Кўпчилик мусулмон халқлари вакиллари бўлган Россия Федерацияси суб’эктлари
Аҳмад Қодиров номидаги Чеченистон юраги масжиди, Грозний

Ислом Россия Федерациясида христианликдан кейинги иккинчи энг катта диндир.

Россиядаги мусулмонларнинг аниқ сони ҳали расман тасдиқланмаган бўлиб муҳокама мавзуларидан бири ҳисобланади. 2002-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Россиядаги мусулмонлар сони тахминан 14,5 миллион кишини ташкил этади ёхуд мамлакат аҳолисининг тахминан 10%и. Россия Федерациясининг Европа қисми мусулмонлари диний бошқармаси маълумотларига кўра, ўша пайтда Россияда 20 миллионгача ислом динига эътиқод қилувчилар бўлган. „Этник мусулмонлар“, яъни анъанавий равишда исломга эътиқод қилувчи халқлар 2002-йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Россия Федерациясининг эттита таркибий тузилмасида аҳолининг кўпчилик қисмини ташкил қилади: Ингушетияда (98%), Чеченистонда (96%), Доғистонда (94%), Кабардино-Балкарияда (70%), Қорачай-Черкесияда (54,6%), Бошқирдистонда (54,5%), Татаристонда (54%). Аммо шуни ёдда тутиш керакки, аҳолини рўйхатга олишда дин ҳақида сўралмаган ва ҳамма „этник мусулмонлар“ ҳам аслида исломга амал қилавермайди, масалан, „Среда“ тадқиқот маркази томонидан 2012-йилда ўтказилган сўровномага кўра, мусулмонларнинг атиги 42 фоизи уларнинг ҳаётида дин муҳим рол ўйнашини ва барча диний қоидаларга риоя қилишларини таъкидлашган. Социологик сўровлар ва конфессиал жамоаларнинг этник таркибини танлаб ўрганиш маълумотлари Россияда „этник мусулмонлар“нинг 10 дан 15 фоизигача қисми бошқа динларга, кўпчилиги православ насронийликка эътиқод қилади деб тахмин қилишга асос беради[1]. Шу билан бирга, „этник мусулмон“ бўлмаган русларнинг исломни қабул қилиш ҳолатлари кўп. Дин масалалари бўйича мутахассислар Рус мусулмонлари сони 2 минг дан 20 минг кишигача деб ҳисоблашадилар.

Мусулмонлар сони табиий кўпайиш ҳисобига (айниқса Шимолий Кавказ халқлари орасида), шунингдек, асосан Марказий Осиё ва Озарбайжон давлатларидан келган муҳожирлар ҳисобига ўсишда давом этмоқда. Бу воситалар Россия Федерацияси аҳолиси миқёсида мусулмонлар улушининг сезиларли даражада ошишига олиб келади. Шундай қилиб, Левада маркази сўровига кўра, Россиядаги мусулмон фуқароларнинг улуши 2009-йилнинг декабридаги 4 фоиздан 2012-йилнинг ноябрига келиб мос равишда 7 фоизгача ошган (таққослаш учун, 2009-йилда респондентларнинг 80 фоизи ўзларини православлар деб билишган, 2012-йилнинг ноябр ойида эса фақат 74%). Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Россияда 2009-йилдан бери православликка эътиқод қилувчи фуқаролар сони камайди ва ислом динига эътиқод қилувчилар улуши ошди[2].

2012-йилда „Среда“ маркази томонидан ўтказилган „Арена: Динлар ва миллатлар атласи“ тадқиқотига кўра, россияликларнинг 6,5 фоизи ислом динига эътиқод қилишади. Бунда 1,7 фоизи ўзини сунний, 0,5 фоиздан камроғи шиа, 4,7 фоизи эса сунний ҳам, шиа ҳам эмаслигини таъкидлайдилар[3].

Ҳозирги вақтда Россия мусулмонларининг хориждаги диндошлари билан маънавий бирлашиши, рус мусулмонларининг ўзларини ислом оламининг бир қисми эканлигини англаш жараёни давом этмоқда[1].

Ислом ва Россиянинг ташқи сиёсати

Россия 2005-йилдан буён Ислом конференсияси ташкилотида (ИКТ) кузатувчи мақомига эга.

Россияда ислом таълими

Ҳаммаси бўлиб, 2007-йил бошида Россияда 75 та ўрта ва олий Ислом таълим муассасалари рўйхатга олинган; уларнинг умумий сони 229 та (26 та олий ўқув юрти ва 203 та ўрта таълим муассасаси)[1].

2017-йилда Татаристон Республикасининг Болгар шаҳрида Россиядаги биринчи Ислом академияси Болгария Ислом академияси очилди.

Россияда исломофобия

Россияликларнинг 14 фоизи мусулмонларга нисбатан салбий муносабатда. Оммавий ахборот воситаларида, кинода, айрим сиёсатчиларнинг баёнотларида исломофоб риторика кузатилмоқда. Қамоқхоналарда бошқа дин вакилларидан кўра кўпроқ мусулмонлар қатағон қилинади. Бир қатор вилоятлардаги мактабларда мусулмонлар ҳижоби таъқиқланган. Мусулмонча кийинган қизларга ўқиш тақиқланган. Россияда „экстремизм“ баҳонасида исломий ташкилотлар фаолияти тақиқланган.

Ва шунингдек…

  • Қримдаги Ислом
  • Шимолий Осетияда ислом
  • СССРда ислом
  • Россия мусулмонлари
  • Россиядаги энг катта масжидлар рўйхати

Эслатмалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Ислам // Кафедра государственно-конфессионалних отношений РАГС при Президенте РФ.
  2. ↑ „В России за 3 года доля православных сократилась, мусульман — возросла“. 17-декабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-декабр 2013-йил.
  3. ↑ „Арена: Атлас религий и национальностей. Мусульмане“. Исследовательская служба Среда (2012). 5-март 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-июл 2015-йил.

Адабиётлар

Ҳаволалар