Роса Костандян (арманча: Ռոզա Կոստանդյան), Роса Линн (арманча: Ռոզա Լին) номи билан ҳам машҳур — арман қўшиқчиси, қўшиқлар муаллифи ва мусиқа продусери. У Италиянинг Турин шаҳрида бўлиб ўтган 2022-йилги Эуровисион қўшиқлар танловида ўз мамлакати шарафини „Снап“ қўшиғи билан ҳимоя қилди.

Роса Линн
арманча: Ռոզա Կոստանդյան
Таваллуди Роса Костандян
20-май, 2000-йил (26 йил аввал) (2000-05-20)
Касби қўшиқчи, қўшиқлар муаллифи, мусиқа продусери
Фаолият йиллари 2013 — ҳозиргача
Лейбллар Нвак, Cолумбиа Реcордс
Фуқаролиги Арманистон

Болалиги

Роса Арманистоннинг Ванадзор шаҳрида туғилиб ўсган. У олти ёшидан бошлаб пианино чалишни бошлаган[1]. 2013-йилда у Арманистоннинг Болалар Эуровисион қўшиқлар танлови учун миллий танловида „Գիտեմ“ (ўзб. "Биламан") қўшиғи билан иштирок этди.

Фаолияти

2020 — ҳозирги кун: бошланиши ва Эуровисион

Линн ўзининг профессионал мусиқий карерасини арман-америкалик қўшиқчи-қўшиқлар муаллифи Тамара Капрелян томонидан асос солинган Американинг Нвак Cоллеcтиве овоз ёзиш лейблида бошлаган. 2021-йил сентябр ойида Линн америкалик қўшиқчи Киара[2] билан ҳамкорликда ўзининг „Кинг“ дебют синглини чиқарди. У 2021-йил ноябр ойида Арманистон жамоат телевидениеси (АМПТВ) нинг эрталабки кўрсатувида ушбу қўшиқ билан телевизион дебют қилди[3]. Ўша йили Флаунт уни „Арманистоннинг биринчи аёл мусиқа продусери“ деб атади[4].

11-март куни АМПТВ Росани мамлакат вакили сифатида расман эълон қилди[5]. Унинг „Снап“ деб номланган „Эуровисион“даги қўшиғи 19-март куни клип билан бирга чиқди. Қўшиқни Линн, Тамар Капрелян, Ларз Принcипато, Жеремй Дусулет, Эллиэ Cрйстал ва Cоуртней Ҳаррелл ёзган[6]. Роса 10-май куни танловнинг биринчи ярим финалида „Снап“ қўшиғини ижро этди ва финалга йўлланма олди[7]. У 14-май куни финалда яна шу қўшиқни ижро этди ва 20-ўринни эгаллади.

Танловдан сўнг „Снап“ ТикТокда тарқалди ва кўплаб мамлакатларнинг миллий чартларида[8] юқори ўринларни олди. 2022-йил август ойида у Cолумбиа Реcордс билан шартнома тузди.

Дискографияси

Сингллар

Номи Йил Чартлардаги энг юқори позициялар Албом
АУС ЖОН ГЕР ИРЕ ИТА НЛД НОР СWЕ УК WW
„Кинг“ (феат. Кииара) 2021-йил — — — — — — — — — — Албомларга мансуб сингллар эмас
„Снап“ 2022 21 52 15 6 56 10 18 9 26 22
„—“ ўша ҳудудда чартга тушмаган ёки чиқарилмаган синглни билдиради.

Манбалар

  1. ↑ „Роса Линн“. Нвак Cоллеcтиве. 9-октабр 2021-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-март 2022-йил.
  2. ↑ Жу. „Роса Линн: Армениа меэц Америcа ин Неw Сонг "Кинг" wитҳ Кииара“. Флаунт (13-сентабр 2021-йил). 12-феврал 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-феврал 2022-йил.
  3. ↑ „Роса Линн'с Тwеэт“. Тwиттер. 12-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-март 2022-йил.
  4. ↑ „Лоcал медиа репорц уп анд cоминг сингер Роса Линн wилл репресент Армениа ат Эуровисион 2022“ (инглизча). wиwиблоггс (15-феврал 2022-йил). 2022-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-август 2022-йил.
  5. ↑ „Роса Линн wилл репресент Армениа ат тҳе Эуровисион Сонг Cонтест 2022“ (инглизча). эуровисион.ам. АМПТВ (11-март 2022-йил). 11-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-март 2022-йил.
  6. ↑ „Армениа: Роса Линн релеасес "Снап" фор Эуровисион 2022“. Эуровисионwорлд (19-март 2022-йил). 18-март 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-март 2022-йил.
  7. ↑ „Эуровисион 2022: Wҳич Семи-Финал ис ёур cоунтрй перформинг ин? 🇮🇹“. Эуровисион.тв. ЭБУ (25-январ 2022-йил). 3-феврал 2022-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 19-март 2022-йил.
  8. ↑ „Роса Линн'с Снап: Армениа'с вирал ТикТок Эуровисион энтрй чарц“. ББC Неwс (29-июл 2022-йил). Қаралди: 18-август 2022-йил.

Ҳаволалар