Roman Skornyakov
Роман Скорняков (1976-йил 17-февралда туғилган, Свердловск, РСФСР, СССР) — ўзбекистонлик ва руссиялик фигурачи. У 1996-йилгача яккалик ҳолатдаги фигурали учишда Россия байроғини, кейинчалик Ўзбекистон байроғини ҳимоя қилган. Роман Скорняков 1997-2003-йилларда — Ўзбекистон миллий чемпиони бўлган. 1998-2002-йилларда Қишки Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон миллий термасида иштирок этиб, икки маротаба 19-ўринни эгаллайди. У 2000-2002-йилларда тўрт қит’а чемпионатида 7-ўринни қўлга киритади.
| Роман Скорняков | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | Эркак |
| Таваллуд санаси |
1976-йил 17-феврал Екатеринбург, РСФСР |
| Спорт | |
| Қайси спорт | фигурали учиш |
Таржимаи ҳол
Роман Скорняков 4 яшаридан[1] буён “Юност” (Ёшлик) спорт мактабида Игор Ксенофонтов[2] ва Марина Войсеховскийлар[3] билан фигурали учиш бўйича шуғулланиб келган. У олимпия заҳиралар мактабини тамомлаган. 1995-1996-йилларда Россиянинг иккита чемпионатида иштирок этиб, иккинчи ўнталикдан жой олган. Шундан кейин у 1997-2002-йилларда яккалик ҳолатдаги эркаклар фигурали учиш бўйича доимий мамлакат чемпиони сифатида 7 йил мобайнида Ўзбекистон байроғини ҳимоя қилган.Шу билан бир қаторда Ўзбекистонда спорт анжомлари етарли бўлмаганлиги сабабли Скорняков Екатеринбургда машғулотларини давом эттиради, лекин 1998-йилдан АҚСҲдаги Дейл-Ситига кўчиб ўтади[4][5].
У Ўзбекистон учун фигурали учиш бўйича энг йирик жаҳон мусобақаларида: етти бор жаҳон чемпионатида, икки маротаба Нагано ва Солт-Лейк-Ситида ўтказилган қишки Олимпиада ўйинларида иштирок этган. Мазкур мусобақаларда у энг кучли йигирмата спортчилар қаторидан ўрин эгаллади. Сорняковнинг энг катта муваффақиятларидан бири — 1999-йилда Канвондода бўлиб ўтган Қишки Осиё ўйинларида кумуш медални қўлга киритиши бўлди.
У 2000-йилнинг январ ойида келиб чиқиши асли россиялик бўлган ўзбек фигурали учувчиси, Ўзбекистон чемпиони ва тўрт қит’а чемпионати ғолиби Татяна Малинина билан оила қурди. Орадан вақт ўтиб 2004-йилда бу жуфтликдан Иля исмли ўғил фарзанд дунёга келади, 2017-йилда эса АҚСҲ чемпионатида ўз ёш тоифасида энг яхшиси саналган. Сўнг Скорняков 2022-йилда жаҳон чемпионатида илк бор иштирок этган.
Спорт фаолиятининг сўнггида икки жуфтликнинг мураббийи ҳисобланган Игор Ксенофонтов вафотидан кейин Скорняков ва Малинина бирга фигурали учиш бўйича шуғулланишган[6].
Айни кунда Роман Скорняков Виржиния штатидаги Дейл-Ситида мураббий сифатида фаолият олиб боради[1].
Спорт ютуқлари
| Халқаро | |||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Мусобақалар/мавсум | 94-95 | 95-96 | 96-97 | 97-98 | 98-99 | 99-00 | 00-01 | 01-02 | 02-03 |
| Қишки Олимпия ўйинлари | 19 | 19 | |||||||
| Жаҳон чемпионати | 20 | 14 | 21 | 17 | 20 | 19 | 20 | ||
| Тўрт қит'а чемпионати | 9 | 7 | 12 | 7 | |||||
| ГП Лалиқуэ | 7 | ||||||||
| ГП НҲК Тропҳй | 12 | 8 | 4 | 10 | 7 | ||||
| ГП Спаркассен | 7 | 11 | |||||||
| Голден Спин оф Загреб | 6 | ||||||||
| Скате Исраэл | 5 | 9 | |||||||
| Осиё ўйинлари | 2 | ||||||||
| Осиё кубоги | 7 | 2 | |||||||
| Миллий | |||||||||
| Ўзбекистон | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | 1 | ||
| Россия | 16 | 11[3] | |||||||
| ГП = Чемпионлар серияси / Гран-при | |||||||||
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Мове то Америcа Бенефиц Скорниаков“ (эн). Голден Скате (2002-йил 28-март). Қаралди: 2017-йил 12-июн.
- ↑ „Cрйстал Репорт Виэwер“. www.исуресулц.cом. Қаралди: 2017-йил 12-июн.
- ↑ 3,0 3,1 „Роман Скорняков - Роман Скорняков - Личности“. www.фскате.ру. Қаралди: 2017-йил 11-июн.
- ↑ „Вон из дома. Все фигуристы, которые уезжали из России за границу“ (ру). Спорц.ру (2015-йил 6-сентябр). Қаралди: 2017-йил 12-июн.
- ↑ „Ат 26, Руссиан Беcомес Потентиал Wорлдс-беатер“ (эн). трибунедигитал-чиcаготрибуне. 2017-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 5-июл.
- ↑ Мове то Америcа Бенефиц Скорниаков |wебсите = Голден Скате |дате= 28 Марч 2002 }}