Ролганг (нем. Ролле — гула ва Ганг — йўл) — юкларни кичик масофага ташиш учун мўлжалланган қурилма (роликли конвеер). Юритмали ва юритмасиз хиллари бор. Юритмали Р.да роликлар гуруҳли ёки хусусий юритма (ҳаракатлантиргич)га эга бўлади. Юритмасиз Р.да ташиладиган юклар (донали, қутига жойланган юклар) рамага бирбирига яқин қилиб ўрнатилган роликлар устига қўйилади. Юкни қўлда итарганда роликлар думалаб, юкни суради. Юкни махсус итаргичлар ёрдамида итариш (горизонтал Р.), ўз оғирлиги таъсирида силжитиш (кия Р.) ҳам мумкин. Шунда ҳам роликлар думалаб юкни суради. Р. Саноат корхоналарида, омборларда ишлатилади. У к,, х., транспорт машиналари ва бошқаларнинг бир қисми бўлиши ҳам мумкин.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил