Роналд Л. Ривест 1947-йилда туғилган (Сченеcтадй шаҳар, Неw Ёрк, АҚСҲ) – америкалик компютер мутахассиси. Ривест америкалик компютер мутахассиси Леонард М. Адлеман ва исроиллик криптограф Ади Шамир бирга ҳаммуаллиф ҳисобланади. 2002-йил А. М. Туринг мукофоти, „ингениоус cонтрибутион фор макинг публиc-кей cрйптограпҳй усефул ин праcтиcе“ илмий иши учун тақдирланган. Уч олим ўзларининг РСА шифрлаш деб номланувчи „Криптографик алоқа тизими ва усули“ ни патентладилар ва патент ҳуқуқларини Массачусец технология институти (МИТ)га топширишди[1].

Роналд Л. Ривест

Роналд Ривест 2012-йил
Таваллуди
Роналд Л. Ривест

6-май 1947-йил
Фуқаролиги AQSH bayrogʻi АҚСҲ
Таълими Ел университети, Стенфорд университети
Касби Криптография
Фаолият йиллари Массачусец технология институти
Мукофотлари Туринг мукофоти

Ҳаёти ва иш фаолияти

Ривест Ел университетида математика бўйича бакалавр (1969) ва Стенфорд университетида компютер фанлари бўйича докторлик (1974) даражасини қўлга киритди. Стенфордни тарк этгач, Ривест МИТга борди (1974-йил). Миллионлаб одамлар электрон почта ва бошқа рақамли транзакцияларни ҳимоя қилиш учун РСА шифрлашдан фойдаланган. 2006-йилда Ривест овоз бериш тизимини эълон қилиб уни „ТҳреэБаллот“ деб номлади. Уни жамоат мулкига жойлаштирди. ТҳреэБаллот – бу қоғоз тизими бўлиб, сайловчиларга ўз овозлари тўғри ёзилганлигини текширишга имконини беради ва охиригача аудит натижаларини яратади[2]. Ривест МИТ компютер фанлари бўйича Витерби профессори. МИТ компютер фанлари ва сунъий интеллект лабораторияси ва МИТ ҳисоблаш назарияси гуруҳи аъзоси ҳам. МИТ криптографияси ва ахборот хавфсизлиги гуруҳининг асосчиси. Ривест Томас Х. Кормен ва Чарлз Э. Лейсерсон билан бирга „Алгоритмларга кириш“ (1990) китобининг ҳаммуаллифидир.

Ривест АҚШ Миллий муҳандислик академиясига, АҚШ Миллий фанлар академиясига, ҳисоблаш машиналари ассоциациясига ҳамд Криптографик тадқиқотлар халқаро ассоциациясига ва Америка санъат ва фанлар академиясига сайланган. Тюринг мукофотидан ташқари, Ривест, Адлеман ва Шамир 2000-йилда Электр ва электроника муҳандислари институти Кожи Кобаяши компютерлар ва алоқа мукофотига сазовор бўлишди[3].

Мукофотлари

  • 1991-йил – АААС стипендияси (Америка фан тараққиёти ассоциацияси)
  • 1996-йил – Миллий компютер тизимлари хавфсизлиги мукофоти
  • 1997-йил – Канеллакис мукофоти
  • 2000-йил – Компютерлар ва коммуникациялар бўйича Кожи Кобаяши мукофоти (А. Шамир ва Л. Адлеман билан бирга)
  • 2002-йил – Тюринг мукофоти (А. Шамир ва Л. Адлеман билан бирга)
  • 2005-йил – МИТХ муваффақиятли мукофоти
  • 2007-йил – Маркони мукофоти
  • 2007-йил – Компютерлар, эркинлик ва шахсий дахлсизлик конференсияси „Ҳурматли инноватор“ мукофоти
  • 2008-йил – МИТ ЭЭCС департаментининг Бургесс ва Элизабет Жеймисон мукофоти.
  • 2008-йил – Католик де Лоуваин университети қошидаги Лувен муҳандислик мактабининг фахрий доктори
  • 2009-йил – НЕC C&C мукофоти (А. Шамир ва Л. Адлеман билан бирга)
  • 2010-йил – МИТнинг Киллиан факултети муваффақияти мукофоти
  • 2011-йил – РСА 2011 Конференсиянинг муваффақиятли мукофоти (А. Шамир ва Л. Адлеман билан бирга)
  • 2012-йил – Миллий киберхавфсизлик шон-шараф зали – компютер хавфсизлиги соҳасидаги ажойиб ишлар учун берилган мукофоти
  • 2017-йил – ББВА Фоундатион Фронтиэрс оф Кноwледге Аwардс мукофоти
  • 2009-йил феврал ойи охирида Ривест CитеСеэр лойиҳасида энг кўп келтирилган муаллифлар рўйхатида 5-ўринни эгаллади.

Манбалар

  1. ↑ Арчивед ат Гҳостарчиве анд тҳе Wайбаcк Мачине: РСА Cонференcе „Тҳе Cрйптограпҳерс' Панел“ (2014-йил 25-феврал).
  2. ↑ „Роналд (Рон) Линн Ривест“. АCМ Туринг Аwард лауреатес. Ассоcиатион фор Cомпутинг Мачинерй. Қаралди: 2023-йил 15-апрел.
  3. ↑ Арчивед ат Гҳостарчиве анд тҳе Wайбаcк Мачине: „Фаcултй Форум Онлине: Рон Ривест“. ЁуТубе.