Рокопера — мусиқали театр жанри. 1960-йилларда мюзикл ҳамда рок мусиқанниг ифодавий воситалари негизида юзага келган ("Сочлар", Г. Макдермот, 1967; "Қутулиш", Т.Лин, 1969 ва бошқалар). Унда операга хос ария, хор, увертюра каби шакллар, шунингдек, монолог, диалог, замонавий рақс, ёритиш воситалари ҳамда овоз чиқариш электрон мосламалари кенг қўлланади. Ижрода симфоник оркестр ҳамда рок ансамбл чолғулари қатнашади. Рокоперада кўпинча мифологик (диний), тарихий мавзулар замонавий талқинда намоён бўлади (Мас, "Исо Масиҳ — суперюлдуз", Э.Л. Уэббер, 1971). А. Журбиннинг "Орфей ва Эвридика", А. Рибниковнинг "Юнона ва Авос" Рокопералари Ўзбекистонда намойиш этилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил