Rojiy
Рожий (тахаллуси; асл исм-шарифи Идрисхўжа Маҳдум Бухорий Набирахўжа ўғли) (1880 — Бухоро — 1919) — шоир ва хаттот. Бухоро мадрасаларида таълим олган. Ешлигидан шеърлар ёзган, хаттотлик билан шуғулланган, қўлёзма асарларни китобат қилган. Ўз даврида яшаб ижод этган шоир ва хаттотлар ҳақида маълумот берувчи хаттотликка оид "Рисолаи хушнависон" асарини яратган. Садр Зиёнинг "Рисолаи хаттотон" ("Хаттотлар рисоласи") асарида ёзилишича, Р. "Рисолаи хаттотони манзума" ("Хаттотлар рисоласи манзумаси") асарини ҳам ёзган. 1907 йилда китобат қилган баёзи қўлёзмаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти фондида сақланади[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |