Рок — 1) Шашмақом таркибидаги Бузрук мақоми ашула бўлимининг иккинчи гуруҳ шўъбаларидан бири. Р.нинг 5 та шохобчаси бўлиб, улар "Рок", "Мустаҳзоди Рок", "Қашқарчаи Рок", "Соқийномаи Рок" ва "Уфари Рок" деб аталади. Булар ўз тузилиши жиҳатидан бошқа 2гуруҳ шўъбаларидан фарқ қилади. Унинг "Рок" қисми мураккаб чапандоз усулида, 2 қисми талқин доира усулида, 3 қисми қашқарча усулининг ўзгарган шаклида, кейинги қисмлари соқийнома ва уфар доира усулларида ижро этилади. Р.нинг 1 ва 2 қисмларида Уз зол намуди авж сифатида қўлланган. Рок енгил ва шўх янграйди. Р. шўъбаси сурнайда ҳам чалиниб, "Шодиёна" деб аталувчи куйлар туркумининг бир қисмини ташкил этади; 2) уйғур муқомларидан бири. Унинг оҳанглари Шашмақомдаги Р.дан бутунлай фарқ қилади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил