Роналд Георге Wрейфорд Норриш (1897-йил, 1-сентябр, Кембриж — 1978-йил, 6-июл) — инглиз физик-кимёгари. Кембриж университети профессор (1937-йилдан). Асосий илмий ишлари ўта тезкор кимёвий реаксияларни импулс усуллари билан тадқиқ қилишга оид. Ёруғлик нури таъсирида кетонларнинг парчаланишини (Норриш реаксияси) топган (1936—38). Ж.Портер билан ҳамкорликда импулсли фотолизнинг биринчи қурилмасини ясаган (1950). Бензинга тетраэтил қўрғошин қўшилганда пероксидлар — спонтан ёниш марказларининг қайтарилиши натижасида детонациянинг йўқолишини аниклаган. Нобел мукофоти лауреати (1967, Ж.Портер ва Манфред Эиген билан ҳамкорликда)[1][2].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Нобел мукофоти совриндорлари