Паксас Роландас (1956.10.6, Телшяй шаҳри) — Литва давлат арбоби. Вилнюс қурилиш муҳандислари институти (1979), ҳозирги Санкт-Петербург Фуқаро авиацияси академияси (1984)ни тугатган. Дастлаб йўриқчи-учувчи, кейинчалик Вилнюс шаҳридаги "Дариюс ва Гирюнас" учувчилар клуби директори, Кўнгилли миллий мудофаа хизмати бошлиғи бўлиб ишлаган. 1992— 97 йилларда "Рестако" қурилиш компанияси президенти. 1997-йилдан Вилнюс шаҳри кенгаши аъзоси, 1999-йил шаҳар мери. Шу йили Литва бош вазири, Литва Республикаси Президенти маслаҳатчиси, Президентнинг махсус топшириқлар бўйича фавқулодда элчиси, 2000-йилдан яна Вилнюс шаҳри мери ва Литва сейми депутата. 2000-йил ноябр — 2001-йил июнда Литва бош вазири. 2002-йил мартдан янги тузилган Литва либерал-демократлар партияси раиси, 2003-2004 йилларда Литва Республикаси Президенти[1].

Роландас Паксас
Таваллуди 10-июн 1956-йил
Мукофотлари Uch yulduz ordeniBuyuk Vitautas oltin zanjirli ordeniPolsha Respublikasi oldidagi xizmatlari uchun katta xochli ordeni

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил