Rokirovka


Рокировка (франсузча рогуэр, асли форсча рох (шахматдаги рух) сўзидан) — шахмат ўйинида шоҳ ва рухни бир вақтда дастлабки жойидан қўзғатиб (ўрнини ўзгартириб) қўйиш (шоҳни — бир катак ташлаб чапга ёки ўнгга, рухни — шоҳ суриб қўйилган катак устидан ўтказиб чап ёки ўнг томонга). Шоҳни ўз томонидаги рух билан ўрнини ўзгартириб қўйиш қисқа рокировка, фарзин томондаги рух билан ўрнини ўзгартириб қўйиш узун рокировка ҳисобланади. Р.нинг ҳозирги қоидаси ХИХ аср ўрталаридан Европада қўлланила бошлаган. "Рокировка" термини, шунингдек, ўзгартиришлар, жойини алмаштириш (Масалан, сиёсатдаги рокировка) маъносида қўлланади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |