган Замани 72 кг вазн тоифасида қатнашган(ўрта вазн тоифаси). Ушбу мусобақада фақат беш нафар спортчи иштирок этиб, биринчи раундни чорак финал бахслари сифатида бошланган. Замани биринчи давра учрашувидаёқ имкониятни бой берган[5]. Ярим финалда у оғир жароҳатлар туфайли бахсни эрта якунлашга мажбур бўлган, бунда у нолу тўрт ҳисобида имкониятни бой берган ҳисобланган[6]. Бахсда Замани кореялик рақиби Чой Жин-Ми билан бахсда қийин аҳволга тушиб қолган кучли зарбалар ўтказиб юборган ва чап қоши йиртилган[7]. Аммо Заманининг ярим финалдаги чиқиши унга филиппинлик Салли Солис билан бирга бронза медалини кафолатлаган[8]. Замани ўзининг Ўйинлардаги иштирокини афғон аёллари учун „биринчи қадам“ деб ҳисоблаган[7]. Қолган спортчиларнинг ҳеч бири саралаш босқичидан ўта олишмаган шунинг учун бошқа медаллар қўлга киритилмаган[9].

Манбалар

  1. ↑ Шарма, Калпана. „А тале оф тҳреэ wомен“. Тҳе Ҳинду (2002-йил 20-октябр). 2004-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-январ.
  2. ↑ „Wомен лифт веил он Асиан спорц мйстерй“. Ҳüрриет. АФП (2006-йил 29-ноябр). Қаралди: 2012-йил 8-январ.
  3. ↑ 3,0 3,1 „Тҳе Кореас унитед, фор а дай – Плус Афгҳанистан'с спортинг cомебаcк“. Тҳе Эcономист (2002-йил 3-октябр). Қаралди: 2012-йил 7-январ.
  4. ↑ „Таэкwондо ин мулти-спорт гаме – 14тҳ Асиан Гамес Таэкwондо“. wтф.орг. Wорлд Таэкwондо Федератион. 2016-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-январ.
  5. ↑ „Старт Лисц – Wомен'с Миддле wеигҳт −72 кг 1 Роунд“. бусанасиангамес.орг. Бусан Асиан Гамес Организинг Cоммиттеэ (2002-йил 12-октябр). 2002-йил 29-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-январ.
  6. ↑ „Гаме Ресулт – Wомен'с Миддле wеигҳт −72 кг Семи Финал“. бусанасиангамес.орг. Бусан Асиан Гамес Организинг Cоммиттеэ (2002-йил 12-октябр). 2003-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-январ.
  7. ↑ 7,0 7,1 „Афгҳанистан wинс фирст медал“. Тҳе Трибуне. Агенcе Франcе-Прессе (2012-йил 12-октябр). Қаралди: 2012-йил 8-январ.
  8. ↑ „Финал Ресулт – Wомен'с Миддле wеигҳт −72 кг“. бусанасиангамес.орг. Бусан Асиан Гамес Организинг Cоммиттеэ (2002-йил 12-октябр). 2003-йил 26-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 7-январ.
  9. ↑ „Медал Стандинг – Афгҳанистан“. бусанасиангамес.орг. Бусан Асиан Гамес Организинг Cоммиттеэ. 2003-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 8-январ.