Rostok universiteti
Росток университети – 1419-йил Шимолий Европа қитъаси ва Болтиқ денгизи минтақасида ташкил этилган энг қадимги университетлардан бири. Марказий Европада саккизинчи ўринда туради[1]. Росток университети Германиянинг Росток шаҳрида жойлашган. Ўрта асрларда Шимолий Германия ва Скандинавия мамлакатлари учун таълим маркази бўлган. Университет бинолари вақтинчалик 1437 – 1443-йилларда Грейфсвалд, 1487— 1490-йилларда Висмар ва Любек шаҳарларида ташкил этилган. Математика ва табиий фанлар, кемасозлик, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, иқтисодиёт бўйича мутахассислар тайёрлайди. Кутубхонасида бир ярим миллиондан ортиқ асар сақланади. Росток университетида олти мингдан ортиқ талаба таълим олади[2].
| Асос солинган санаси | 1419-йил 13-феврал |
|---|---|
| Ректори | Элизабетҳ Проммер |
| Талабалари | 13 минг 766 нафар |
| Манзили |
Германиянинг Росток шаҳри |
Университет учта Нобел мукофоти совриндорлари билан бевосита боғлиқ. Булар: Албрехт Коссел, Карл фон Фриш ва Отто Стерн. Росток университети Европа университетлари ассоциациясининг аъзоси. 2018-йилда Тимес Ҳигҳер Эдуcатион томонидан эълон қилинган рейтингга кўра, университет Германиядаги энг чиройли университет ва бутун Европадаги тўртинчи ўринда турадиган энг гўзал университетдир[3].
Кутубхонаси
Росток университети кутубхонаси учта бўлинмадан ва бир нечта ихтисослашган кутубхоналардан иборат. Кутубхонада тадқиқот, таълим ва мутолаа учун илмий адабиётлар ва маълумотлар топиш мумкин. Кутубхонада маданий, тарихий ва илмий-тарихий эски китобларнинг катта махсус коллексиялари мавжуд[4]. Кутубхонада университет архиви ва санъат хазинаси ҳам мавжуд[5].
Манбалар
- ↑ Прагуэ (1348), Кракów (1364), Виэнна (1365), Пécс (1367), Ҳеиделберг (1386), Cологне (1388), Леипзиг (1409), Ростоcк (1419).
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ „Тҳе 10 мост беаутифул университиэс ин Эуропе“ (эн). Тимес Ҳигҳер Эдуcатион (2018-йил 22-январ). Қаралди: 2023-йил 12-феврал.
- ↑ „Ростоcк Университй Либрарй, Университй Арчиве“. 2018-йил 16-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-июн.
- ↑ „Ростоcк Университй Либрарй, Патенц анд Стандардс Cентре“. 2019-йил 3-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 14-июн.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |