Ротонда (лотинча: ротундус — юмалоқ) — айлана шаклидаги иншоот [бино, павилон (кўшк), зал, шийпон, айвонча ва ҳоказо]. Одатда, томи гумбазли қилиб бекилади, периметр бўйича колонналардан тикланади. Юнонистон ва Қад. Римнинг баъзи ибодатхона ва мақбаралари Р. шаклида қурилган. Ўрта асрлар ва Уйғониш даври меъморлигида ҳам учрайди. Кейинчалик бошқа мамлакатлар меъморлигида ҳам тарқалган. Ўзбекистонда Алишер Навоий, алФарғоний, Шаҳидлар хотираси ёдгорликлари ва бошқа меъморий иншоотларда Р. услуби қўлланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил