Rossiya imperatorlari
Бутун Россия императори (русча: Императоръ и Самодержесъ Всероссійскій, Императрица и Самодержица Всероссійская[1]) — 1721-йилдан 1917-йилгача Россия империясининг монархи унвони.
Император унвони Шимолий урушдаги ғалаба муносабати билан қабул қилинган ва Европада қабул қилинган унвонлар тизимига мослаштирилган. "Бутунроссия" атамаси Владимирнинг Буюк Герсоглари давридан бери рус ҳукмдорлари унвонларида қўлланган анъанавий "Бутун Россия" атамаси эди.
| Барча русларнинг Императори | |
|---|---|
| Император Всероссийский | |
|
| |
|
Энг со'нгиси: Николай ИИ 1-ноябр 1894-йил – 15-март 1917-йил | |
| Тафсилотлар | |
| Услуб | Император Жаноби Олийлари |
| Вориси | Ё'қ (Оила а'золар барчаси қатл этилган) |
| Биринчи монарх | Пётр И |
| Охирги монарх | Николай ИИ |
| Шаклланиши | 2-ноябр 1721-йил |
| Бекор қилиниши | 15-март 1917-йил |
| Резиденсияси |
Қишки сарой Кремл Екатерина саройи |
| Тайинловчи | Меросий |
| Даъвогар(лар) | |
Унвоннинг қабул қилиниши
Бутун Россия императори унвони Пётр И даврида жорий этилган. Шимолий урушдаги ғалабадан ва 1721-йил сентабрда Ништадт шартномаси имзолангандан сўнг, Сенат Пётрга Бутун Россия императори унвонини топширган[2].
1721-йил 2-ноябр Муқаддас Учлик черковида подшоҳ Пётр Алексеэвич иштирокида маросим бўлиб ўтди, унда граф Г.И. Головкин Сенат номидан: „Ватаннинг отаси, Буюк Пётр, Бутун Россия императори“ унвониқдим этди. Ушбу воқеа қал’алар гарнизонлари қуролларидан ва генерал М.М.Голициннинг 125 та тўпларидан ўқ отиш билан нишонланди. Маросимда Европа вакилларидан қуйидаги шахслар иштирок этди:[3]
- Франсия элчиси Жак Кампредон;
- Чехия элчиси Степан Виллем Кинский;
- Пруссия элчиси барон Густав фон Мардефелд;
- Полша элчиси Ёганн Лефорт;
- Голландия дипломати Виллем де Уайлд;
- Дания элчиси Петер Иверсен;
- Тирҳолм ва Мекленбург герсоглиги элчиси Иоганн Остер.
Императорлик унвонини Пруссия ва Голландия дарҳол, Швеция — 1723-йилда, Туркия — 1739-йилда, Буюк Британия ва Австрия 1742— йилда, Франсия— 1745-йилда, Испания— 1759-йилда тан олдилар. Россия давлати расман Россия империяси (Русской империэй) деб атала бошланди[4].
1722-йил 5-февралда Пётр И "тахт ворислиг тўғрисида фармон" чиқарди, унда у тахтни тўғридан-тўғри эркак авлодларга топширишнинг қадимги одатини бекор қилди, ҳар қандай муносиб шахсни меросхўр этиб тайинланишига рухсат берди.
1797-йил 16-апрел Павел И ворисликнинг янги тартибини белгилади. Ўша вақтдан бошлаб, Россия тахтига, кейин эса у билан боғлиқ бўлган Полша ва Фин тахтларига ворислик тартиби примогенитура тамойилига, яъни қирол вафот этган ёки ўлган тақдирда унинг авлоди тўғридан-тўғри тахтга ўтиради. Тахтга ўтириш учун православ динида бўлиши қатъий белгилаб қўйилди[5].
Россияни бошқарган барча императорлар — Романовлар сулоласига тегишли бўлиб, унинг биринчи вакили 1613-йилда монархга айланганди. 1761-йилдан бери Пётр И нинг қизи Анна ва Голштейн-Готторп герсоги Карл-Фридрихнинг авлодлари ҳукмронлик қилдилар, улар Голштейн-Готторпдан (Олденбург сулоласининг бир тармоғи) эркак авлодидан келиб чиққан ва Романовлар сулоласининг бу вакиллари Пётр ИИИ дан бошлаб, Голштейн-Готторп-Романовлар деб аталади[6].
1917-йил 15-мартда император Николай ИИ ўғли Алексей учун тахтдан воз кечган ва 1917-йил 14-сентабрда Муваққат ҳукумат Россияни республика деб эълон қилган.
Николай ИИ нинг амакиваччаси Кирилл Владимирович 1924-йил 31-августда сулоланинг катта вакили сифатида ўзини Кирил И номи билан бутун Россия императори деб эълон қилди. Бу қарор барча рус монархистлари томонидан қўллаб-қувватланмади ва амалий ҳаракатларга олиб келмади. Унинг ўғли Владимир Кириллович ўзини император деб эълон қилмаган лекин Россия императорлик уйининг бошлиғи унвонини қабул қилиб олган.
Ваколатлари
1906-йилгача бўлган давр
1906-йилгача амалда бўлган Россия империясининг асосий қонунларининг 1-моддасида "Бутун Россия императори автократик ва чексиз монархдир. Худонинг О'зи нафақат қо'рқув туфайли, балки виждон туфайли ҳам О'зининг тайинлаган ҳукмдорига итоат қилишни буюради''. „Автократик“ ва „чексиз“ атамалари ўз маъносига кўра бир-бирига тўғри келиб, давлат ҳокимиятининг ҳуқуқни шакллантириш, қонун доирасидаги мақсадга мувофиқ фаолият (маъмурий-ижроия) ва одил судловни амалга оширишдаги барча функсиялари бўлинмасдан ва мажбурий иштирокисиз амалга оширилишини англатади. Давлат раҳбари ваколатларининг айримларини амалга оширишни ўз номидан ва ваколатига кўра ишлайдиган айрим органларга топширади (81-модда) деб белгилаб қўйилди[7].
1906-йилдан кейинги давр
1906-йил 23-апрелда Россия императори Николай ИИ томонидан 1905-йил 6-августда Давлат Думасини ташкил этиш тўғрисидаги манифест эълон қилинганлиги муносабати билан асосий қонунларга ўзгартиришлар киритилди. Россия империясининг асосий қонунининг 1-моддаси 4-моддага айланди ва автократия ва устунлик белгисини сақлаб қолган бўлса-да энди чексиз деган бандини йўқотди. Унинг янги матнида шундай дейилган: "Бутун Россия императори Олий автократик ҳокимиятга эга. Унинг ҳокимиятига фақат қо'рқув туфайли эмас, балки виждонан ҳам бо'йсунишни Худонинг О'зи буюради''[8].
Унинг қуйидаги ваколатлари мавжуд эди:
- Император Россия ва хорижий давлатлар ўртасидаги барча ташқи алоқаларнинг олий раҳбари бўлган ва мамлакатнинг халқаро сиёсати йўналишини белгилаган (12-модда);
- Уруш эълон қилган ва тинчлик ўрнатган, шунингдек, хорижий давлатлар билан шартномалар тузган (13-модда);
- 14-моддага кўра, Россия Қуролли Кучларининг "суверен раҳбари" эди, у Россия давлатининг барча қуруқлик ва денгиз қуролли кучлари устидан олий қўмондонлик ва фармон ва буйруқлар чиқаришнинг мутлақ ҳуқуқига эга эди. Қуролли кучларни ташкил этиш ва Россия давлатининг мудофааси билан боғлиқ барча нарсаларга, шунингдек, армия ва денгиз флоти учун қал’а ва истеҳкомларини ташкил этишни бошқарган;
- Император ҳудудларни ҳарбий ёки фавқулодда ҳолат сифатида эълон қилиши мумкин бўлган. (15-модда);
- У танга зарб қилиш ва унинг ташқи кўринишини белгилш ҳуқуқига ҳам эга эди (16-модда);
- 17-моддага кўра, агар улар учун қонунда бошқа лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тартиби белгиланмаган бўлса император Вазирлар Кенгашининг раиси ва аъзоларини, алоҳида бўлимларнинг бош маъмурларини, шунингдек, бошқа мансабдор шахсларни тайинлайди ва лавозимидан озод қилган;
- Ходимларга нисбатан император давлат хизматининг талабларидан келиб чиқадиган чекловларни ўрнатган (18-модда);
- У давлат мукофотлари ва давлат имтиёзларини берган, шунингдек давлат мукофотлари билан тақдирлаш шартлари ва тартибини белгилаган (19-модда);
- Император бевосита ўзининг шахсий мулкига нисбатан ҳам, суверен мулкига нисбатан ҳам фармон ва фармойишлар чиқарган, Бу ва бошқа мулклар солиқ ва йиғимлардан озод қилинган (20-модда);
- Ҳеч кимнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса, умумий қонунларга бўйсунмайдиган махсус ҳолатларда „афв этиш“ ва умуман раҳм қилиш ҳуқуқига эга бўлган (23-модда);
- Асосий қонуннинг 23-моддасида императорнинг фармонлари ва фармойишлари Сенати томонидан тасдиқланиши ва Вазирлар Кенгашининг Раиси ёки мас’ул вазир ёки алоҳида бўлим бошлиғи томонидан эълон қилиниши назарда тутилган[9].
Россия императорлари
| Номи | Ҳаёт давомийлиги | Ҳукмронлик бошланиши | Ҳукмронлик тугаши | Эслатмалар | Оила | Тасвир |
|---|---|---|---|---|---|---|
Пётр И
| 9-июн 1672-йил – 8-июн 1725-йил | подшоҳ сифатида: 2-июн 1682-йил император сифатида: 2-ноябр 1721-йил | 8-феврал 1725-йил | Алексий И ва Наталя Наришкинанинг о'г'ли, София Алексеевна, Феодор ИИИ ва Иван В нинг укаси. У Иван ИВ билан биргаликда ҳукмронлик қилган. Россиянинг энг буюк монархларидан бири ҳисобланади. | Романовлар | |
Екатерина И
| 15-април 1684-йил - 17-май 1727-йил | 8-феврал 1725-йил | 17-май 1727-йил | Пётр И нинг рафиқаси | Сковронский | |
Пётр ИИ
| 23-ноябр 1715-йил - 30-январ 1730-йил | 18-май 1727-йил | 30-январ 1730-йил | Пётр И нинг набираси. | Романовлар | |
Анна
| 7-феврал 1693-йил - 28-октабр 1740-йил | 15-феврал 1730-йил | 28-октабр 1740-йил | Иван В нинг қизи | Романовлар | |
Иван ВИ
| 23-август 1740-йил - 16-июл 1764-йил | 28=октабр 1740-йил | 6-декабр 1741-йил | Иван В нинг невараси | Брунсвик-Беверн | |
Елизабета
| 29-декабр 1709-йил - 5-январ 1762-йил | 6-декабр 1741-йил | 5-январ 1762-йил | Пётр И ва Екатерина И нинг қизи | Романовлар | |
Пётр ИИИ
| 21-феврал 1728-йил - 17-июл 1762-йил | 9-январ 1762-йил | 9-июл 1762-йил | Пётр Ининг набираси, Елизаветанинг ўғли | Голштейн-Готторп-Романов | |
Екатерина ИИ
| 2-май 1729-йил - 17-ноябр 1796-йил | 9-июл 1762-йил | 17-ноябр 1796-йил | Пётр ИИИ нинг рафиқаси | Аскания | |
Павел И
| 1-октабр 1754-йил - 23-март 1801-йил | 17-наябрр 1796-йил | 23-март 1801-йил | Пётр ИИИ ва Екатерина ИИ нинг ўғли | Голштейн-Готторп-Романов | |
Александр И
| 23-декабр 1777-йил - 1-декабр 1825-йил | 23-март 1801-йил | 1-декабр 1825-йил | Павел И ва Вюртемберглик София Доротеянинг ўғли. Полша қироли ва Финландия Буюк шаҳзодаси бўлган биринчи Романов | Голштейн-Готторп-Романов | |
Николай И
| 6-июл 1796-йил - 2-март 1855-йил | 1-декабр 1825-йил | 2-март 1855-йил | Павел И ва Вюртемберглик София Доротеянинг ўғли, Александр И нинг укаси | 'Голштейн-Готторп-Романов | |
Александр ИИ
| 29-април 1818-йил - 13-март 1881-йил | 2-март 1855-йил | 13-март 1881-йил | Николай И нинг ўғли | Голштейн-Готторп-Романов | |
Александр ИИИ
| 10-март 1845-йил - 1-ноябр 1894-йил | 13-март 1881-йил | 1-ноябр 1894-йил | Александр ИИ ва Мария Александровнанинг ўғли | Голштейн-Готторп-Романов | |
| Николай ИИ | 8-май 1868-йил - 17-июл 1918-йил | 1-ноябр 1894-йил | 15-март 1917-йил | Александр ИИИ ва Мария Федоровнанинг ўғли, болшевиклар томонидан амалга оширилган феврал инқилоби натижасида тахтдан воз кечган | Голштейн-Готторп-Романов |
Манбалар
- ↑ Руссиан: (пре 1918 ортҳограпҳй) Императоръ Всероссійскій, Императрица Всероссійская, (модерн ортҳограпҳй) Император Всероссийский, Императрица Всероссийская, Император Всероссийский, Императрица Всероссийская
- ↑ Шубинский С. Н. Историческиэ очерки и расскази. 6-э изд. — СПб., 1911. — С. 44—51. Архивная копия от 4-января 2012 на Wайбаcк Мачине
- ↑ История Правителствующэго сената за двести лет. 1711—1911 гг. Т. 1. // Руниверс.
- ↑ Россія // Болшая энсиклопедия / Под ред. С. Н. Южакова. — СПб.: Просвещэніэ, 1903.
- ↑ Роберт Д. Cреwс, Фор Пропҳет анд Цар: Ислам анд Эмпире ин Руссиа анд Cентрал Асиа, Ҳарвард Университй Пресс, 2006, ИСБН 0-674-02164-9, Гоогле Принт, п.77
- ↑ Степҳен Ж. Леэ Руссиа анд тҳе УССР, 1855-1991: Аутоcраcй анд Диcтаторшип, Роутледге, 2006. ИСБН 0-415-33577-9, Гоогле Принт, п.1-3
- ↑ Костогризов П. И. Разделениэ властей по Основним Законам Российской Империи в редаксии 23-апреля 1906 г. // Таврическиэ чтения 2015. Актуалниэ проблеми парламентаризма: история и современност. Международная научная конференсия, С.-Петербург, Таврический дворес, 10-11-декабря 2015 г. СПб.: Изд-во „Элек-Сис“, 2016. Ч. 2. С. 5-9.
- ↑ Костогризов П. И. Основниэ Государственниэ Закони Российской Империи в редаксии 23-апреля 1906 г.: проблеми толкования в российской правовой мисли. // Источники права и источники познания права. Теоретическиэ, методологическиэ и методическиэ проблеми исследования. Мат-ли круглого стола 21-22-июня 2013 г. Екатеринбург: УрГЮА, 2013. С. 263-268.
- ↑ Полноэ собраниэ законов Российской Империи. Собраниэ Второэ. Том ХХХИИ. Отделениэ 1. № 31720.. руниверс.ру. Дата обращэния: 24-июня 2019.
Адабиётлар
- Захаров Н. А. Система русской государственной власти. М.: Москва, 2002. 400 °C.
- Казанский П. Е. Власт Всероссийского Императора. М.: Москва. 1999. 512 с.
- Коркунов Н. М. Русскоэ государственноэ право. СПб. 1908. 624 с.
- Эхcерпц фром Статесманъс Ҳандбоок фор Руссиа. Бй тҳе Чанcерй оф тҳе Cоммиттеэ оф Министерс, Ст. Петерсбург. 1896.