Roman Yakobson
Роман Осипович Якобсон [1896. 11(23).10, Москва 1982, АҚСҲ] - рус ва америка тилшуноси, адабиёцҳунос. Москва (Лазарев) Шарқ тиллари институти (1914) ва Москва университети (1918)ни тугатган. 1921-йилдан хорижда. Гарвард университети ва Массачусец технология институти профессор Москва, Прага, Ню-Ёрк тилшунослик тўгаракларига, русчех тилшуноси Н.С.Трубецкой (1890—1938) билан ҳамкорликда структурализмга. (қаранг Структуравий тилшунослик) асос солган олимлардан. Асосий илмий асарлари назарий тилшунослик, қадимий славян тиллари, энг аввало рус тилини ўрганишга, шеъриятга бағишланган. Якобсон илк славян шеърияти ва эпосини, славян мифологияси ва маросимларини, қадимий рус адабиёти асарлари, ХИХ—ХХ асрлар рус ёзувчидари, шунингдек, Данте, Шекспир, М.Эминеску, Б.Брехт ва бошқалар ижодкорлар тили ва услубини ҳам ўрганган.[1]
Манбалар
- ↑ "Якобсон Роман Осипович" ЎзМЕ. Я-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-03-08 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |