Ровий (арабча — الراوي — ривоят қилувчи, ҳикоя қилувчи) — санад занжирида туриб, ўзидан олдинги кишидан ҳадис эшитиб, ривоятнинг барча шартларига риоя қилган ҳолда ўша ҳадисни кейингиларга айтган киши. Ровийнинг ривоятига унинг талаб даражасида бажариши ва адолатига қараб баҳо берилади. Ровийнинг даражаси туғилган ва вафот санаси, устози, шогирдлари ва бошқа омиллар орқали аниқланади. Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Термизий каби алломалар муҳаддис ва ровий ҳисобланади. Уларгача ҳадислар оғзаки ривоят қилинган. Иброҳим ибн Али Басрий, Язид ибн Иброҳим Тустарий, Фотима бинт Саъд кабилар машҳур ровийлар ҳисобланган. Ровий ишончли ёки заиф бўлиши мумкин.

Манбалар

Ислом энсиклопедияси. -Т.: "Ўзбекистон миллий энсиклопедияси" Давлат илмий нашриёти. 2017. 386.


эн:Ҳадитҳ студиэс#Муҳаддитҳ