Romain Rolland
Ромаин Ролланд (1866.29.1, Кламси — 1944.30.12, Везле) — франсуз ёзувчиси, мусиқашунос, жамоат арбоби. Дастлабки песалари Италиянинг Уйғониш даври тарихига бағишланган. Лекин улар матбуотда чоп этилмаган. Тарихий мавзудаги "Эътиқод фожиаси" номи билан умумлашган 3 песасида ўз ватандошларини эътиқод, мардлик ва ишончга даъват қилган. Ролланднинг Шекспир руҳида ёзган 2 тарихий песаси (30 йилдан сўнг ёзган) учинчи — "Робеспер" билан якун топган. "Жан-Кристоф" (1 — 10 ж.лар, 1904—12) романепопеясида Бетховен типидаги даҳо мусиқачининг тарихи ХХ аср бошларидаги Европа маданияти инқирозининг реалистик картинаси фонида курсатилган. "Кола Брюнон" қиссаси (1914, нашри 1918) марказида эрксевар меҳнаткаш халқ устаси образи туради. Ролланднинг кейинги ижтимоий-сиёсий қарашлари "Мафтункор қалб" романепопеяси (1—4 ж.лар, 1922—33)да акс этган. Л. Бетховен (1903), Микеланжело (1907), Лев Толстой (1911), Маҳатма Ганди (1923) каби буюк кишиларнинг бадиий биографиясини ёзган. Мусикашуносликка оид асарлари ўзбек тилига таржима қилинган. Нобел мукофоти лауреати (1915)[1].
| Ромаин Ролланд |
|---|
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Ромаин Ролландга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |