Romantizm
Романтизм (франсузча: романтисме) — ХВИИИ асрнинг 1-ярми — ХИХ асрда Европа, шунингдек, Америка адабиёти ва санъатида пайдо бўлган ҳамда жаҳон бўйлаб кенг тарқалган оқим. Романтизм- испанча „романс“ сўзидан олинган бўлиб, бу сўз дастлаб лирик ва қаҳрамонлик мазмунидаги қўшиқни, кейинчалик эса рицарлар ҳақидаги катта эпик асарларни англатган. „Романтик“ сифатдоши ХВИИ асрда роман тилларида ёзилган авантюра ва қаҳрамонлик руҳи билан суғорилган асарларга нисбатан қўллана бошлаган. Инглиз ёзувчилари ва адабиёцҳунослари ХВИИИ асрда Ўрта асрлар ва Уйғониш даврлари адабиёти ҳақида баҳс борганда шу сўздан фойдаланганлар. Англияга романтизимнинг кириб келиши арафасида (ХВИИИ асрнинг 2-ярми) шеъриятнинг муҳим унсури ҳисобланган барча ғайриоддий, сирли, ғаройиб ва фантастик нарсалар (туйғулар, ҳолатлар, саргузаштлар) романтик сўзи орқали ифодалана бошлаган. ХВИИИ аср охирида Германияда, ХИХ аср бошларида эса Франсияда, шунингдек, Италия, Полша, Россия каби мамлакатларда романтизм классицизмдан фарқланувчи адабий оқимнинг номи сифатида истеъмолга кирган.
Романтизм Европадаги барча мамлакатларни ўз қамровига олган ғайримаърифатпарварлик ҳаракатининг самарасидир. Буюк франсуз инқилобининг натижаларидан қониқмаслик бу оқимнинг пайдо бўлишида ижтимоий замин бўлиб хизмат этган. Буржуа жамиятидаги турмуш тарзига, жамият аъзоларидаги худбинлик ва ахлоқсизлик кўринишларига қарши кайфият, саноат, сиёсат ва илмфан соҳаларидаги тараққиётнинг янгиянги зиддиятларни келтириб чикариши романтикларда мутлақ идеалларга интилиш ҳиссини уйғотди. Улар ҳаётни қисман такомиллаштиришни эмас, балки ундаги барча зиддиятларни бутунлай бартараф этишни орзу қиддилар. Идеал билан воқелик ўртасида катта фарқнинг борлиги Романтизмда ўзининг ёрқин ифодасини топди ва бу ҳол романтизмга хос икки йўналишнинг моҳиятини белгилаб берди. Агар айрим романтиклар ижодида ҳаётда ақл бовар қилмайдиган, сирли кучлар ҳукмронлик қилади, бинобарин, тақдирга там бериш керак, деган фикр устуворлик қилган бўлса (У. Вордсворт, С. Т. Колриж, Р. Саути, Ф. Р. Шатобриан, В. А. Жуковский), бошқа бирлари (Ж.
Н. Байрон, П. Б. Шелли, А. Мицкевич, М. Ю. Лермонтов) ижодида зулм ва зўравонлик дунёсига қарши кураш ва ундан норозилик кайфияти етакчи аҳамиятга эга.
Романтизмда идеал билан воқелик ўртасидаги зиддиятни ифодаловчи воситалардан бири киноя (А. Мюссе, Г. Гейне ва бошқалар). Дастлаб киноя ҳар қандай тарихий воқелик нисбийдир, деган фикрнинг эътироф этилишини англатган булса, кейинчалик романтик идеалларнинг рўёбга чиқмаслигини англаш ҳисси билан тўйинган.
Романтизм намояндалари жамиятдаги рангсиз ҳолларга қарши ўлароқ фантастика, халқ ривоятлари, табиат манзаралари, ўтган тарихий кунлар, олис халқлар ва мамлакатлар турмуши, урфодатлари ҳамда хулқатворларини тасвир доирасига тортдилар; катта ишқий эҳтирослар ва руҳий ҳаёт тасвирига алоҳида эътибор бердилар. Шу сабабдан дин, санъат ва фалсафанинг романтизмдаги ўрни ва аҳамияти мислсиз даражада ошди.
Классицизм эстетикасидаги „табиатга тақлид“ тамойилига қарши ўлароқ романтиклар санъаткорнинг ижодий фаоллигини ўзларининг устувор ақидалари деб билдилар. Санъаткор, романтизм эстетикасига кўра, реал оламни ўзгартириш ҳуқуқига эга: у ўзининг гўзал ва ҳақиқий, бинобарин, реал оламини яратади; модомики, санъат бу оламдаги энг юксак қадриятни ташкил этар ва бу оламнинг моҳиятини ифодалар экан, демак, у реалликдир. Санъат асари, романтизм эстетикасига кўра, бамисоли тирик организм, бадиий шакл эса мазмуннинг пўстлоғи ёки ғилофи эмас, балки шу мазмуннинг ичичидан ўсиб чиқувчи ва мазмун билан узвий равишда боғлиқ ҳодиса. Романтиклар эстетикадаги мезонлаштириш ҳолларини, санъатнинг яхши мақсадда бўлсада, муайян чегара устунлари билан ўралишини инкор этиб, санъаткорнинг ижодий эркинлигини эҳтирос билан ҳимоя қилдилар. Шунга карамай, улар ўзларининг янги эстетик қонун ва қоидаларини ҳам ишлаб чиқдилар (Мас, қ. Услуб).
Романтизм даврида янги бадиий шакллар майдонга келди. Тарихий роман, фантастик қисса, лироэпик достон жанрлари, саҳна санъатидаги ислоҳотлар шу даврнинг ажойиб самараларидир. Лирика худди шу даврда ўзининг иккинчи баҳорини кечирди. Шеърий сўзнинг янгиянги маъно қирралари кашф этилди ва шеърий сўз ҳис ва туйғу силсилаларини ифодалаш учун истиоравий воситалар билан бойиди. Шеъриятда мусиқий ва тасвирий ибтидо ўзаро уйғунлашди; санъат, фалсафа ва диннинг омухта кўринишлари пайдо бўлиб, санъат турларининг ўзаро яқинлашиш, оддий ҳодисалар билан ғайриоддий ҳодисаларнинг, комизм билан трагизмнинг уйғунлашиш жараёни авж олди. Фантастикага, ҳажвий муболағаларга, шаклнинг ошкора шартлилигига мойиллик Р. намояндаларининг бадиий тасвирдаги ўзига хослигини белгиловчи омилларга айланди.
Германия романтизмнинг классик мамлакати бўлиб, Буюк франсуз инқилоби шабадаларининг бу ердан эсиб ўтиши ижтимоий муаммоларнинг фалсафа, этика ва, айниқса, эстетика соҳаларига равон кириб боришига имкон берди. Немис ёзувчилари ва назариётчиларининг Иен мактаби (В. Г. Ваккенродер, Новалис, акаука Ф. А. Шлегеллар ва бошқалар) томонидан ишлаб чиқилган романтик эстетика ва дунёни романтик ҳис этиш асослари немис Р.ининг биринчи авлоди вакиллари ижодида ўзининг дастлабки самараларини берди (Тикнинг „Этик кийган мушук“ комедияси, Новалиснинг „Тун мадҳиялари“ лирик туркуми ва „Генрих фон Офтердинген“ романи ва бошқалар). Немис романтикларининг иккинчи авлоди (Гейделберг мактаби) дин, миллий утмиш ва халқ оғзаки ижодига кўпроқ қизикди (Л. Арнив ва Брентано тўплаган „Боланинг сеҳрли шохи“ халқ қўшиклари тўплами, акаука Я. ва В. /рилшларнинг эртаклари). Шу даврда лирик шеърият ҳам камол топди (Й. Эйхендорф). Фолклористика ва адабиёцҳуносликдаги биринчи йўналиш — мифологик мактабга асос солинди. Жамият ва инсоният тараққиёти муаммоларига эътибор каратиш, тарихий жараённинг зиддиятлилиги, ҳатто ҳалокатли оқибатларга олиб бориши мумкинлигини ҳис этиш инглиз Р.га хос хусусиятлардир. Дунёни аклидрок ёрдамида қайта қуриш мумкинлигига ишонмаган шоирлар авлоди (У. Вордсворт, С. Т. Колриж, Р. Саути) инсоннинг ботиний ҳиссиётига чуқурроқ киришни тарғиб қилдилар. Миллий ўтмиш ва халқ оғзаки ижодига қизиқиш Валтер Скоттнинг Европа адабиётларидаги тарихий роман жанрига асос солиши ва ўрта асрлар ҳаётидан олинган романтик асарларнинг майдонга келиши билан якунланди. „Лондонлик романтиклар“ гуруҳи вакили Ж. Киц шеъриятида дунёнинг ва инсон табиатининг гўзаллиги ўз инъикосини топди. Кураш ва норозилик кайфияти билан йўғрилган Ж. Н. Байрон ва П. Б. Шеллининг романтик ижоди инглиз Р.и ўз тараққиётининг юксак босқичига кирганини намойиш этди.
Франсия да классицизм анъаналари узоқ вақтгача ўз кучини сақлаб келди. Шу туфайли Р.нинг франсуз адабиёти ва санъатига кириб келиши катта қийинчилик билан кечди. Фақат ХИХ асрнинг 20-йилларидагина Р. франсуз адабиётидан ўзининг қонуний ўрнини эгаллади. Маърифатпарварлик даври мероси ва ўтмишдаги адабий анъаналар билан узвий алоқа, даврнинг долзарб ижтимоий-сиёсий муаммоларига қизиқиш франсуз Р.ининг ажралмас хусусиятларидир. Франсияда Р.нинг шаклланиши, биринчи навбатда лиропсихологик роман ва қисса жанрларининг яратилиши билан боғлиқ (Ф. Р. Шатобрианнинг „Атала“ ва „Рене“, Ж. Сталнинг „Деолфина“ ва „Корина ёки Италия“, Э. П. Сенанкурнинг"Оберман" асарлари ва бошқалар). Франсуз Р. и даврида шеърият, айниқса, гуллабяшнади (А. Ламартин, В. Гюго, А. Вини, А. Мюссе, Ш. О. СентБёв ва бошқалар). Эски санъат тарафдорлари билан қизғин кураш натижасида роматик драма жанри қам тантана қилиб, театр сахлаларидан муносиб ўрин эгаллади (А. Дюма, В. Гюго, А. Вини, А. Мюссе). Роман жанрининг психологик (А. Мюссе), тарихий (А. Вини, илк О.де Балзак, П. Мериме) ва ижтимоий (В. Гюго, Жорж Санд, Э. Сю) турлари майдонга келди. Р. адабий танқид соҳасида ҳам ўз нишоналарини бериб, СентБёв асосчиси бўлган биографик методнинг туғилишига замин ҳозирлади.
Россияда Р.нинг туғилиши 1812-йил Ватан урушидан кейинги миллий кўтарилиш даври билан боғлиқ. Рус адабиётида Р. куртаклари романтик достон жанри (Мас, А. С. Пушкин „жанубий“ достонлари)нинг юзага келиши билан аниқлик касб этди. Байроннинг Шарқ достонлари таъсирида ёзилган рус романтик достонларида янги тасвир тамойиллари кўзга ташландики, булар бош қаҳрамон такдири тасвир этилганлиги, достон матнидаги услубларнинг ранг-баранглиги, ижодкорнинг тарихий ҳақиқатдан чекиниб, ўз бадиий версиясини яратганлигидир. Достон рус Романтизм тараққиётида шу қадар муҳим рол ўйнадики, ҳатто романтик наср ва драматургия асарлари улардаги етакчи коллизияларнинг ривожлантирилиши ҳисобига майдонга келди. В. А. Жуковский, К. Н. Батюшков, А. С. Пушкин, М. Ю. Лермонтов ва бошқаларнинг романтик асарлари).
Р. шу даврда Европанинг бошқа мамлакатлари (Италия, Испания, Австрия, Дания, Швеция, Венгрия, Руминия, Полша)га кириб борди. Миллий мустақиллик ғоясининг етакчилик келиши маърифатпарварлик анъаналаридан юз ўгирмаган АҚШда ҳам Р.нинг ривож топишига имконият яратди. Р., шунингдек, Осиё мамлакатлари (ҳиндистон, Хитой, Япония)да ҳам ўзига хос ифодасини топди. Ўрта Осиё мамлакатларида Р., Европа мамлакатлари адабиёти ва санъатидаги сингари, изчил оқим сифатида шаклланмади.
Ўзбек адабиёти ва санъати ХВИИИ асрга кадар ва ундан кейинги даврларда узига хос тараққиёт йўлини босиб утгани учун ўзбек Р. и тўғрисида сўз юритиш уринсиздир. Аммо ХХ асрнинг 10—20-йилларида жадид адабиётида тараққийпарварлик ғояларининг тарғиб этилиши (Мас, Чўлпоннинг „Духтир Муҳаммадёр“, Д&шанинг „Янги саодат“, Абдулла Қодирийнннт „Ўтган кунлар“ асарларида), айниқса, 30-йилларда ўзбек адабиёти ва санъатига рус маданияти анъаналарининг кириб келиши натижасида миллий адабиёт ва санъатда романтик тасвир услуби шакллана бошлади. Чулпон („Гўзал“), Ойбек („Узбекистан“), Ғафур Ғулом („Боғ“), шунингдек, Ҳамид Олимжон, Уйғун ва бошқа шоирларнинг кўплаб шеърларида ёр, ватан, она, муаллим образлари романтик тасвир бўёқлари ёрдамида яратилди. Худди шундай жараён кино („Қасам“, „Тоҳир ва Зуҳра“, „Алишер Навоий“ филмлари) ва театр („Тормор“, „Уйғониш“, „Буюк канал“, „Шарқтонги“ спектакллари) ва бошқа санъат турларида ҳам кечди. Ўзбек адабиёти ва санъатида романтик тасвир услубининг шаклланиши совет мафкурасининг талаби ва рағбати билан юз берди ҳамда совет воқелигини тасдиқлаш ишига хизмат қилди.
Р. адабиёт ва санъат тараққиётидаги муҳим оқимлардан бири сифатида ХИХ аср охири — ХХ аср бошларида Европа, Америка ва Осиёнинг аксар мамлакатларида ўз ўрнини реализмга бўшатиб берди. Ўзбек адабиёти ва санъатида ўтган асрнинг 20-йилларида кўрина бошлаган реализм адабий метод сифатида 40—60-йилларга келиб узилкесил шаклланди. Р., бошқа айрим миллий адабиёт ва санъатлар қатори, ўзбек адабиёти ва санъати асарларида ҳозир ҳам романтик пафос сифатида яшаб келмокда.
Тасвирий санъатда яратилган бадиий образлар ва ҳаётий лавҳалар ҳаёт ҳақиқатига яқин бўлиб, ижодкорнинг турмуш тўғрисидаги орзу ва қарашларини акс эттиради. ХИХ асрнинг 20—30-йилларида ўзининг энг гуллаган даврини бошидан кечирган Р. рассомлик ва қисман ҳайкалтарошлик ҳамда меъморлик (псевдоготика)да намоён бўлди. Бу йўналишдаги асарларга қайноқ эҳтирос ва ҳаяжон хос бўлиб, унда ранг, шакл ифодалилиги, реал ва хаёлий қиёфалар уйғунлиги муҳим ўрин эгаллайди; ёрқин ранглар, нурсоя ўйини ва кескинлиги асарларга ўзига хослик бағишлайди, образлар кўтаринки руҳда, тантанавор кайфиятда тасвирланади. Р. ўз тараққиётида расмий академизм, классицизм тамойилларига қарши курашди (франсуз Э. Делакруа, Т. Жерико, немис Ф. О. Рунге, К. Д. Фридрих, инглиз Ж. Констебл, У. Тернер, рус О. Кипренский, А. О. Орловский ва бошқалар). Р. меъморликда, асосан, боғпарк санъати ва майда ҳайкалтарошлиқса кўзга ташланди. Р. турли мамлакатларда турлича намоён бўлди: Франсияда эҳтирос ва шижоат, Германия, Австрияда нолиш оҳанглари, йўқолган идеалларни қўмсаш туйғулари, диний зохидлик етакчилиги билан ажралиб туради, Америкада романтик фантастика, зоҳидлик кайфиятидаги асарлар майдонга келди.
Ўзбекистон тасвирий санъатида Р. тамойиллари ХХ асрда мунгли лирик кайфиятли Ус т а Мўмин (А. Николаев), эҳтиросга тўла О. Татевосян, А. Волков, кейинроқ В. Мелников, В. Бурмакин, Ж. Умарбеков, А. Алиқулов асарларида намоён бўлди.
Мусиқада Р. ижодий оқим сифатида ХИХ аср бошларида юзага келган (Ф. Шуберт, Э. Гофман, К. Вебер, Н. Паганини, В. Беллини ва бошқалар). ХИХ асрнинг 30— 50-йиллари (Ф. Шопен, Ф. Менделсон, Р. Шуман, Ф. Лист, Г. Берлиоз ва бошқалар)да янада ривожланди. Романтик композиторлар одам ҳистуйғуларини, табиат манзараларини ифодаладилар, афсонавийфантастик, қаҳрамононаромантик опера, баллада, қўшиқ, романс, чолгу миниатюра, рақс куйлари, программали мусиқа жанрларини ривожлантирдилар. ХИХ асрнинг 2-ярмида йирик мусиқа жанрлари (Р. Вагнер опералари, Ф. Лист симфоник поэмалари, И. Брамс, Г. Малер консерт ва симфониялари)да Р. ғоялари чуқурлашди. Баъзи мамлакатларда мусиқий Р. мустақил услуб сифатида эмас, балки айрим композиторлар ижодида намоён бўлди (Россияда — А. Алябев, Н. РимскийКорсаков, П. Чайковский ва бошқа; Чехияда — Б. Сметана ва А. Дворжак; Норвегияда — Э. Григ, Финландияда — Я. Сибелиус).
Ўзбекистонда яратилган мусиқали драма ва опералар („Лайли ва Мажнун“, „Фарҳод ва Ширин“, „Тохир ва Зуҳра“ каби афсонавийромантик асарлар)да, М. Тожиев симфонияларида, М. Бурҳонов, Д. Зокиров, С. Юдаков, Ик. Акбаров, Сайфи Жалил, Т. Содиқов ва бошқа романслари, камерчолғу асарларида Р. хусусиятлари кучлидир.
Наим Каримов, Немат Абдуллаев[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |