Рона — Швейсария ва Франсиядаги дарё. Узунлиги 812 км, ҳавзасининг майдони 98 минг км². Алп тоғларидан бошланиб, Женева кўли, Рона пасттекислигидан оқиб ўтиб, Ўрта ер денгизининг Лион қўлтиғига делта ҳосил қилиб қуйилади. Асосий ирмоқлари: Сона, Изер, Дюранс. Қуйилиш ерига яқин жойда сув сарфи 1780 м³/сек, баҳор ва ёзда тўлиб оқади. Ронанинг гидроэнергетика, транспорт ва ирригация аҳамияти катта. Рона ва унинг ирмоқларида ГЕС каскадлари қурилган. Эна дарёси қуйилиш жойидан бошлаб қуйи қисмида кема қатнайди. Сона дарёси ва каналлар орқали Рейн, Мозел, Марна, Сена, Луара дарёлари билан туташган. Суғоришда кенг фойдаланилади. Рона бўйида Женева, Лион, Авинон, Арл шаҳарлари жойлашган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил