Rojdestvo


Рождество (рус. — туғилиш) (русча: Рождество Христово) ёки милод[1] — Исонинг туғилиши байрами — христиан динининг асосий байрамларидан бири. Исо туғилган кун шарафига черков жорий этган. 25 дек.да (айрим мамлакатларда Юлий календари бўйича, бошқаларида Григорий календари бўйича) нишонланади[2][3]. Рус, болгар, серб ва бошқа православ черковлари Юлий календаридан фойдаланади, бу календардаги 25 дек. Григорий календаридаги 7 январга тўғри келади. Православие анъанасида 12 байрам жумласига киради[4].
Христианларда бу байрам Туғилиш байрами ёки Муборак туғилиш деб билинади. Христиан мамлакатларида Мавлуд куни дуолар, пайғамбар шаънига мадҳиялардан иборат шеърлар ўқилади, садақалар берилади, руҳонийларнинг йиғилишлари ўтказилади[5].
Мавлуд ҳар йили дунёнинг бирқанча христиан давлатлари тарафидан 25-декабр куни бошлаб 26-декабр оқшомигача нишонланади. 24-декабр кунини эса Мавлуд Арафаси деб аташади. Бирқанча давлатларда эса Мавлуд таътили Янги йил таътили билан бирлаштирилади ва бир неча кун таътил қилинади. Православ мазҳаби эса бу байрамни Юлиан тақвимига кўра нишонлайди. Жулиан тақвимида 25-декабр 7-январга тенг келади.
Мавлуд Байрамида кўпгина христиан оилалари арча дарахтини турли туман чироқлар, зарлар ва ўйинчоқлар билан безатадилар. Ҳар йили Мавлуд байрамидан олдин оиланинг болалари Санта Клаусдан ўзлари хоҳлаган совғани олиб келишини тилаб хат ёзадилар. Ота-оналар уйда ясатилган арча дарахтининг тагига болалари учун улар истаган совғаларни қўядилар. Болалар эса у совғаларни улар уҳлаётган вақт Санта Клаус қўйиб кетганига ишонадилар.
Мавлуд байрамида христиан оилаларида Мавлуд егуликлари пиширилади. Христиан давлатларининг ҳаммасида бу егуликлари бирбиридан фарқли. Лекин ко'пинча Мавлудда курка пиширилади. Дастурхон устига омела дарахтининг япроқлари тўкилади. Овқатдан кейин Мавлуд пудинги деб номланган ширинлик тортилади.
Манбалар
- ↑ Узбекско-русский словарь, Ташкент, 1941 г., МИЛОД религ. рождение Иисуса, рождество христово; милоддан илгари до рождества христова. (с. 265)
- ↑ „Тҳе Глобал Религиоус Ландсcапе | Чристианс“. Пеw Ресеарч Cентер (18-декабр 2012-йил). 10-март 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-май 2014-йил.
- ↑ „Чристмас Стронглй Религиоус Фор Ҳалф ин У.С. Wҳо Cелебрате Ит“. Галлуп, Инc. (24-декабр 2010-йил). 7-декабр 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-декабр 2012-йил.
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Рождество“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Р-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000.
Қўшимча
- Боwлер, Геррй, Тҳе Wорлд Энcйcлопедиа оф Чристмас (Оcтобер 2004: МcCлелланд & Стеwарт). ИСБН 978-0-7710-1535-9
- Боwлер, Геррй, Санта Cлаус: А Биограпҳй (Новембер 2007: МcCлелланд & Стеwарт). ИСБН 978-0-7710-1668-4
- Cомфорт, Давид, Жуст Сай Ноэл: А Ҳисторй оф Чристмас фром тҳе Нативитй то тҳе Нинетиэс (Новембер 1995: Фиресиде). ИСБН 978-0-684-80057-8
- Cоунт, Эарл W., 4000 Еарс оф Чристмас: А Гифт фром тҳе Агес (Новембер 1997: Улйссес Пресс). ИСБН 978-1-56975-087-2
- Федерер, Wиллиам Ж., Тҳере Реаллй Ис а Санта Cлаус: Тҳе Ҳисторй оф Ст. Ничолас & Чристмас Ҳолидай Традитионс (Деcембер 2002: Америсеарч). ИСБН 978-0-9653557-4-2
- Келлй, Жосепҳ Ф., Тҳе Оригинс оф Чристмас (Аугуст 2004: Литургиcал Пресс). ИСБН 978-0-8146-2984-0
- Милес, Cлемент А., Чристмас Cустомс анд Традитионс (1976: Довер Публиcатионс). ИСБН 978-0-486-23354-3
- Ниссенбаум, Степҳен, Тҳе Баттле фор Чристмас (1996; Неw Ёрк: Винтаге Боокс, 1997). ИСБН 0-679-74038-4
- Рестад, Пенне Л.. Чристмас ин Америcа: А Ҳисторй. Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 1995. ИСБН 978-0-19-509300-1.
- Росентҳал, Жим, Ст. Ничолас: А Cлосер Лоок ат Чристмас (Жулй 2006: Нелсон Референcе). ИСБН 1-4185-0407-6
- Саммонс, Петер. Тҳе Биртҳ оф Чрист. Глорй то Глорй Публиcатионс (УК), Май 2006. ИСБН 978-0-9551790-1-3.
Ҳаволалар
- Чристмас: Иц Оригин анд Ассоcиатионс, Wиллиам Франcис Даwсон, 1902, Прожеcт Гутенберг.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |