Roman Steinberg
Роман Стеинберг (талаффузи: Роман Штайнберг, яна Стейнберг[1], 1900-йил 5-апрел – 1939-йил 20-май[2]), кейинчалик фамилиясини Кивимäги (талаффузи: Кивимяги) – эстониялик юнон-рум курашчиси, Париждаги Олимпия ўйинлари ғолиби (1924).
| Роман Стеинберг | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Жинси | эркак |
| Фуқаролиги |
|
| Таваллуд санаси |
5-апрел 1900-йил Ревел, Россия империяси |
| Вафот санаси |
20-май 1939-йил (39 ёшда) Таллин, Эстония |
| Спорт | |
| Мамлакат |
|
| Қайси спорт | кураш |
| Клуби | Калев |
Биографияси
Роман Стеинберг 1900-йил 5 апрелда Россия империясининг Таллин шаҳрида туғилган[1][3]. Кема моторчиси бўлиб ишлаган[1]. Бир қатор манбалар, жумладан, Эстония энсиклопедиясида Роман Стеинберг 1928-йилда Таллинда 28 ёшида вафот этгани кўрсатилади. Бироқ, бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди, чунки Стеинберг спиртли ичимликлар шишаларини (4 шиша конякни) декларация қилмагани учун 7 ҳафтага қамалганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд[3][4]. Қамалиши энсиклопедия томонидан спортчи вафот этган кун санаси чоп этилишидан кейин содир бўлган. 1938-йилда Роман Стеинберг фамилиясини тўғридан тўгри шу маънони билдирувчи эстонча фамилияга Кивимäгига ўзгартиради[3]. Анетте Такк (1905—1967) билан турмуш қурган (тўйи 1938-йилдан кейин бўлиб ўтган)[3]. Уларнинг Эике Тикерпуу (1929—2009) исмли қизи бўлган[4]. 1939-йил 20-майда 39 ёшида сил касаллигидан вафот этган[3]. Буни Пäэвалеҳт жа Уудислеҳтдаги қайд ёзуви ва қабр тошидаги сана тасдиқлайди[3].
Фаолияти
Валвая спорт сексиясида курашни билан шуғулланган ва охир-оқибат „Калев“ клубига ўтади ва у ерда Роберт Окса[1] мураббийлигида машғулотларни бошлайди. 1921-йилда юнон-рум кураши бўйича ярим ўрта вазнда Эстония чемпиони бўлади. Кейинги йили ўрта вазн тоифасига кўтарилади, 1922 ва 1923-йилларда яна иккита миллий чемпионликни қўлга киритади[1]. 1924-йилда Парижда бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида 75 килограммгача бўлган вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган[5]. Роман Стеинбергнинг бронза медали ҳозирда Тарту спорт музейида сақланади[4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 „Бронзовый призёр Роман Стейнберг“ (ру). Ээсти Олüмпиакомитеэ (2014-йил 7-апрел). 2014-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-май.
- ↑ Во многих источниках указиваэця неверная дата смерти – 16 апреля 1928 года
- ↑ 3,0 3,1 3,2 3,3 3,4 3,5 „«4 бутылки коньяка, 7 недель тюрьмы и 11 лет урезанной жизни»“. 2020-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 3-май.
- ↑ 4,0 4,1 4,2 „4 БУТЫЛКИ КОНЬЯКА, 7 НЕДЕЛЬ ТЮРЬМЫ И 11 ЛЕТ УРЕЗАННОЙ ЖИЗНИ“. Қаралди: 2024-йил 30-май.[сайт ишламайди]
- ↑ „Wрестлинг ат тҳе 1924 Парис Суммер Гамес: Мен'с Миддлеwеигҳт, Греcо-Роман“ (эн). Олймпиcс ат Спорц-Референcе.cом. 2012-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-май.