Roman
Роман (франсузчаː роман) — насрий асар жанри; муайян шахс ёки бир неча шахснинг шаклланиш ва камол топиш жараёни бадиий макон ва замонда тасвирланган асар. Р. ўрта асрларда роман тилларица ёзилган ҳар қандай асарни ж, англатган. Р.да шахс ва жамият ҳаёти бир-бирини инкор этмайдиган маълум маънода мустақил олам сифатида таҳлил ва талқин этилади. Худди шу нарса Р. жанри мундарижасининг ўзига хослигини белгилаб беради. Муайян шахс тақдирининг оилавий-маиший, миллий, ижтимоий, маданий ва тарихий муҳит билан ўзаро узвий алоқада тасвирланиши Р. жанрининг кўлами ва ғоявийбадиий қийматини намойиш этади. Роман жанри марказида бош қаҳрамон образи туради. Бу бош қаҳрамон тақдири унинг жамиятда тутган мавқеи билан ҳар доим ҳам муштарак бўлавермайди. Аксинча, инсон ўз тақдирига нисбатан катта ёки инсоний фазилатларига кўра кичик бўлиши мумкин. Бинобарин, у билан унинг такдири ёки жамиятдаги мавқеи ўртасида муайян зиддият бўлади ва худди шу зиддият Роман жанрининг мундарижасини — сюжет чизиқларини ҳаракатлантириб туради. Бош қаҳрамоннинг шахс сифатидаги фазилатлари ана шу жараёнда, бошқа қаҳрамонлар билан муносабатида, курашида очилади. Бу муносабатларнинг кескинлиги ва бош қаҳрамон учун фожиали хотима билан тугаши ёки уларнинг енгил ва ҳажвий оқимда кечиши Романнинг эпик жанр сифатидаги узига хос хусусиятларини белгилаб беради. Ҳар иккала ҳолатда ҳам бош қаҳрамон билан жамият, муҳит ёки урф-одат ўртасидаги зиддият ва кураш ўзида даврнинг ижтимоий ҳамда маънавияхлоқий муаммоларини қанчалик ёрқин ифодаласа, Романнинг бадиий қиммати ва ижтимоий аҳамияти шунчалик катта бўлади. Роман ўз тарихининг дастлабки даврида мавжуд адабий жанрларга пародия сифатида майдонга келган. Кейинчалик Р.нависларнинг муайян услубий тузилма ва тасвирий воситалар тизимини сийқалаштиришга қаратилган уринишлари ҳам пародия қилинган. Бу ҳол Р.нинг аввалбошданоқ муайян адабий шаклларни қонунлаштиришни хуш кўрмайдиган ва ёзувчи қаршисида бадиий тасвирнинг барча имкониятларини очадиган жанр бўлганидан шаҳодат беради.
Мавзу, ҳажм, сюжетнинг мураккаблик даражаси, композицион тузилиш ва тасвир усулларида муайян фарқ бўлишига қарамай, Роман жанрида баъзи бир бадиият унсурларининг (интрига, конфликт, ечим каби) бўлиши талаб этилади. Шу билан бирга Р. навислар бу унсурларга, шунингдек, бадиий тасвирнинг бошқа шакл ва воситаларига эркин муносабатда бўлишлари мумкин. Р.лар ўз тарихининг дастлабки даврида тузилишига кўра 2 гуруҳга — „очиқ“ ва „ёпиқ“ Р.ларга ажралган. „Очиқ“ тузилмали Р.нинг ёрқин намунаси М. Сервантеснинг „Дон Кихот“ и бўлиб, унда жамият ҳаётининг хилма-хил томонлари билан бирга бош қаҳрамон иштироки характерининг тадрижий ўсиши ҳам муфассал тасвирланган, бош қаҳрамон иштирок этган воқеа ва ҳодисаларга эса кўплаб персонажлар жалб этилган. „Ёпиқ“ тузилмали Р.ларнинг дастлабки намуналаридан бири М. М. де Лафаетнинг „Малика Клевская“ асаридир. Бу асарда ёзувчи эътибори фақат бир қахрамон ҳаёти, бир конфликт ва бир вазият тасвирига қаратилган. Кейинчалик, Р. жанри ички шохобчаларга бўлинган пайтда психологик Р.жанри ана шу „ёпиқ“ Р.дан ўсиб чиққан.
Р. антик адабиётда пайдо бўлганида, ёзувчилар кўпинча маиший мавзудаги мифларнинг анъанавий сюжетларидан фойдаланиб, уларга эмоционал олам манзараларини олиб кирганлар. Каҳрамонларнинг ички олами тасвири бу асарларда воқеабандликнинг соясида қолган. Аммо Лонгнинг „Дафнис ва Хлоя“ ишқийбуколика Р.ида қахрамонларнинг саргузаштларига қараганда уларнинг ҳистуйғулари тасвирига шу қадар катта ўрин берилганки, натижада бу асар узоқ даврлар мобайнида психологик Р.нинг мумтоз намунаси ҳисобланиб келган.
Р. жанри ана шу тарзда даврмадавр бойиб, бадиий тузилмаси ўзгариб борди. Ўрта асрларда романтик тасвир усулининг етакчилик қилиши натижасида рицар Р.лари („Тристан ва Изолда ривояти“), Уйғониш даврида кичик ҳикоялардан иборат Р.лар (Ж. Боккаччонинг „Декамерон“и), романлашган қисса (М. Боярдо, Л. Ариосто, Т. Тассо) ва драмалар (В. Шекспир) майдонга келди. Ана шу тарзда Р. табиатида кечаётган ўзгаришлар инсонпарварлик ғоялари устуворлик қилган Маърифатпарварлик даврида муайян даражада ўз якунига эришди. А. Ф. Превонпнг „Манон Леско“ Р. и билан адабиётга „ўрта“ характер деб юритилган қаҳрамонлар образи кириб келди ва шу давр Р.ларида руҳият тасвири кенг ўрин эгаллади.
ХИХ асрдан бошлаб жаҳон адабиётида реалистик Р. жанри шакллана бошлади. Г. Стендал, О.Балзак, Г. Флобер ва бошқа ёзувчиларнинг бадиий изланишлари билан Р. жанрининг сюжет доираси кенгайди, кўп планлилик, эпик кулам ва сюжетнинг шиддатли ҳаракати жанрнинг муҳим шартлари сифатида қабул қилинди. ХИХ асрнинг сўнгги чорагида натурализмнинг авж олиши натижасида Р. табиатида турғунлик, ҳатто таназзул ҳолати кўзга ташланди. Аммо ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида Ж. Голсуорси, Г. Манн, Т. Манн ва Ж. Лондон реалистик асарларининг яратилиши билан Р. жанри ўз тараққиётининг янги босқичига эришди. Рус адабиётида „Евгений Онегин“ (А. С. Пушкин) шеърий романининг яратилиши рус Р. навислигининг шаклланишига муҳим туртки берди. Н. В. Гогол, И. В. Тургенев, Л. Н. Толстой, Ф. М. Достоевский Р.ларининг майдонга келиши билан реалистик рус Р. навислик мактаби вужудга келди.
Ўзбек адабиётида Р. жанрининг пайдо бўлишига Навоий „Ҳамса“сини ташкил этган „Фарҳод ва Ширин“, „Лайли ва Мажнун“ сингари достонлар, халқ китоблари ва достонлари муҳим манба бўлиб хизмат қилди. Миллий уйғониш адабиёти намояндалари дастлабки ўзбек Р.ларини яратишга киришганларида мазкур миллий адабий тажриба ва анъаналардан самарали фойдаландилар. Ҳамзанинг „Янги саодат ёхуд Миллий роман“и (1914), Мирмуҳсин Шермуҳамедовнинг „Бефарзанд Очилдибой“ (1915) асарлари дастлабки ўзбек Р.ларини яратиш йўлидаги изланишлар эди. Кодирийнинг „Ўтган кунлар“ (1926) асарининг яратилиши билан ўзбек реалистик Р.и вужудга келди. Қодирий бу асари билан миллий ўзбек Р.навислик мактабига асос солди. Айни пайтда бу асар катта бадиий полотноларни яратишга қодир янги ўзбек адабий тилининг шаклланганини ҳам намойиш этди. Кейинчалик Кодирий „Меҳробдан чаён“ (1928), Айний „Қуллар“ (1934), Чўлпон „Кеча ва кундуз“, Абдулла Қаҳҳор „Сароб“ (1935), Ойбек „Кутлуғ қон“ (1939) ва „Навоий“ (1944) асарлари билан ўзбек Р.навислик мактабининг юксалишига катта ҳисса қўшдилар. Устоз адибларнинг ижодий изланишлари туфайли шаклланган ўзбек Романнавислик мактаби кейинчалик А. Мухтор, Шуҳрат, Мирмуҳсин, Ҳ. Ғулом, Ш. Рашидов, С. Аҳмад, Шукрулло, М. Исмоилий, О. Ёқубов, П. Қодиров, Ў. Ҳошимов, Т. Малик, О. Мухтор ва бошқа ёзувчиларнинг турли мавзуда ёзган асарлари билан бойиди. Ўзбек роман навислигида роман жанрининг турли куринишлари (тарихий, тарихийбиографик, тарихийинқилобий, публицистик, ҳарбий, саргузашт, фантастик романлар, шунингдек, роман хроника, роман новелла, роман мунозара) ва шакллари (дилогия, трилогия) пайдо бўлди.
Совет даврида яратилган айрим Романларда шу даврнинг ўткинчи ғоялари олға сурилган ва воқелик социалистик реализм талаблари асосида бўяб, хаспўшлаб кўрсатилган. Шунга қарамай, ўзбек романи худди шу даврда миллий адабиётнинг етакчи жанрларидан бири сифатида пайдо бўлиб, ўзининг юксак намуналарини берди.
Мустақиллик йилларида Ў. Ҳошимов, Ш. Холмирзаев, Т. Малик, Ҳ. Шайхов, О. Мухтор, Муҳаммад Али, У. Назаров, Тоғай Мурод ва бошқа ёзувчилар ўзбек Р. навислигини ўзларининг турли мавзу ва жанр кўринишларидаги асарлари билан бойитмоқдалар.
Адабиётлар
- Кожинов В. В., Происхождение романа, М., 1963;
- Днепров В., Черти романа ХХ века, М., 1965;
- Мирвалиев С, Ўзбек романи, Т., 1969;
- Бахтин М., Эпос и роман, М., 1970;
- Судби романа, М., 1975;
- Пардае ва 3., Ўзбек романи поэтикаси, Т., 2003.
Наим Каримов.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |