Роналд Wарисан (талаффузи: Роналд Варисан) (1989-йил 15-сентябрда туғилган) — папуа-янги гвинеялик футболчи. Роналд Wарисан ҳозирги кунда Папуа-Янги Гвинея миллий футбол лигаси вакили „Лаэ Cитй ФC“ футбол клубида дарвозабон сифатида ўйнайди[2].

Роналд Wарисан
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Роналд Wарисан
Таваллуд санаси 1989-йил 15-сентябр (1989-09-15) (37 ёш)
Таваллуд жойи Wеwак, Эаст Сепик, Папуа-Янги Гвинея[1]
Бўйи 1.78м
Амплуаси дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Лаэ Cитй ФC
Рақами 20
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2008—2009 Сепик ФC
2009—2010 CМСС Рапатона Тигерс
2011—2012 Беста Унитед ПНГ
2013—2014 Гигира Лаитепо Моробе ФC
2014 Лаэ Cитй ФC (1)
Миллий терма жамоа
2012 Папуа-Янги Гвинея У23 4 (0)
2014 Папуа-Янги Гвинея 22 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клублардаги ўйин фаолияти

Роналд Wарисан футболчилик фаолиятини дастлаб, „Сепик ФC“ сафида бошлаган эди. Роналд Wарисан „Сепик ФC“ сафига 2008-йилда келиб қўшилди. Роналд Wарисан клуб билан бир нечта ўйинларда майдонга тушди. Шундан сўнг, Роналд Wарисан 2009-йилда "Сепик ФC' футбол жамоасини тарк этди. Кейин, Роналд Wарисан 2009—2010-йилги мавсумни „CМСС Рапатона Тигерс“ футбол клуби сафида ўтказди. 2010-йилда Роналд Wарисан клубни тарк этганидан сўнг, „Беста Унитед ПНГ“ футбол клуби билан шартнома имзолашга муваффақ бўлди. Роналд Wарисан янги клуб сафида 2013-йилгача фаолият олиб борди ва клубни тарк этди. 2013—2014-йилги мавсумда Роналд Wарисан „Гигира Лаитепо Моробе ФC“ футбол клуби сафига қўшилди (Юқоридаги барча футбол клублари Папуа-Янги Гвинея миллий футбол лигаси вакиллари эди). Ўз мамлакатида бир нечта клубларда ўйнаганидан сўнг, Роналд Wарисан 2014-йилда "Лаэ Cитй ФC“ футбол жамоаси сафига қўшилди. 2015-йилги Миллий футбол лигасининг 8-тури доирасидаги 2015-йил 11-апрелда „Оро“ футбол клубига қарши ўйинда (6:0) Роналд Wарисан „Лаэ Cитй ФC“ футбол клуби учун рақиб дарвозасига якуний голни киритди[3].

Халқаро ўйинлардаги фаолияти

Роналд Wарисан 2012-йилда Папуа-Янги Гвинеясининг 23 ёшгача бўлган ўсмирлар миллий футбол терма жамоаси сафида халқаро майдондаги учрашувда иштирок этди. Роналд Wарисан Папуа-Янги Гвинея миллий футбол терма жамоаси сафидаги дебют ўйинини 2014-йил 6-сентябрда Сингапур миллий футбол терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида ўтказди[4].

Роналд Wарисан 2016-йилги ОФК Миллатлар кубоги учун тузилган Папуа-Янги Гвинея миллий футбол терма жамоаси таркибига киритилган ва турнирнинг барча бешта ўйинида иштирок этган.

Халқаро ўйинлар статистикаси

Папуа-Янги Гвинея миллий футбол терма жамоаси
Йил Ўйинлар Голлар
2014-йил 1 0
2016-йил 10 0
2017-йил 4 0
2019-йил 3 0
2022-йил 4 0
Жами 22 0

Манбалар

  1. ↑ „CМСС Тигерс ремаин он топ“. Тҳе Натионал (2009-йил 30-декабр). Қаралди: 2016-йил 2-декабр.
  2. ↑ „Папуа Неw Гуинеа - Р. Wарисан“. Соccерwай. Қаралди: 2016-йил 22-июн.
  3. ↑ „Гоалкеэпер сcорес стуннер“. Тҳе Натионал (2015-йил 13-апрел). Қаралди: 2016-йил 2-декабр.
  4. ↑ „Сингапоре кеэп ПНГ ат бай“. Оcеаниа Фоотбалл Cонфедератион (2014-йил 7-сентябр). Қаралди: 2016-йил 2-декабр.