Росселлини Роберто (1906.8.5 Рим — 1977.3.4) — Италия кинорежиссёри. Италия киносида неореализм асосчиларидан. "Римочиқшаҳар" филми шу йўналиш манифести бўлди. "Пайза", "Муҳаббат", "Франсиск — илоҳий санъаткор", "Европа, 51", "Ҳиндистон, 1958", "Генерал Делла Ровере", "Римда тун эди", "Мессия", "Жорж Помпиду номидаги марказ" (ҳужжатли филм) ва бошқа филмлари жаҳонга кенг тарқалди. 60-йилларда телевидение учун машҳур тарихий шахслар ҳақида бир қанча филмларни суратга олган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил