Romalı Perihan
Периҳан Öзкурт (Периҳан Бенли; 1942-йил 18 март – 2016-йил 5-май)[2], Ромалı Периҳан номи билан танилган, илгари Периҳан, Эсфандиари-Бакҳтиари маликаси[2], халқаро миқёсда машҳур турк сопраноси [3], социалист, рассом, модел, шарҳловчи ва актриса, марҳум эронлик зодагон Бижан, Италиядаги Эсфандари-Бахтиярий шаҳзодаси билан турмуш қурган[2].
| Периҳан Öзкурт | |
|---|---|
|
Периҳан кабаредаги ижроси пайтида | |
| Таваллуди |
Периҳан Бенли 18-март 1942-йил |
| Вафоти |
5-май 2016-йил (74 ёшда) |
| Фуқаролиги | Туркия |
| Таълими |
Ижро санъати, психология; Аccадемиа Назионале ди Арте Драмматиcа Силвио Д’Амиcо[1] |
| Касби | Актриса, ижрочи, модел, шарҳловчи, рассом, хонанда |
| Фаолият йиллари | 1950–2016-йиллар |
| Миллати | Турк |
| Турмуш ўртоғи |
Шаҳзода Бижан Эсфандарий (7йил) Эрдем Мıсıрлı (1977-йилгача) Б. Бенсан (14 йил) |
| Веб-сайти | ромалипериҳан.нет |
У Италиянинг Рим шаҳрида туғилиб ўсган. Ромалı Периҳан қиролича Сораянинг қайнисинглиси бўлган. У бир вақтлар италян оммавий ахборот воситалари томонидан „Ла Белла Турcа“ ва „Ла Турcа Романа“ лақабини олган ва кўпинча малика Ромалı Периҳан ёки малика Сопрано деб аталган. Ўн етти ёшида хонанда сифатида фаолиятини давом эттиришдан олдин, у қисқа муддат Академия Назионале ди Арте Драмматиcа Силвио Д’Амикода ўқийди. У Европа олий жамиятининг етакчи шахсларидан бирига айланади. Периҳан италян ва турк тилларини яхши билган. У беш тилда гаплаша олган.
Ромалı Периҳан Шоирлар ва Ёзувчилар маданият жамғармасининг (туркча: Şаир Озан ве Язарлар Кüлтüр Дернеğи) фахрий президенти бўлган. У, асосан, 1960-1982-йиллар оралиғида кўп тилли филмларда рол ўйнаган. Таниқли режиссёр Федериcо Феллинининг бир нечта италян тилидаги филмларида суратга тушган. У Феллинининг филмида суратга тушган ягона турк сифатида танилган. Шунингдек, у Антонио Маргҳерити, Дино Де Лаурентис, Ремзи Айдин Жонтурк, Роберто Бианчи Монтеро, Сергей Бондарчук, Йилмаз Гüней ва Зеки Алася каби таниқли филмотографларнинг филмларида суратга тушган.
Ромали Периҳан тез-тез содир бўлганидек, ўзи билан отдош артистлар, масалан, ўзининг эҳтиросли роллари билан машҳур бўлган Пери-Ҳан ва таниқли раққоса Периҳан Тамер билан адаштирилмаслиги керак эди. Айнан шунинг учун Зеки Мüрен Фериҳаннинг она шаҳри Римга ишора қилиб, унга „Ромалı Периҳан“ (туркча: Римнинг Периҳани) тахаллусини беради[4]. Бироқ, Европа оммавий ахборот воситаларида Ромалı Периҳан, баъзан Пери-Ҳан, Пери Ҳан ва Перй Ҳан сифатида эътироф этилган.
У 2016-йил 5-майда Истанбулда 74-ёшида вафот этди. Öзкурт 7-май куни Бебек масжидида ўтказилган дафн маросимидан сўнг, Аязаğа қабристонига дафн қилинди.
Ёшлиги ва фаолияти
Ромалı Периҳан Италиянинг Рим шаҳрида зиёли турк оиласида Периҳан Бенли исми билан дунёга келган. Онаси асли румилиялик бўлиб, Боғазичи университети битирувчиси бўлган. Унинг амакиси адмирал эди. Унинг отаси эса бурсалик бўлган. Унинг иккита укаси бор эди.
Ромали ўн тўрт ёшга тўлганида, Қоҳирада суратга олинган Миср филмида бош қаҳрамоннинг қизи ролида биринчи марта кинода пайдо бўлди ва у ерда Омар Шариф билан танишди . Ўшанда унинг менежери Валентина Стурра эди[2] . Икки йил ўтгач, у 33 ёшли Бижан, Шаҳзода Эсфандияри-Бахтиярийга (1937-йил 15-октябр, Исфаҳон – 2001-йил 29-октябр, Париж) турмушга чиқди, у Шаҳзода Ҳалил Хон Эсфандиарийнинг (1901-1983) иккинчи ва кенжа фарзанди эди. Бахтиярий зодагон бўлиб, 1950-йилларда Эроннинг Ғарбий Германиядаги элчиси бўлган. Унинг рафиқаси эса асли немис бўлган, Россияда туғилган Малика Эва „Эвчен“ Карл (1906–1994)[5].
1970-йилларнинг охирида у аранжировкалари, айниқса, Пиэрре Бачелетнинг „Ҳистоире д’О“ қўшиғининг кавери бўлган „О Бендим О“ қўшиғи билан машҳур эди. Қўшиқ матни Üлку Акер томонидан ёзилган. Нино Варон продюсерлик қилган ва Онно Тунч аранжировкалаштирилган „О Бендим О“ қўшиғи 1976-йилда Нова Стерео билан ҳамкорликда, Керван Плакчилик тмонидан чиқарилди. Унинг ЛП Ромалı Периҳанъıн Арабеск Дüняси Полат Тезел томонидан чиқарилган ва тижорий муваффақиятга эришган.
1978-йилда у Капланлар Аğламаз филмида рол ўйнади ва бу филмда бош ролни Cüнейт Аркин билан бирга ижро этди[6].
Ромалı Перихоннинг иккинчи турмуш ўртоғи туркиялик тадбиркор ва Мıсıрлı Трико бренди асосчиси Эрдем Мıсıрли эди[7].
1990-йилда Федериcо Феллини ўзининг Ла воcе делла луна филмида унибош ролни ижро этишини хоҳлайди[8], аммо актриса бу пайтда Германияда тўйга тайёргарлик билан банд бўлгани учун таклифни афсус билан рад этади. Унинг учинчи ва охирги эри Мерcедес-Бенз компаниясининг немис муҳандиси бўлган Б.Бенсан эди[9] . Эр-хотин Стуттгарт, Баден-Вюртемберг, Германияда яшаган ва уларнинг никоҳи ўн тўрт йил давом этган.
Периҳан Туркияга тегишлилик ҳиссини энг кўп ҳис қилганини айтади. Кейинчалик, у Туркияга кўчиб келди ва ҳаётининг сўнгги ўн йилликларини у ерда яшади.
Манбалар
- ↑ „Синема Тüрк“.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 „Магазин Ҳаберлери | Ҳабертüрк“.
- ↑ „Çаğдаş Cумҳуриет кадıнı Пренсес Ромалı Периҳан“. www.магазинфареси.cом. 2009-йил 13-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Ми̇лли̇ет Газете Арşи̇ви̇ - Гüнüн Яйинлари“. 2020-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.
- ↑ „Принcесс Сорая Эсфандиари Бакҳтиари“.
- ↑ „Капланлар Аğламаз (1978)“. Синемалар.
- ↑ „Ми̇лли̇ет Газете Арşи̇ви̇ - Гüнüн Яйинлари“. 2020-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.)
- ↑ „Турчиа Огги: Арретрато анно 6 нумеро 35“. www.э-турчиа.cом. 2006-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Медятöр“. 2013-йил 11-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.