Roshanak Wardak
Рошанак Wардак (талаффузи: Рошанак Вардак; 1962-йил, Вардак, Афғонистон) – афғонистонлик гинеколог ва Вардак вилоятининг собиқ сиёсатчиси. 2021-йилда Рошанак эллик нафар афғон аёллари каби ББC томонидан „100 аёл“ рўйхатига киритилган[1].
| Рошанак Wардак | |
|---|---|
| Таваллуди |
1962-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | шифокор, сиёсатчи |
Таржимайи ҳоли
Рошанак 1962-йилда Вардак вилоятида туғилиб ўсган. 2021-йилдаги маълумотга асосан турмушга чиқмаган ва Сайдабодда яшайди ҳамда тумандаги хусусий клиникани бошқаради[2][3][4].
Фаолияти
1990-йилларнинг бошларида Афғонистондаги фуқаролар уруши пайтида отаси ўлдирилган ва Рошанак Покистонга қочиб кетиб, ўша ердаги бошқа қочқинларга тиббий ёрдам кўрсатган[2][3]. Сўнгра Рошанак Афғонистонга қайтиб келади ҳамда Вардак вилоятида 40 дан ортиқ аёл туғуруқ пайтида вафот этганини билиб, 1996-йилдан гинекология соҳасида ишлай бошлайди[5]. Ўша йили, Толибон ҳокимиятга келишидан бироз олдин, Рошанак ўзининг биринчи клиникасини очади[3]. Ўша даврда Рошанак ўз вилоятида фаолият юритган ягона аёл шифокор бўлган, шунингдек, маҳаллий анъаналарга қарши чиқиб, бурқа кийишдан бош тортади, аммо ҳижоб кийиб юрган[1][2]. Рошанак 2010-йилда сиёсий фаолиятини тугаганидан кейин ҳам шифокорлик фаолиятини давом эттирган[4]. Рошанакнинг отаси ва бобоси маҳаллий сиёсатчилар бўлишган, 2005-йилги парламент сайловларида Рошанак мустақил номзод сифатида қатнашиб, Вардак вилоятидан Халқ палатаси аъзоси этиб сайланган[6]. Депутатлик даврида Ғарбнинг Афғонистонга ҳарбий аралашувига танқидий ёндашиб, янада мустаҳкам келишувларга эришиш ва можаронинг олдини олиш учун Толибон билан алоқаларни ўрнатишни қўллаб-қувватлаган. Яна Рошанак 1990-йилларнинг охирида мавжуд бўлган Толибон ҳукуматининг бошқарув элементларини, жумладан уларнинг мамлакатда ўрнатган хавфсизлик даражасини юқори баҳолаган, бироқ Толибоннинг кейинги исёнига танқидий муносабатда бўлиб, уларни бир гуруҳ жиноятчилар билан таққослаган. Рошанак Толибоннинг аёллар таълими бўйича сиёсатини танқид қилиб, 2010-йилда Толибонни қўллаб-қувватлаш энг юқори бўлган Вардак вилоятидаги пуштун ҳудудуларида қизлар учун мактаблар йўқлигини таъкидлайди[7]. Рошанак депутат бўлганида Сайдабод касалхонасида тўлиқ иш кунига эга бўлмаган шифокор сифатида ҳам ишлашни давом эттирган. 2010-йилги парламент сайловларидан кейин Рошанак депутат бўлишдан воз кечади, сайлов кампанияси давомида унга Толибон вакилларидан таҳдидлар бўлган ҳамда бошқа номзодларни сайловда аралашишда айблаган[8]. Вардак 2022-йил август ойида Кобул қулаганидан кейин дастллаб Толибоннинг ҳокимиятга қайтишини юқори баҳолаб, Ашраф Ғани бошчилигидаги аввалги ҳукуматни коррупсиялашган деб ҳисоблайди. Шундан кейин эса Толибоннинг бошқарув тизимига, айниқса қизлар таълими бўйича муносабатига нисбатан танқидий муносабатда бўла бошлаган ва бутун мамлакат бўйлаб қизлар учун мактаблар очишни оммавий равишда қўллаб-қувватлаган[8].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „ББC 100 Wомен 2021: Wҳо ис он тҳе лист тҳис еар?“ (инглизча). ББC Неwс (2021-йил 7-декабр). 2026-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-март.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 Жасон Бурке. „'И wоулд невер сwап мй cоунтрй фор алл тҳе wорлд'“ (инглизча). Тҳе Гуардиан (2008-йил 10-сентябр). 2026-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-март.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Лйсе Доуcет. „А Wиш фор Афгҳанистан, 7. Тҳе доcтор“ (инглизча). ББC Wорлд Сервиcе (2021-йил 16-октябр). 2026-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-март.
- ↑ 4,0 4,1 Памела Cонстабле. „Ин Талибан-cонтроллед ареас, Афгҳан wомен фаcе рестриcтионс, бут соме финд wайс то пуш баcк“. Тҳе Wашингтон Пост (2019-йил 13-март). 2026-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-март.
- ↑ „روشنک وردگ؛ پزشکی که زندگی خود را وقف سلامت زنان سرزمینش کرد“ (форсча). ББC Персиан (2017-йил 31-октябр). 2026-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-март.
- ↑ Ананд Гопал.. „Тҳе Спине-Чиллинг Эмптинесс оф Афгҳанистан'с Вотинг Боотҳс“. Тҳе Неw Републиc (2010-йил 1-октябр). 2026-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-март.
- ↑ „Афгҳан Талибан 'энд' оппоситион то эдуcатинг гирлс“ (инглизча). ББC Неwс (2011-йил 14-январ). 2026-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-март.
- ↑ 8,0 8,1 Жасон Мотлагҳ. „Wҳат а 2,000-миле жоурней ароунд Афгҳанистан унcоверс а еар афтер тҳе Талибан такеовер“ (инглизча). Натионал Геограпҳиc (2022-йил 8-август). 2026-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2026-йил 10-март.