Ростов-Дон (русча: Ростов-на-Дону) — Россиядаги шаҳар, Ростов вилояти маркази. Йирик темир йўл, шоссе ва ҳаво йўллари тугуни. Дарё порти. Дон дарёси бўйида, унинг Азов денгизига қуйилиш жойидан 46 км узоқликда жойлашган. Аҳолиси 1 115 000 киши (2015).[1] 7 туманга бўлинган.

Ростов-Дон

Ростов-на-Дону
шаҳар
{{{rasmiy_nomi}}}ning bayrogʻi
Байроқ
{{{rasmiy_nomi}}}ning rasmiy gerbi
Герб
47°14′0″Н 39°42′0″Э / 47.23333°Н 39.70000°Э / 47.23333; 39.70000
Мамлакат Россия
Федерал субект Ростов вилояти
Ҳукумат
 • Ҳоким Михаил Чернишов
Асос солинган 1749
Қачондан бери шаҳар 1807
Майдон 354 км2 (137 кв ми)
Маркази баландлиги 50 м
Аҳолиси
 (2015)
1 115 000[1]
Зичлиги 3118 киши/км2
Миллий таркиб
Вақт минтақаси УТC+4
Телефон коди 863
Почта индекс(лар)и 344000—344999
Автомобил коди 61, 161
ОКАТО коди 60401
Rostov-Don xaritada
Rostov-Don xaritada
Шаҳар Думаси биноси.

Ростов-Дон — йирик саноат маркази. Асосий саноат тармоқлари: машинасозлик, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги („Росцелмаш“ ишлаб чиқариш бирлашмаси ва бошқалар), дастгоҳсозлик, авиасозлик, электротехника, радиоэлектрон, кимё, енгил (кўн-поябзал, трикотаж бирлашмаси, тикувчилик фабрикалари), озиқ-овқат (тамаки, қандолат фабрикалари, гўшт маҳсулотлари, вино заводлари), ёғочсозлик саноатлари мавжуд.

Шаҳарда 9 олий ўқув юрти (шу жумладан, университет), консерватория, 4 театр фаолият кўрсатади. Ўлкашунослик, тасвирий санъат музейлари бор. Ростов-Донга 1749-йилда Темерницкая божхонаси ва порти сифатида асос солинган. 1761-йилда митрополит Дмитрий Ростовский шарафига „Ростовская“ деб номланган қалъанинг қурилиши бошланган. 1806-йилдан Ростов-Дон номини олган. ХХ аср бошларида Ростов-Дон ҳудудига Нахичеван-Дон шаҳри (1778-йилда асос солинган) ҳам киритилган. Иккинчи жаҳон уруши даврида шаҳарни 2 марта немис фашистлари эгаллаган. 1943-йилда озод қилинган.[3]

Манбалар