Роса мултифлора — (син. Роса полянтҳа)[1] атиргуллар туркумига оид тури бўлиб, кўпинча Мултифлора атиргули[2], Чақалоқ атиргули[2], Япон атиргули[2], Кўп гулли атиргул[2], Етти опа-сингил атиргули[2], Эйжицу атиргул ва рамблер росе деб номланади. Унинг ватани Шарқий Осиё бўлиб, Хитой, Япония ва Кореяда дам яратилган. Уни „Япон гули“ деб ҳам аталадиган Роса ругоса ёки Р. мултифлора дурагайларидан олинган боғ навлари мавжуд бо'либ, полиантҳа атиргуллари билан адаштириб юбормаслик лозим. У Шимолий Американинг ўсимлик флораси рўйхатига киритган бўлиб, у ерда ўсимлик инвазив тур сифатида қабул қилинган.

Роса мултифлора
Илмий таснифи edit
Олам: Плантаэ
Синф: Трачеопҳйтес
Синф: Ангиоспермс
Синф: Эудиcоц
Синф: Росидс
Тартиб: Росалес
Оила: Росаcеаэ
Туркум: Роса
Тур:
Роса мултифлора
Биномиал номи
Роса мултифлора

Тавсифи

Бу тур бошқа ўсимликларга нисбатан кўтарилиб ўсувчи шивирли бута бўлиб, тик пояли танасида қийшиқ ўсган тиканлари билан (баъзан тиканлари бо'лмайди) 3 метрдан 5 метр баландликкача (10-16 фут) ўсади. Барглари узунлиги 5–10 cм (2–4 ин) бо'либ, мураккаб баргли, 5-9 япроқларга эга ва панжасимон тузилган. Гуллари асосий пояда ўрнашган, ҳар бир гулининг диаметри кичик 1.5–4 cм (5⁄8–1 5⁄8 ин), оқ ёки пушти рангли бо'либ, ёзнинг бошида ўса бошлайди. Гултожбарглари қизилдан бинафша ранггача бўлиб, диаметри 6–8 мм (15⁄64–5⁄16 ин) бўлади.

Хитой флораси томонидан икки хил тури селексияда яратилган:

  • Роса мултифлора вар. мултифлора . Гуллар оқрангли, диаметри 1.5–2 cм (5⁄8–3⁄4 ин).
  • Роса мултифлора вар. cатҳаенсис Реҳдер ва ЭҲWилсон. Гуллари пушти рангли, диаметри 4 cм (1 5⁄8 ин).

Ўстирилиши ва фойдаланиши

Роса мултифлора манзарали ўсимлик сифатида боғдорчиликда ўстирилади, шунингдек, пайвандланган декоратив атиргул навлари ва илдизлари кенг қўлланиилади.

Шимолий Американинг Шарқий қисмида Роса мултифлора инвазив тур ҳисобланади. У дастлаб Осиёдан тупроқни муҳофаза қилиш чораси сифатида, чегара яйловлари учун табиий тўсиқ сифатида ва ёввойи табиатни жалб қилиш учун олиб келинган. У Американинг маҳаллий атиргулларидан ўзининг катта гултожбарглари билан осонгина ажралиб туради. Улар бир нечта гул ҳосил қилади ва кестириб олиб кўпайтирилади. Америка турларида эса кўпинча битта пойсида ўндан ортиқ гулли новдалар ҳосил қилади, новдада фақат битта ёки бир нечта гуллари гул тугади.

Баъзи ҳудудларда ўсимлик зарарли бегона ўтлар сифатида рўйхатга олинган[3]. Яйлов жойларида у одатда жиддий зараркунанда ҳисоблансада, баъзи ҳайвонлар учун, масалан эчкилар учун ажойиб озуқа ҳисобланади.

Ўсимликнинг кестириб, истеъмол қилиш мумкин[4].

Бошқарув

Мултифлора атиргулини мақсадли ўстиришш кўпинча агрессив техникани талаб қилиши мумкин, масалан, илдиз тузилишига қўшимча равишда ишлов берилиб ўсимликни тўлиқ бир жойдан бошқа жойга кўчириб ўтказиш мумкин. Ўсимликни кесиш ва юлиш кўпинча қайта ўсиб чиқишига олиб келади. Иккита тури табиий биологик назоратга олинган: Аатиргул розети ва атиргул чалмид уруғи (Мегастигмус аcулеастус вар. нигрофлавус) киради[5]. Пенсилванияда келтирилган маълумотларга кўра мултифлора баъзи атиргул турларининг япроқлари заҳарли бўлиши мумкин, уни беҳосдан истеъмол қилинса атиргул розет касаллигининг аломатларини кўрсатиши мумкин, бу эса кейинчалик ўлимга олиб келиши мумкин[6].

Маданий навлари

Манбалар

  1. ↑ Рогер Пҳиллипс. Тҳе Ултимате Гуиде то Росес. Пан Маcмиллан Лтд, 2004 — 262-бет. ИСБН 1-4050-4920-0. 
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 "Роса мултифлора“ Гермпласм Ресоурcес Информатион Нетwорк (ГРИН). Агриcултурал Ресеарч Сервиcе (АРС), Унитед Статес Департмент оф Агриcултуре (УСДА)
  3. ↑ Cароле Бергманн. „Мултифлора Росе“. У.С. Натионал Парк Сервиcе. 2006-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 27-март.
  4. ↑ „Мултифлора Росе, Ан Инвасиве Бут Нутритиоус Wилд Эдибле“. Эат тҳе Планет.
  5. ↑ „Мултифлора Росе Cонтрол“. Миссоури департмент оф cонсерватион. 2016-йил 30-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-октябр.
  6. ↑ „Мултифлора Росе: Тҳе Михед Блессингс оф Росе Росетте Дисеасе“. 2016-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-октябр.

Ҳаволалар

  • Турлар профили — Мултифлора Росе, Миллий инвазив турлар маълумот маркази, Америка Қўшма Штатлари Миллий қишлоқ хўжалиги кутубхонаси . Мултифлора Росе учун умумий маълумотлар ва манбалар рўйхати.