Рожастҳонлар — Ҳиндистондаги халқ. Рожастҳон штатининг туб аҳолиси (19,9 млн. киши, 1990-йиллар ўрталари). 400 минг киши Покистонда яшайди. Ҳиндерон гуруҳига мансуб тилда сўзлашадилар. Диндорлари — асосан, ҳиндуизм (ислом ва жайнизм динига ҳам)га эътиқод қиладилар. Р. савдосотиқ, деҳқончилик, чорвачилик, ҳунармандчилик (матоларни бўяш, қоғоз тайёрлаш, чарм буюмлар и.ч., металлга ишлов бериш), заргарлик, кулоллик, суяк ва тош ўймакорлиги билан шуғулланади. Р.нинг ўзига хос бой маънавий маданияти, меъморлиги, рангтасвир санъати, халқ бадиий ижодиёти мавжуд[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил