Росс Турнбулл (1985-йил 4-январ) – англиялик собиқ профессионал футболчи. Дарвозабон позициясида ўйнаган. 2002-2015-йиллар оралиғида Миддлесброугҳ, Челсеа, Cреw Алехандра ва Донcастер Роверс каби жамоаларда фаолият олиб борган.

Росс Турнбулл
Турнбулл Миддлесброугҳ таркибида, 2009-йил
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Росс Турнбулл[1]
Таваллуд санаси 1985-йил 4-январ (1985-01-04) (41 ёш)[2]
Таваллуд жойи Бишоп Ауcкланд, Ангия
Бўйи 1.93 м[3]
Амплуаси Дарвозабон
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
0000–2002 Миддлесброугҳ
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2002–2009 Миддлесброугҳ 27 (0)
2003 → Дарлингтон (ижара) 1 (0)
2004 → Барнслей (ижара) 3 (0)
2004 → Брадфорд Cитй (ижара) 2 (0)
2004–2005 → Барнслей (ижара) 23 (0)
2005–2006 → Cреwе Алехандра (ижара) 29 (0)
2007 → Cардифф Cитй (ижара) 6 (0)
2009–2013 Челсеа 7 (0)
2013–2014 Донcастер Роверс 28 (0)
2014–2015 Барнслей 22 (0)
Миллий терма жамоа
2000 Англия У-16 1 (0)
2001–2002 Англия У-17 4 (0)
2002–2003 Англия У-18 5 (0)
2003–2004 Англия У-19 8 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Ҳаёти

Турнбулл аввал Берлей Парк бошланғич мактаби сўнгра Wоодҳам Cоммунитй Течнологй Cоллегеда ўқиган. У ўзи туғулган шаҳрининг жамоаси Неwтон Айcлиффе Ёутҳ Cентре АФC таркибида ярим ҳимоячи сифатидаўйнаган, кейинчалик мураббийи Артур Виcкерстафф уни дарвозабон позициясида ўйнатишни бошлаган[4]. Унда Нортҳ-Эаст Дарлингтон ва Сундерланд жамоаларига қўшилиш имкони бўлгн, аммо Турнбуллнинг ўзи Миддлесброугҳ академиясига бориб қўшилади[5].

Карераси

Миддлесброугҳ

Турнбулл ёшлар клубида фаолият олиб борганидан сўнг 2002-йилда Миддлесброугҳ билан профессионал шартнома имзолади. 20030-йилги ФИФА ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Англия У-20 таркибига жалб қилинди.

Турнбулл 2008-йил Миддлесброугҳ таркибида

2007-йил июл ойида Турнбулл ЭФЛ Чампионшип клуби бўлган Cардифф Cитй билан бир мавсумлик ижара шартнома тузади[6]. У узоқ вақт давомида Cардифф посбони бўлган Неил Александр кетиши муносабати билан унга ўринбосар сифатида олиб келинди. Бироқ дастлабки ўйинларидаги хатолари туфайли у Престон Нортҳ Энд жамоаси билан кечган 2-2 ҳисобидаги ўйинда захирага олинади ва асосий таркибдаги ўринин йўқотади. Сўнгра Миддлесброугҳ иккинчи рақамли дарвозабони Брад Жонес жароҳат олганидан кейин 2007-йил 5-октабр куни ўз клубига қайтади[7]. У жароҳатдаги асосий дарвозабон сафга қайтгунга қадар икки ўйин ўтказди. Улардан бири 2007-йил 9-декабрда Арсенал устида қозонлиган ғалабага тўғри келди.

11 йилдан ортиқ Миддлесброугҳ таркибида бўлган Марк Счwарзер 2008-йил ёзида клубни тарк этиб Фулҳамга бориб қўшилади[8]. Миддлесброугҳ мураббийи Гаретҳ Соутҳгате янги дарвозабонни сотиб олмасдан Турнбулл ва Жонесга асосий дарвозабон бўлиш учун курашиш имконини беради[9]. Жонес мавсумнинг биринчи ўйинини асосий таркибда ўтказган бўлса-да, машғулотларда жароҳат олганидан сўнг Турнбулл кейинги ҳафтадаги Ливерпоолга қарши майдонга тушади[10]. 2009-йил июн ойида Турнбулл Миддлесброугҳ билан шартномаси якунлангандан сўнг клубни тарк этишини эълон қилади[11].

Челсеа

Турнбулл 2009-йил 2-июл куни Челсеага эркин агент сифатида келиб қўшилади ва клуб билан тўрт йиллик шартнома имзолайди[12]. Турнбулл асосий таркиб дарвозабони бўлиш учун Петр Čэч билан рақобатлашишига тайёр эканлигини эълон қилади[13]. Турнбулл дебют ўйинидаги кетма-кет хатоларидан кейин жамоаси 4-0 ҳисоби билан Астон Виллага мағлуб бўлади ва оқибатда Турнбулл тўлақонли захира дарвозабонига айланади[14].

Турнбулл 2010-йил Челсеа машғулотларида

У асосий жамоадаги дебютини Болтон Wандерерсга қарши Лига Кубоги доирасида 23 дақиқада жароҳатланган Ҳилáрио ўринга тушган ҳолда ўтказади, ўйин Челсеа фойдасига 4-0 ҳисобида якунланади[15]. У УЭФА Чемпионлар Лигасидаги дебютини эса АПОЭЛ қарши 2-2 ҳисобида якунланган ўйинда ўтказади[16]. У Премер Лигадаги дастлабки ўйинин эса икккала дарвозабон Ҳилáрио ва Петр Čэч ҳам жароҳатлангандан сўнг Wест Ҳам Унитедга қарши ўтказган[17].

У 2010-йилги Англия кубоги финалида Порцмоутҳга қарши ўйинда қайдномага киритилмайди, шунга қарамасдан унга ҳам медаллар топширилади[18]. Ўша мавсум Премер лигада етарлича ўйнамаганлиги сабабли чемпионлик медали берилмайди[18].

2011-2012-йилги Премер лига мавсумида фақатгина охирга икки ўйинда у майдонга тушади. Чемпионлар лигасида ҳам майдонга тушмаган бўлишига қарамасдан олтин медаллар унга ҳам тақдим этилади.

Тўрт мавсум давомида Лондонликлар сафида тўп сурган Турнбулл 2013-йил 30-июнда шартнома якунлангандан сўнг клубни тарк этади[19].

Донcастер Роверс

2013-йил 31-июл куни Росс Чемпионшипга янги чиққан жамоа Донcастер Роверс билан бир йиллик шартнома имзолади[20]. Клубдаги дебютини мавсуминг дастлабки турида ўтказди ва учта гол ўтказиб юборди. Ушбу ўйинда жамоаси Блакпоолга 3-1 ҳисобида мағлуб бўлди[21]. 2015-йилнинг феврал ойи бошида Турнбуллнинг бўғинларидан олган жароҳати туфайли уч-тўрт ҳафтага сафдан чиққани маълум бўлади[22].

Леэдс Унитед

Турнбулл 2015-йилнинг 15-июл куни Леэдс Унитед билан икки йиллик шартнома имзолайди[23]. Турнбулл Марк Силвестри билан 1-рақам учун рақобат қилишини айтади [24]. 2015-йил 31-июл куни Турнбуллга 2015-2016-йилги мавсум учун 22-рақам берилди[25].

Турнбулл 2015-йилнинг 12-августида Леэдсдаги дебютини ўзининг собиқ клуби Донcастер Роверсга қарши Леагуэ кубогида ўтказади. 1-1 ҳисобида якунланган ўйинда Донcастер пеналтилар сериясида ғалаба қозониб кейинги босқичга йўлланма олган[26].

2017-йил 17-май куни Турнбулл Леэдс билан шартномасини узайтирмаганлиги эълон қилинди[27].

Мураббийлик фаолияти

Фаолиятини якунлагандан сўнг Турнбулл Леэдсга рақиб дарвозабонлари ўйинларини таҳлил қилувчи мутахасис сифатида қўшилади. У бир йилдан сўнг 2017-йилда Челсеа клубида ҳам ҳудди шу вазифани бажара бошлайди.

2018-йил март ойида хоҳиший равишда Турнбулл Ҳартлепоол Унитед клуби мураббийлар штабига дарвозабонлар мураббийи сифатида қўшилади[28]. 2018-йил май ойида Матю Батес мураббий этиб тайинланиши билан у ҳам тўлақонли бу вазифани эгалаган[29]. 2020-2021-йилги мавсум якунида Турнбулл собиқ Челсеа жамоаси учун скаут вазифасини бажаришни бошлайди[30].

Шахсий ҳаёти

Унинг икки фарзанди бўлиб 2008-йилда туғилган Маисй исмли қизи[31] ва Жош исмли ўғли бор[32].

Статистикаси

Клублар сафидаги статистикаси[33]
Клуб Мавсум Лига Умумий
Дивизион Ўйинлар Мақсадлар Ўйинлар Голлар
Дарлингтон (ижара) 2003–04 Тҳирд Дивисион 1 0 1 0
Барнслей (иажра) 2003–04 Сеcонд Дивисион 3 0 3 0
Брадфорд Cитй (ижара) 2004–05 Леагуэ Оне 2 0 2 0
Барнслей (ижара) 2004–05 Леагуэ Оне 23 0 24 0
Cреwе Алехандра (қиммат) 2005–06 Чампионшип 29 0 29 0
Миддлесброугҳ 2005–06 Премер Лига 2 0 2 0
2006–07 0 0 1 0
2007–08 3 0 3 0
2008–09 22 0 23 0
Умумий 27 0 29 0
Cардифф cитй (қарз) 2007–08 Чампионшип 6 0 8 0
Челсеа 2009–10 Премер Лига 2 0 5 0
2010–11 0 0 2 0
2011–12 2 0 5 0
2012–13 3 0 7 0
Умумий 7 0 19 0
Донcастер Роверс 2013–14 Чампионшип 28 0 31 0
Барнслей 2014–15 Леагуэ Оне 22 0 27 0
Леэдс Унитед 2015–16 Чампионшип 0 0 0 0
Умумий 148 0 174 0

Совринлар

Челсеа

Индивидуал

  • Миддлесброугҳ йилнинг энг яхши ёш футболчиси: 2007-2008

Манбалар

  1. ↑ „ЭФЛ: Cлуб ретаинед анд релеасед лисц публишед“. Энглиш Фоотбалл Леагуэ (2016-йил 23-июн). Қаралди: 2020-йил 15-март.
  2. ↑ „ФИФА Cлуб Wорлд Cуп Жапан 2012 пресентед бй Тоёта: Лист оф Плаерс“. ФИФА (2012-йил 29-ноябр). 2012-йил 7-декабрда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ „Плаер Профиле: Росс Турнбулл“. Премиэр Леагуэ. 2013-йил 1-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 3-июл.
  4. ↑ Фрасер, Паул. „Турнбулл'с жоурней фром парк то Премиэр Леагуэ“. Тҳе Нортҳерн Эчо (2008-йил 18-октябр). Қаралди: 2020-йил 25-август.
  5. ↑ Фай, Чрис. „Со проуд – тҳе жуниор cлуб wҳере ит алл беган фор Росс“. Тҳе Нортҳерн Эчо (2009-йил 4-июл). Қаралди: 2009-йил 4-июл.
  6. ↑ „Блуэбирдс сwооп фор Боро кеэпер“. ББC Спорт (2007-йил 29-июл). Қаралди: 2010-йил 12-март.
  7. ↑ „Росс Ретурнс Фром Лоан Спелл“. Миддлесброугҳ Ф.C.. 2014-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-июл.
  8. ↑ „Фулҳам cомплете Счwарзер сигнинг“. ББC Спорт (2008-йил 22-май). Қаралди: 2008-йил 24-август.
  9. ↑ Стеэл. „Жонес анд Турнбулл wилл гет тҳеир чанcе - Соутҳгате“. Газетте Ливе (2008-йил 9-июл). Қаралди: 2014-йил 3-июл.
  10. ↑ Ҳугҳес, Иан. „Ливерпоол 2–1 Миддлесброугҳ“. ББC Спорт (2008-йил 23-август). Қаралди: 2008-йил 24-август.
  11. ↑ „Турнбулл то Леаве Боро“. Скй Спорц (2009-йил 5-июн).
  12. ↑ „Челсеа бринг ин кеэпер Турнбулл“. ББC Спорт (2009-йил 2-июл). Қаралди: 2009-йил 2-июл.
  13. ↑ Далл, Жамес. „Турнбулл уп фор тҳе фигҳт“. Скй Спорц (2009-йил 8-июл). Қаралди: 2010-йил 12-март.
  14. ↑ „Ресерве репорт: Челсеа 0 Астон Вилла 4“. Челсеа Ф.C.. 2014-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 3-июл.
  15. ↑ Даwкес, Пҳил. „Челсеа 4 – 0 Болтон“. ББC Спорт (2009-йил 28-октябр). Қаралди: 2010-йил 12-март.
  16. ↑ МcНултй, Пҳил. „Челсеа 2 – 2 Апоэл Ниcосиа“. ББC Спорт (2009-йил 8-декабр). Қаралди: 2010-йил 12-март.
  17. ↑ „Челсеа 0 – 1 Интер (агг. 1 – 3)“. ББC (2010-йил 16-март). Қаралди: 2010-йил 17-март.
  18. ↑ 18,0 18,1 Давид Ҳйтнер. „Челсеа'с кеэперс оф тҳе фаитҳ деманд море реcогнитион“. Тҳе Гуардиан (2010-йил 24-июл). Қаралди: 2011-йил 13-феврал.
  19. ↑ „ГООДБЕ ТУРНБУЛЛ“. Челсеа Ф.C. (2013-йил 30-июн). 2013-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 30-июн.
  20. ↑ „Гоалкеэпер Росс Турнбулл жоинс неw арривалс ат Донcастер“. Скй Спорц Неwс (2013-йил 31-июл). Қаралди: 2013-йил 31-июл.
  21. ↑ „Чампионшип: Блаcкпоол опен сеасон wитҳ 3-1 аwай wин ат Донcастер“. Скй Спорц (2013-йил 4-август). Қаралди: 2013-йил 4-август.
  22. ↑ Виталнетwорк Лтд. „Донcастер Роверс - ДРФC Турнбулл оут фор а монтҳ“. виталфоотбалл.cо.ук. 2015-йил 23-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 10-июн.
  23. ↑ „Росс Турнбулл: Леэдс Унитед сигн Барнслей гоалкеэпер“. ББC Спорт (2015-йил 15-июл). Қаралди: 2015-йил 15-июл.
  24. ↑ „ТУРНБУЛЛ ВОWС ТО CҲАЛЛЕНГЕ ФОР НО.1“. Леэдс Унитед Оффиcиал Сите (2015-йил 16-июл). Қаралди: 2015-йил 16-июл.
  25. ↑ „2015/16 СҚУАД НУМБЕРС АННОУНCЕД“. Леэдс Унитед Оффиcиал сите (2015-йил 31-июл). Қаралди: 2015-йил 31-июл.
  26. ↑ „ДОНCАСТЕР: УНИТЕД ЭХИТ CУП ОН ПЕНАЛТИЭС“. Леэдс Унитед Оффиcиал сите (2015-йил 12-август). Қаралди: 2015-йил 12-август.
  27. ↑ „2017/18 РЕТАИНЕД ЛИСТ“. Леэдс Унитед Ф.C (2017-йил 17-май). Қаралди: 2017-йил 17-май.
  28. ↑ „Маттҳеw Батес дисcуссес тҳе импаcт оф эх-Сундерланд ман Гед МcНамеэ анд формер Челсеа анд Миддлесброугҳ кеэпер Росс Турнбулл ат Поолс“. Ҳартлепоол Маил (2018-йил 20-март). Қаралди: 2018-йил 4-май.
  29. ↑ „Меэт Тҳе Неw Манагемент Теам - Неwс - Ҳартлепоол Унитед“. 2018-йил 5-майда асл нусхадан архивланган.
  30. ↑ „Росс Турнбулл сендс cлассй партинг мессаге то Ҳартлепоол Унитед аҳеад оф неw роле ат формер cлуб Челсеа“. Ҳартлепоол Маил.
  31. ↑ Фай, Чрис. „Со проуд – тҳе жуниор cлуб wҳере ит алл беган фор Росс“. Тҳе Нортҳерн Эчо. Неwсқуэст (2009-йил 4-июл). Қаралди: 2017-йил 8-май.
  32. ↑ Счилкен, Чуcк. „Wатч гоал-сcоринг тоддлер упстаге а ретиринг Челсеа ветеран“. Лос Ангелес Тимес (2013-йил 21-май). Қаралди: 2017-йил 8-май.
  33. ↑ Росс Турнбулл Соccербасе сайтида
  34. ↑ „Челсеа'с кеэперс оф тҳе фаитҳ деманд море реcогнитион“. ТҳеГуардиан.cом (2010-йил 24-июл).