Ronald J. Grabe
Роналд Жон Грабе (1945-йил 13-июнда Ню-Ёркда туғилган) – НАСАнинг собиқ астронавти.
| Роналд Жон Грабе | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Ню-Ёрк, 1945-йил 13-июн |
| Таълими |
Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий-ҳаво кучлари академияси Течнисче Ҳочсчуле Дармстадт |
| Касби | НАСА Астронавт |
| Мукофотлари |
|
Таълими ва бошланғич иш фаолияти
Грабе 1962-йилда Стуйвесант ўрта мактабини (Ню-Ёрк шаҳри) тамомлаган; 1966-йилда Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий-ҳаво кучлари академиясида муҳандислик фанлари бўйича бакалавр даражасини олган; ва 1967-йилда Течнисче Ҳочсчуле (Дармстадт, Ғарбий Германия) да Фулбригҳт стипендианти сифатида аэронавтика бўйича таҳсил олган.
У 1967-йилда Техасдаги Рандолпҳ ҳаво кучлари базасида учувчиларни тайёрлаш курсида ўқиш учун Қўшма Штатларга қайтиб келган. Кейинчалик у Ню-Мексикодаги Cаннон ҳаво кучлари базасида 27-тактик қирувчи самолётларида учган. 1969-йилда Ветнам Республикасидаги Биэн Ҳоа ҳаво базасида 3д тактик қирувчи самолётларидан бири бўлган Ф-100нинг учувчиси этиб тайинланган ва у ерда 200 та жанговар миссияларни бажарган.
1970-йилда Грабе Ф-100 ва Ф-111 самолётларини бошқариш учун Cаннон ҳаво кучлари базасидаги 27-тактик қирувчи қанотига қайтадан учувчи сифатида тайинланган. У Ф-111Д самолётининг қуролланиш тизимини тезкор синовдан ўтказиш ва баҳолашда иштирок этган. Грабе 1974-йилда УСАФ кўнгилли учувчилар мактабида ўқиган ва 1975-йилда ўқишни тугатгандан сўнг, Ҳарбий ҳаво кучлари Парвоз марказига А-7 ва Ф-111 самолётларини бошқариш учун кўнгилли учувчиси сифатида хизмат қила бошлаган. У тактик қирувчи самолётлар учун Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан ишлаб чиқилган бошқарув тизимида(ДИГИТАC) дастур менежери ва лойиҳанинг бош учувчиси бўлган. Кейинчалик Грабе 1976-йилдан 1979-йилгача Буюк Британиянинг Босcомбе Доwн шаҳрида Роял ҳаво кучларида кўнгилли учувчи бўлиб хизмат қилган. Ушбу хизмат сафари давомида у Роял ҳаво кучлари Ҳарриэри ва Қироллик денгиз флоти Ҳарриэри учун бош учувчиси вазифасида ишлаган. Грабе НАСА томонидан Калифорниядаги Эдwардс ҳаво кучлари базасидаги УСАФ кўнгилли учувчилар мактабида ўқитувчилик қилиш учун танланган.
У фазода 5,500 соатдан ортиқ парвоз вақтини қайд этган.
НАСА тажрибаси
Грабе 1981-йил августда НАСА астронавти бўлган. У СТС-3 ва СТС-4 космик кемаларининг парвозларини кириш йўриқномаси, навигация ва бошқарув симуляцияси синовдан ўтказиш учун текширувчи учувчи вазифасини бажарган; Космик кемалар дастури бошқармасида операциялар интеграцияси бўйича менежер ўринбосари лавозимида ишлаган; кейинчалик эса Астронавтлар бошқармасида ёш астронавтларни ўқитиш бўлими бошлиғи бўлган. Тўртта космик парвоз фахрийси бўлган Грабе СТС-51-Ж (1985-йил 3-7-октябр) ва СТС-30 (1989-йил 4-8-май) космик кемаларида учувчи бўлиб хизмат қилган ва СТС-42 (1992-йил 22-30-январ) ва СТС-57 (1993-йил 21-июндан 1-июлгача) кемаларда миссия командири бўлган.
Грабе коинотда 627 соатдан кўпроқ вақт давомида парвоз қилган. 1994-йил 11-апрелдан бошлаб Грабе НАСА ва Ҳарбий-ҳаво кучларини тарк этиб, Виргиния штатининг Дуллес шаҳридаги Орбитал Сcиэнcес корпорациясида иш бошлаган.
Космик парвоз тажрибаси
СТС-51-Ж, Мудофаа вазирлигининг иккинчи космик кема миссияси бўлиб, 1985-йил 3-октябрда Флорида штатидаги Кеннедй космик марказидан учирилган. Бу „Атлантис“нинг биринчи саёҳати бўлиб, у Шуттле флеэтдаги сўнгги Орбитер бўлган. 98 соатлик орбитал операциялардан сўнг, Атлантис 1985-йил 7-октябрда Калифорниядаги Эдwардс ҳаво кучлари базасига қўнган. Миссия давомийлиги 97 соат 14 дақиқа 38 сонияни ташкил этган.
СТС-30 Атлантис космик кемаси 1989-йил 4-май куни Флоридадаги Кеннедй космик марказидан космосга учирилган. Тўрт кунлик парвоз давомида экипаж Магеллан номли Венера сайёрасини ўрганувчи космик аппаратни муваффақиятли жойлаштиришга эришишган. Бу 1978-йилдан бери амалга оширилган АҚСҲнинг биринчи сайёраларни ўрганиш миссияси ҳамда Шуттле космик кемасидан жойлаштирилган илк сайёра зонди бўлган. Магеллан 1990-йилнинг ўрталарига келиб Венерага етиб борган ва сайёра юзасининг 95 фоиздан ортиғини муваффақиятли харитага туширган. Магеллан НАСАнинг энг муваффақиятли илмий миссияларидан бири бўлиб, ҳозирги кунда ҳам Венера сайёраси атмосфераси ва магнит майдони ҳақида маълумот тўплашни давом эттирмоқда. Бундан ташқари, экипаж аъзолари умумий суюқлик тадқиқотлари, кимёвий тажрибалар ва электр бўронларини ўрганиш каби иккиламчи вазифалар устида ҳам ишлаган. СТС-30 миссияси 1989-йил 8-май куни Калифорниядаги Эдwардс ҳаво кучлари базасига қўниш билан якунланган. Миссия 96 соат, 57 дақиқа ва 35 сония давом этган.
СТС-42 Дисcоверй 1992-йил 22-январда Флорида штатидаги Кеннедй космик марказидан космосга учирилган. Халқаро микрогравитация лабораторияси-1 модулида ўтказилган 55 та йирик тажрибалар ўн бир мамлакат тадқиқотчилари томонидан тақдим этилган бўлиб, улар илмий фанларнинг кенг қамровли соҳалари бўйичаолиб борилган. Етти кишидан иборат миссиянинг асосий мақсади – микрогравитация моддаларини қайта ишлаш ва ҳаёт фанларига таъсирини ўрганиш мақсадида амалга оширилган. Космосдаги бу лабораторияда экипаж икки сменага бўлиниб, тўхтовсиз равишда иш олиб борган. Бу миссия тажрибаларда оқсил ва яримўтказгич кристалларининг ўсишига микрогравитация таъсири ўрганилган. Шунингдек, тортишиш кучининг ўсимликлар, тўқималар, бактериялар, ҳашаротлар ва инсон вестибуляр реаксиясига таъсири бўйича биологик тажрибалар ўтказилган. Ушбу саккиз кунлик миссия 1992-йил 30-январда Калифорниядаги Эдwардс ҳаво кучлари базасига қўниш билан якунланган. Миссия давомийлиги 193 соат 14 дақиқа 45 сонияни ташкил этган.
СТС-57 Эндеавоур 1993-йил 21-июнда Флорида штатидаги Кеннедй космик марказидан космосга учирилган. Ушбу парвозининг асосий вазифаси Эуропеан Ретриэвабле Cарриэр сунъий йўлдошини (ЭУРЕCА) топиш бўлган. Бундан ташқари, СТС-57 микрогравитация тажрибаларини ўтказиш учун тижорат ташкилоти томонидан тақдим этилган Спаcеҳабнинг биринчи парвозини ўз ичига олган. Бундан ташқари, СТС-57 миссияси микрогравитация тажрибаларини ўтказиш учун тижорат ташкилоти томонидан тақдим этилган Спаcеҳаб модулининг илк парвозини ўз ичига олди. Бу модул орбитадаги лаборатория имкониятларини кенгайтириш учун мўлжалланган эди. Спаcеҳаб материалларга ишлов бериш ва инсон омилларини ўрганиш бўйича 22 та алоҳида парвоз тажрибасини амалга оширган. Келажакдаги миссиялар учун экстравеҳикуляр фаолият (ЭВА) усулларини баҳолашга қаратилган дастурнинг бир қисми сифатида, ушбу парвозда космик сайрлар амалга оширилган. Космик кема Эндеавоур 1993-йилнинг 1-июлидан 10 кун ўтиб Кеннедй космик марказига қўнган. Миссия давомийлиги 239 соат 45 дақиқани ташкил этган.
У Канаданинг Оттава шаҳридан бўлган Лйнн ЎКеэфе билан турмуш қурган. Роннинг икки қизи ва бир ўғли бор. Рон бўш вақтларида ҳордиқ чиқариш учун чанғи учиш, сурфинг ва теннис каби бир қанча спорт турлари билан шуғулланган.
Ҳаволалар
- „Биограпҳиcал Дата: РОНАЛД Ж. ГРАБЕ (CОЛОНЕЛ, УСАФ, РЕТ.) НАСА АСТРОНАУТ (ФОРМЕР)“. НАСА (1999-йил 1-июл). Қаралди: 2024-йил 5-ноябр.
- Космик фактлар Роналд Ж. Грабнинг таржимаи ҳоли