Romushtepa
Ромуштепа — қад. шаҳар ҳаробаси (мил.ав. 4 — мил. ИВ асрлар). Бухоро вилояти Жондор туманида жойлашган. Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институтининг Р. Ҳ. Сулаймонов бошчилигидаги Зарафшон археологик отряди томонидан ўрганилган (1973). Ромуш шаҳрининг номи ўрта аср тарихчилари Нишопурий, Наршахий ва Беруний асарларида тилга олинган. Р. 3 та тепадан иборат бўлиб, марказий баланд қисми „Шайхи калон“, унга ғарб томондан туташган 2тепа „Гули санг“, 3си эса, „Хўжа Ромуш“ деб аталади. Археологик изланишлар фақат „Гули санг“да олиб борилган. Кўплаб сопол буюмлар чиққан, ёдгорликнинг стратиграфик даври аниқланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |