Рош ашона (ибр. - “йил боши”) - яҳудий миллий тақвимига кўра янги йил байрами тишре (сентябр-октябр) ойининг биринчи ва иккинчи кунларида нишонланади. Яҳудийлик та’лимотига кўра, бу кунда илк инсон Одам яратилган ва шу кунда Худо томонидан берилган тақиқни бузиб, жаннатдан чиқарилган. Бу инсонга чиқарилган илк ҳукм эди. Шундан буён мазкур кунда Худо бандалари устидан ҳукм чиқаради. Масалан, янги йилда кимнинг вафот этиши ва кимнинг яшаши ўлим ёки ҳаёт китобларига ёзилади. Бироқ, мазкур кунларда ўйин-кулгу қилинмай, 10 кун давомида истиғфор айтиб, ибодат қилиш орқали инсоннинг номи ўлим китобига эмас, балки ҳаёт китобига ёзилишига эришиш мумкин. О'н кун давом этган Рош Ашонанинг охирги кунида Ём Кипур байрами нишонланади. Бу куни ҳеч қандай иш қилинмай, фақат ибодат билан машгъул бўлинади. Яҳудийлар Ём Кипурда рўза тутишлари, синагогада надоматлар билан йиғлаб қилган гунохларига тавба қилишлари шарт. Уларнинг э’тиқодига кўра, Рош Ашонада режалаштириладиган инсоннинг бир йиллик тақдири Ём Кипурда қилинган ибодат ва тавбасига қараб белгиланади[1].

Манбалар

  1. ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 331.

Адабиётлар

  • Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.